3
Кириш
Давлат молияси давлатни иқтисодий ва ижтимоий вазифалари-
нинг бажарилишида, давлат маблағларини қайта тақсимлаш ва бозор
инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ишлаб
чиқарилган моддий неъматларни тақсимлаш ва аҳолига етказиш дав-
лат молия тизими орқали амалга оширилади. Аҳолини ижтимоий ҳи-
моя қилиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш асосан,
мазкур маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Бугунги кунда дав-
лат молиясини бошқариш жараёнларини такомиллаштиришни таъ-
минлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳаётнинг ўзи давлат молиясининг ҳозирги замон ютуқлари, Ўз-
бекистонда давлат молиясини бошқаришни ривожлантиришнинг
ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган, халқимизнинг минталитети ва
глобаллашув жараёнлари билан уйғунлашган дарслик, ўқув қўл-
ланмаларни яратишни зарур қилиб қўйди.
Бизнинг
фикримизча, иқтисодиёт олий юрти талабалари, ай-
ниқса, «Давлат молиясини бошқариш», «Халқаро молия» мутахас-
сислиги бўйича таълим оладиган талабалар давлат молияси асос-
ларини пухта эгаллашлари билан бирга, билимларни амалиётга қўл-
лай билиши, миллий давлат молиясини ривожланиш шарт-шароит-
лари, омиллари ва механизмлари, шу билан бирга, уларнинг бугун-
ги муаммоларини тезда аниқлаши ва таҳлил эта билиши лозим.
Ҳозирда давлат молиясининг вазифаларини комлекс ўрганиш,
давлат бюджетини бошқаришнинг назарий асосларини илмий ёри-
тиш, давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш йўлларини
излаш, «Давлат маблағларини бошқариш» йўналишида «Давлат мо-
лиясини бошқариш» фанини ўргатиш каби долзарб муаммолар мав-
жуд. Ўқув жараёнларида юқори илмий-педагогик
даражада дарс
бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, илғор педагогик технологиялар-
дан фойдаланган ҳолда, талабаларни ўйлантирадиган мазкур соҳа му-
аммоларини ечиш, уларни ижодий фикрлашга ўргатиш таълим усту-
ворлигини таъминлайди. Муаллифлар шу вазифани башаришни ўз
олдиларига асосий мақсад қилиб қўйдилар.
Талабаларга тақдим этилаётган ушбу ўқув қўлланмада давлат
молиясини ривожлантиришнинг ўзига
хос хусусиятлари очиб бе-
рилган, Давлат бюджети таркибида маҳаллий бюджетнинг ўрни,
маҳаллий ҳокимият органларига юклатилган вазифалар ва функ-
циялар ҳамда давлат молиясини бошқаришда ғазначилик тизимини
4
татбиқ этиш масалалари ифода этилган. Ўқув қўлланманинг бирин-
чи бўлимида давлат молиясининг умумий асослари кўрсатилган, ик-
кинчи бўлимда давлат молиясини бошқаришнинг асосий йўналишла-
рининг концептуал масалаларига эътибор қаратилган. Мазкур ўқув
қўлланма ватанимиз ва чет эл адабиётларидан фойдаланган ҳолда
тайёрланди, шунингдек, қўлланма интернет тармоғи орқали олин-
ган маълумотлар билан ҳам бойитилди. Ўқув қўлланманинг ҳар бир
боби сўнгида талабанинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда мустақил
фикрлаш қобилиятини ривожлантириш мақсадида ўзини-ўзи тек-
шириш учун саволлар, топшириқлар ва хулосалар берилди.
Ўқув қўлланмани ёзишдан китобхонлар кенг оммасини, биринчи
навбатда талабалар, мутахассислар, умуман, молия билан қизиқувчи-
ларни давлат молияси билан яқиндан, батафсилроқ таништириш мақ-
сади кўзланган. Мазкур китобда давлат молияси ва бюджет тизими-
даги мавжуд муаммоларни очиб беришга ҳаракат қилинган.
Китобда
давлатнинг молиявий фаолияти, иқтисодиётни тартибга солиш меха-
низми, бозор ислоҳотлари шароитида давлат молиясининг институ-
ционал ўзгаришларини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳар бир
мавзуни ёритишда назарий билимлар ва жаҳон
тажрибасини миллий
амалиёт билан боғлашга, унинг мазмунига миллий иқтисодиёт ғоясини
сингдиришга ҳаракат қилинган. Шу мақсадда мустақиллик йилларида
қабул қилинган давлат молиясига оид Ўзбекистон Республикаси қонун-
ларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорла-
ридан, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардан, Ўзбекистон Республикаси Мо-
лия вазирлигининг ҳисобот маълумотларидан фойдаланилган.
Ўқув қўлланмани тайёрлашда яқиндан ёрдам берган и.ф.д., про-
фессор Р. Шодиевга, и.ф.д., профессор Н. Ҳайдаровга, тақризчилар
и.ф.д., профессор О. Иминовга, и.ф.н.,доцент А. Ғозиевга миннатдор-
чилик билдирамиз. Муаллифлар ўқув қўлланмани ёзиш жараёнида
китобнинг мазмунини имкон даражасида таълим стандартларига
мувофиқ тузилган дастурга мувофиқлаштиришга ҳаракат қилиш-
ган. Қўлланма айрим камчиликлардан холи бўлмаслиги табиий,
албатта. Мазкур ўқув қўлланма бўйича барча фикр-мулоҳаза ва так-
лифларни Тошкент Молия институтининг
Илмий-услубий Кенга-
шига юборишингизни сўраймиз. Бу келгусида мазкур ўқув қўллан-
мани янада мукаммал тарзда яратиб, ўқувчиларга дарслик сифатида
тақдим этилишига ёрдам беради, деган умиддамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: