Мониторинг ва назорат қилиш 1. Давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш



Download 35,09 Kb.
bet1/4
Sana23.05.2023
Hajmi35,09 Kb.
#942920
  1   2   3   4
Bog'liq
11 - mavzu Mo`rtazoyev ефннщк


11-МАВЗУ. ХАРИД ҚИЛИШ ТАРТИБ - ТАОМИЛЛАРИНИ
МОНИТОРИНГ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
11.1 Давлат томонидан давлат харидлари соҳасини тартибга солиш
Давлат харидлари соҳасини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий
мақсадлари қуйидагилардан иборат:
1 . Давлатнинг стратегик мақсадлари ва вазифаларига эришиш;
2 . Давлат буюртмачиларининг товарларга (ишларга, хизматларга)
болган эҳтиёжларини таминлаш;
3 . Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини ва бошқа
давлат дастурларини бажариш;
4 . Давлатнинг ижтимоий вазифаларни ҳал қилиш бўйича функцияларини
бажариш;
5. Давлат хизматларини корсатиш учун давлат харидлари субъектларига қулай муҳитни шакллантиришдан , шунингдек давлат харидларини амалга оширишда коррупцияга ва қонунчиликнинг бошқача тарзда бузилишларига қарши курашишдан иборат.

Давлат харидларини амалга оширишда ижтимоий - иқтисодий сиёсат


устуворликлари , шу жумладан юқори технологик ва инновацион ишлаб
чиқаришларнинг яратилиши, қулай экологик вазиятнинг сақланиши ҳисобга
олинади.

Товарларнинг (ишларнинг , хизматларнинг) давлат харидларида чет эллик


етказиб берувчилар билан бир қаторда камида 3 маҳаллий ишлаб
чиқарувчилар иштирок этса , агар Ўзбекистон Республикаси халқаро
шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган болса , Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига кора ушбу
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга таклифларни баҳолашда фойдаланиладиган имтиёзлар ва преференциялар берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур
болган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди чет давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин. Бундай давлат харидини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномасида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат харидлари


соҳасида давлат сиёсати шаклланиши ва амалга оширилишини таминлайди.
Қолаверса, давлат харидлари соҳасида бюджет тизими бюджетлари маблағларидан оқилона фойдаланиш , харид қилиш тартиб - таомиллари турларини такомиллаштириш ва уларнинг қўлланилиши ни кенгайтириш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш юзасидан чоралар кўради.

Шунуингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси давлат


буюртмачиларининг давлат харидлари соҳасидаги фаолияти устидан назорат бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш ва таққослаш усулларини ҳамда мезонларини, шунингдек улар отказилишини ташкил этиш тартибини белгилайди;
харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчилари томонидан энг
яхши таклифларни танлаб олиш ва тендерда иштирок этиш учун электрон шаклда таклифлар бериш тартибини белгилайди;
давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия таркибини тасдиқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги


ваколатли орган саналади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1 . Давлат харидлари соҳасида давлат томонидан тартибга солишни ва
давлат сиёсатини амалга оширади;
2 . Давлат харидларини ташкил этиш ва отказиш тизимини, шу жумладан,
электрон тизимни ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда рўёбга чиқаришнинг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш бўйича
чоралар коради;
3. Давлат харидлари электрон тизими операторларини ҳамда уларнинг
давлат харидларини ташкил этиш ва амалга оширишга тааллуқли фаолияти
тартибини, шунингдек махсус ахборот портали фаолияти тартибини белгилайди;
4. Давлат харидларининг электрон тизимига нисбатан талабларни
белгилайди;
5. Иқтисодий жиҳатдан энг фойдали таклифни баҳолаш усулини қўллаш
тартибини (баҳолашнинг нархга асосланмаган мезонларини) ишлаб чиқади;
6. Давлат харидлари бўйича ахборотни жойлаштириш, ошкор қилиш ва
ундан фойдаланиш тартибини ҳамда ҳажмларини, шунингдек товарга (ишга,
хизматга) ҳамда давлат харидларини амалга ошириш усулига қараб эълон қилишга доир қошимча талабларни белгилайди;
7. Харид қилиш тартиб - таомилларини отказиш тоғрисидаги эълонларнинг, харид қилиш ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлайди;
8. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартибини
ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
9. Шартномаларнинг ягона реестрини юритиш тартибини белгилайди;
10 . Давлат харидлари соҳасидаги норматив - ҳуқуқий ҳужжатларнинг
бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни таминлайди;
11. Давлат харидлари субъектлари дан ахборотларни сўраб олади , жамлайди,
уларни таҳлил қилади ва ҳисоботларни шакллантиради;
12. Давлат харидлари соҳасида харид қилиш ва коррупцияга қарши
курашиш стандартлари бўйича сертификатлаштириш тизимини жорий этишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади.

Download 35,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish