11.3. Давлат харидлари бўйича шикоятларни бериш ва кўриб чиқиш тартиби Ваколатли орган томонидан шикоятларни адолатли, тезкор ва самарали
кўриб чиқиш мақсадида доимий равишда фаолият корсатадиган Давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия
тузилади, унинг таркиби тегишли давлат органлари, давлат харидлари электрон тизимининг операторлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссияга келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш тартиби ваколатли
орган томонидан белгиланади.
Ваколатли орган Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб
чиқиш бўйича комиссиянинг ишчи органи болиб, унинг фаолиятини
ташкил этади.
Ҳар бир иштирокчи, шунингдек назоратни амалга ошираётган
шахслар давлат буюртмачисининг, харид комиссиясининг, унинг
азоларининг, давлат харидлари электрон тизими операторининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар бундай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) иштирокчининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган бўлса, суд тартибида ёки ушбу бобда белгиланган тартибда Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссия шикоятни қабул қилиб олганда шикоят келиб тушган кундан
этиборан уч иш куни ичида шикоят ҳақида давлат буюртмачисини
хабардор қилади ҳамда харид қилиш тартиб-таомилини 10 иш кунигача
болган умумий муддатга тохтатиб туради.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссия шикоятни давлат буюртмачиси ва иштирокчининг иштирокида
кўриб чиқади, бундан иштирокчи шикоятни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишга розилик билдирган ёки узрли сабабларсиз иштирок этмаган ҳоллар мустасно.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссия шикоят олинганидан кейин 7 иш куни ичида у бўйича
қарор чиқариши ва бу ҳақдаги ахборотни махсус ахборот порталида
жойлаштириши керак.
Қабул қилинган қарорда ошкор этилиши иштирокчининг (ижрочининг)
тижоратга оид манфаати бузилишига олиб келадиган ёки инсофли рақобатга хавф соладиган ахборот болмаслиги керак, бундан Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ушбу
ахборотни эълон қилиш тоғрисида қарор чиқарган ҳоллар мустасно.
Иштирокчининг шикояти асосли деб топилган тақдирда, Давлат
харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия
қуйидаги чораларни кориши мумкин:
1. Давлат буюртмачисининг қонунга хилоф ҳаракатларига, қарорларига ёки у томонидан қонунга хилоф тартиб -таомиллар бажарилишига доир тақиқ белгилаш;
2. Давлат буюртмачисининг қонунга хилоф қарорларини, шу жумладан
давлат харидлари соҳасидаги ҳужжатларнинг шартларини бузадиган қарорларини қисман ёки толиқ бекор қилиш;
3. Харид қилиш тартиб-таомилларини тугатиш ҳақида қарор чиқариш;
4. Ижрочини Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритиш.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссиянинг қарорлари давлат харидларининг барча субъектлари томонидан ижро этилиши шарт.
Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича
комиссия ўз фаолиятини Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ амалга оширади.
Ижрочи Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш
бўйича комиссиянинг қарори устидан суд тартибида шикоят қилиши
мумкин.