5
БИРИНЧИ БЎЛИМ
ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ
1-БОБ. ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР ТИЗИМИДА
ДАВЛАТНИНГ РОЛИ
1.1. «Давлат молиясини бошқариш» фанининг
предмети, мақсади, вазифалари ва бошқа махсус фанлар
билан боғлиқлиги
Мустақил Ўзбекистонда давлат молиясини бошқариш самара-
дорлигини ошириш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳозирги
даврдаги барча етук олимлар, давлат арбоблари, мутахассислар ва
амалиётчиларнинг асосий вазифаси бўлиб турибди. Шу сабабли
биз, энг аввало, бозор иқтисодиёти таълимотларини макрокўламда
ва микрокўламда ўрганишимиз керак.
Ўзбекистонда чегараланган ресурслардан фойдаланишда энг
самарали вариантдаги режа ва дастурларни аниқлаш, такомиллаш-
ган бозор иқтисодиёти мувозанатлари ва рақобатни ташкил қилиш,
давлатнинг иқтисодиётга энг зарур ҳолларда самарали таъсир эта
оладиган макроиқтисодий механизмларини яратиш, четга хом ашё
ўрнига тайёр маҳсулот чиқариш, шунинг асосида соф экспорт ҳаж-
мини кўпайтириш, ижтимоий сиёсатни молиявий таъминлаш, эркин
баҳолар ҳаракат қилаётган шароитда давлат томонидан баҳоларни
самарали тартибга солиш каби заруриятлар «Давлат молиясини
бошқариш» фанини кенг ва чуқур ўрганишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистоннинг миллий иқтисодиёти бозор иқтисодиётига бос-
қичма-босқич, аста-секинлик билан, ўз йўли орқали бориши ҳам
«Давлат молиясини бошқариш» фанини чуқур ўрганишимизни
объектив заруриятга айлантириб қўймоқда. «Давлат молиясини
бошқариш» фани умумиқтисодий фанлар туркумига киради. Давлат
маблағларини самарали бошқаришнинг қонун-қоидаларини билиш
шу фанни ўрганишдан бошланади.
«Давлат молиясини бошқариш» фанини ўрганишнинг мақсади
– келгусида юқори малакали иқтисодчи-мутахассислар бўлиб ети-
шадиган талабалар учун давлат молиясини бошқариш тизими ҳа-
қида назарий билимлар олиш, шунингдек, давлатнинг ҳозирги
даврдаги молиявий сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича кў-
никмалар ҳосил қилишдан иборат.
6
Биз биламизки, бошқарув - маълум бир ижобий натижага эри-
шиш учун услублар ва тамойиллар йиғиндиси орқали бир объектга
мақсадга мувофиқ таъсир этишдир. Молиявий бошқарув маълум
бир услуб ва тамойилларга асосан, турли дастаклар ёрдамида, шу-
нингдек, рағбатлантириш ва салбий натижаларни эса назорат қилиш
тадбирларига таяниб амалга оширилади. Демак, инсон фаолиятининг
барча соҳаларига, жумладан, давлат молияси соҳасига ҳам бошқа-
рув жараёни тааллуқлидир.
Ўн тўққизинчи асрнинг атоқли олимларидан бири Иосиф Блех-
нинг ёзишича, «Давлат молиясини бошқариш тузилиши ўз тарихий
ривожланишида нафақат илмий, балки амалий тажрибаларга ҳам
таянади. Умуман олганда, тарих шу қилинган хатоларни кўрсатиб
бериши билан келгусида катта мактаб яратади, дейиш мумкин, ал-
батта, давлат молиясини бошқариш ва унинг тузилиши учун бу қим-
матли мактаб бўлиши лозим»
1
.
Маълумки, у ёки бу кўринишдаги вазифаларни бажаришда
турли хил йўналишдаги ечимлар мавжуд бўлади. Аммо муаммо-
ларни самарали ҳал этишнинг ўзига хос йўли уларни мавжуд имко-
ниятлардан тез ва самарали фойдаланиш орқали ёхуд янги давр та-
лабига мос бўлган услубларни жорий этиш ёрдамида ечиб, кўзлан-
ган мақсадга эришилади.
Ҳар қандай фан сингари «Давлат молиясини бошқариш» фани-
нинг ҳам ўз предмети бор. Бу фанни билиш учун, энг аввало, фан-
нинг нимани ўргатишини аниқлаб олиш зарур, албатта. «Давлат мо-
лиясини бошқариш» фан сифатида пайдо бўлганидан бошлаб, шу
кунга қадар унинг предметига ҳар хил таъриф бериб келинган.
Давлат молиясини бошқариш - давлатнинг ўз вазифаларини ба-
жаришини таъминлаш учун молия ресурсларини жалб қилишда
маълум самарага эришиш, бир тизим асосида молиявий ресурслар-
ни тақсимлаш ҳамда ишлатиш ва ниҳоят, иқтисодий барқарорлаш-
тириш ва жамият ривожи учун шароит яратиш борасида давлат то-
монидан кўрилган чора-тадбирларнинг йиғиндиси, десак бўлади.
Бошқача қилиб айтганда, давлат молиясини бошқариш - бир
иқтисодий тизим доирасида, белгиланган натижага эришиш мақса-
дида бошқарув субъектларининг (давлат ҳокимияти ва бошқарув
органлари, молия аппарати) бошқарув объектларига (маҳаллий мо-
1
Блех И.Устройство финансового управления и контроля в России в историческом их
развитии. –СП. 1895.
7
лия, корхоналар молияси, ўз-ўзини бошқариш органлари) аниқ йў-
налтирилган таъсири ва чора-тадбирлари йиғиндисидир.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳар қандай бошқарув тизимига
хос бўлгани каби давлат молиясини бошқаришда ҳам ўзига хос
объектлар ва субъектлар мавжуд бўлади. Давлат молиясини бошқа-
риш объекти бўлиб мамлакат миқёсида молия муносабатларини
ташкил этиш ва бошқариш амалиёти майдонга чиқади. Давлат
молиясини бошқаришнинг асосий субъектлари айрим индивидлар
(давлат, фирмалар, корхоналар, хонадонлар, юридик ва жисмоний
шахслар) ҳисобланади. Молия муносабатларнинг туркумланиши-
дан келиб чиқиб, ушбу объектларга давлат молиясининг бошқарув
субъектлари мос келади.
Ўзбекистон Республикасида махсус органлар давлат молиясини
бошқариш субъектлари ҳисобланади. Жумладан, мамлакатимизда
давлат молиясини бошқаришни Ўзбекистон Республикаси Консти-
туциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси,
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ва Президент
девони ҳамда бошқа органлар амалга оширади.
Давлат молиясини бошқариш органларини уч гуруҳга ажра-
тиш мумкин:
а) давлат молиясини умумий бошқариш органлари;
б) давлат молиясини тезкор бошқариш органлари;
в) давлат молиясини тармоқ бошқариш органлари.
Давлат молиясини умумий бошқариш органларига Ўзбекистон
Республикасининг Олий Мажлиси, Президент девони ва Ўзбекис-
тон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси киради. Давлат молия-
сини тезкор бошқариш органларига Ўзбекистон Республикасининг
Молия вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси, Давлат Божхона қўмита-
си ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий Банки киради. Дав-
лат молиясини тезкор бошқариш органлари ёрдамида иқтисодиёт
тармоқлари бошқарилади.
Юқорида кўрсатилган мақсаддан келиб чиқиб фан ўз предме-
тини ўрганиши учун қуйидаги вазифаларни бажаради:
давлат молиясини бошқаришнинг ижтимоий-иқтисодий мо-
ҳияти ва вазифаларини ўрганиш;
давлат молиясининг институционал таркиби ва унинг бўғин-
ларини ўрганиш;
давлат молиясини бошқаришнинг ташкилий асослари, мақ-
сади ва йўналишларини ўрганиш;
8
умумдавлат ва ҳудудлар даражасида давлат молиясининг
бошқариш хусусиятлари ва муаммоларини ўрганиш;
ҳудудлар даражасида давлат молиясини бошқаришнинг
стратегик вазифаларини ўрганиш.
«Давлат молиясини бошқариш» фани «Молия», «Давлат бюд-
жети», «Халқаро иқтисодий муносабатлар», «Иқтисодий назария»,
«Маҳаллий молия», «Чет мамлакатлар молияси», «Бюджетдан таш-
қари фондлар» каби фанлардан олинган назарий асосларга таянади.
Шу билан бирга, «Давлат молиясини бошқариш» фани қатор мах-
сус фанлар, жумладан, «Ўзбекистон Республикаси бюджет тизи-
ми», «Бюджетлараро муносабатларни шакллантириш», «Молия
стратегияси», «Халқаро молия» каби фанларни ўзлаштириш учун
назарий-услубий асос бўлиб хизмат қилади.
«Давлат молиясини бошқариш» фани бозор иқтисодиётини тад-
қиқ қилувчи фанларнинг бири сифатида ўзида кўплаб бозор иқ-
тисодиётининг аниқ фанлари ва хулосаларини мужассамлаштира-
ди. Унинг серқирралиги ва аниқ ҳисоб-китобларга асосланганлиги,
айниқса, математик аппаратнинг мураккаблиги, замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланиш зарурияти ушбу фанга катта масъ-
улият билан ёндашиш кераклигини кўрсатади.
Мазкур фанни ўрганиш жараёнида талабалар умумназарий
фанлардан олган билимлари билан бирга давлат молиясини бошқа-
риш амалиётини ўзгаришларидан хабардор бўладилар. Талабалар
ушбу фаннинг асосий ғояларини тўла ва муваффақиятли ўрганиш
учун давлат молиясини бошқариш амалиётида мавжуд иқтисодий
таҳлил ва молиявий режалаштириш усулларидан фойдаланадилар.
«Давлат молиясини бошқариш» фани аниқ аргументларга, матема-
тик ифодаларга, турлича, баъзан бир-бирини инкор этувчи назария-
ларга асосланганки, бу борада кейнсчилар ва монетаристлар макта-
бини эслаб ўтиш кифоядир.
«Давлат молиясини бошқариш» фанидан олинган билимлар та-
лабаларни олий ўқув юртларини тамомлагандан сўнг, давлат мо-
лиясини бошқариш амалиётига оид кундалик фаолиятда учрайди-
ган долзарб амалий масалаларни ечишларида ҳамда давлат молия-
сига доир адабиётларни ўрганишларида ва ўзларининг касб мала-
каларини оширишларида ёрдам беради.
9
Do'stlaringiz bilan baham: |