«iqtisod-moliya»


 Бюджет орқали инвестициялаш самарадорлигини



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
9.5. Бюджет орқали инвестициялаш самарадорлигини
ошириш муаммолари
 
 
Ўзбекистон иқтисодиёти учун иқтисодий ривожланишни молия-
лаштиришнинг ташқи манбалари ниҳоятда долзарб аҳамият касб 
этмоқда. Чет эл инвестициясини жалб этишнинг жаҳон амалиёти жа-
ҳон бозорида рақобатбардош тармоқларни ривожлантириш учун қарз-
лар олиш ва қўшма ишлаб чиқаришда иштирок этувчи чет эл инвес-
торлари бевосита кириб келиши учун бозорни очишдан иборат.
Бу инвестицион фаолиятни ҳар томонлама рағбатлантириш ва 
иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида чет эл инвесторлари 
учун фойдали шарт-шароитлар яратиш йўлидир. Инвестицион қарор-
ларни қабул қилиш ва самарадорликни баҳолашда, айниқса, молия-
лаштиришда хорижий манбаларнинг кенгайиб бориши муносабати би-
лан, ташқаридан жалб этиладиган манбаларнинг нарх ва қийматлари-
ни ҳисобга олиш зарурияти пайдо бўлади. Халқаро молия институт-
ларининг валюта кредит линияларидан фойдаланиш лизингни ри-
вожлантиришга йўналтирилган ишлар ва бошқалар инвестицияларни 
молиялаштириш амалиётига жиддий ўзгартиришлар киритади.
Инвестициялашнинг бозор механизмларини жорий этиш, бево-
сита хорижий инвестициялар, кредитларни жалб қилиш, молия бо-
зори орқали инвестиция манбаларини шакллантиришни кенгайти-
риш, ноанъанавий молиялаштириш усулларидан фойдаланиш ама-
лиётини чуқур, атрофлича тадқиқ этиш ва уларни умумлаштириш 
заруриятини кун тартибига қўяди.
Мамлакатда чет эллик инвесторларга кенг имкониятлар яратил-
ган, чунончи, инвестиция мақсадларида ишлаб чиқариш бинолари, 
иморатлар, ускуна-жиҳозлар, уй-жой сотиб олиш, ерни узоқ муддат 
ижарага олиш, хусусийлаштириш дастурида қатнашиш ҳуқуқлари 
берилган. Чет эллик инвестор инвестиция натижалари ва объектла-
рига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф қилиш ҳуқуқига эга.
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тарибга солиш ишлаб 
чиқариш технологияларини, глобал билимларни олиш, солиқларнинг 
тартибга солиш ролини такомиллаштириш, рағбатлантирувчилик ро-


205 
лини кучайтиришга қаратилган бўлиши лозим. Бундаги асосий вазифа 
- чет эллик шерикларга капитал қўйишнинг самарали йўналишларини 
таклиф қилишдан, ўзаро манфаатли соҳаларни белгилашдан, инвес-
торлар ҳуқуқлари кафолатлари ва уларни ҳимоя қилишнинг ҳақиқий 
амал қиладиган механизмларини амалга оширишдан иборат.
Инвестиция муҳитида инвесторларнинг инвестиция рискларини 
баҳолаш асосида чет эл инвестициялари кириб келишига қулайлик-
лар яратилиши керак. Чет эллик инвесторлар қабул қилувчи мамла-
катдаги инвестиция муҳитини, унинг хавфсизлиги, сиёсий рисклар 
даражаси ва уларнинг суғурталаниши, инвестициялаш мақсадлари-
га мувофиқлиги, иқтисодиётнинг бошқаларга қараганда қулайлиги 
нуқтаи назаридан баҳолайдилар. Мамлакатга хос риск даражаси-
қарзлар масаласи, импорт ва экспорт баланси, ҳукуматнинг барқа-
рорлиги, маҳаллий шароитнинг қўшни мамлакатга нисбатан устун 
томонлари муҳим ўринда туради.
Инвестицияларни рағбатлантириш тадбирлари импорт хом ашёга 
божхона божларини бекор қилиш, корпоратив солиқни қисман ёки 
бутунлай бекор қилиш, солиқлар бўйича имтиёзлар, экспорт саноа-
ти районлари, эркин савдо зоналари, божхона божлари амал қил-
майдиган зоналарнинг бўлиши ва бошқалар алоҳида аҳамиятга эга. 
Бозорга ўтиш даврида ва унинг тўлиқ қарор топишига қадар солиқ 
имтиёзларини жорий қилиш ҳамда божхона божини камайтириш, 
иқтисодиётнинг меҳнат талаб секторларида чет эл инвестициялари 
жойлаштирилишини рағбатлантириш лозим, бу секторларни ри-
вожлантириш эса айни пайтда аҳолини иш билан таъминлаш муам-
мосини ҳам ҳал қилиш имкониятини яратади.
Бизнинг фикримизча, хорижий инвестицияларни жалб этишда, 
биринчи навбатда, илмталаб, капиталталаб тармоқларга устуворлик 
бериш лозим. Чет эллик инвесторлар учун ҳар қандай кафолатлар 
ҳамда имтиёзлар берилиши мумкин ва айни пайтда улардан мамла-
катимиз фуқаролари саломатлиги ва атроф-муҳитга зиён етказмай-
диган энг янги ва самарали технологиялар талаб қилмоқ зарур. Ян-
ги илғор технологияларни ишлаб чиқувчи ва истеъмолчиси бўлган 
қўшма корхоналарни имтиёзли солиққа тортиш, нафақат техноло-
гиялар экспортини кўпайтиради, балки янги ишлаб чиқариш қув-
ватларини ишга тушириш ва мавжудларини техника билан қайта 
қуроллантиришни ҳам таъминлайди.
Шундай қилиб, бозорга ўтиш босқичида жамғармаларнинг 
етишмаслиги, ялпи инвестициялар ҳажмида аҳоли маблағлари ҳис-


206 
сасининг пастлиги объектив зарурият – чет эл инвестицияларини 
жалб этишдан иборат бўлган инвестиция фаолиятини тартибга со-
лишни юзага келтиради. Бу эса амалда бўлган қонун ҳужжатларини 
соддалаштириш ва барқарорлаштириш йўли билан такомиллашти-
ришни, шунингдек, мамлакатда янги лойиҳалар учун бевосита чет 
эл инвестициялари оқимларини рағбатлантиришни талаб қилади. 
Ривожлантириш механизмлари валютани қоплайдиган лойиҳаларни 
ва маҳаллий хом ашё ресурслари негизидаги лойиҳаларни амалга 
оширишга йўналтирилиши лозим.
Республика инвестиция фаолиятини тартибга солиш тизимида 
солиққа тортиш тизими суст ишга солинган, қўлланиладиган солиқ 
имтиёзларида халқаро солиқ протекционизми тажрибалари етарли 
даражада ҳисобга олинмаган. ИТТКИ ва фан-техника ютуқларини 
жорий қилиш учун инвестиция солиқ кредити етарли даражада қўл-
ланилмайди. Хусусий сектор инвестицияларини жалб қилишга ва 
ишлаб чиқариш инвестицияларини рағбатлантириш, истеъмол ин-
вестицияларини камайтиришга йўналтирилган имтиёзларни кен-
гайтириш лозим. Умуман, улар бўйича солиқ кредитлари, имтиёз-
лар ва рағбат омиллари иқтисодий субъектларнинг иқтисодий ман-
фаатларини ҳисобга олиш ҳамда капитал жамғарилишини рағбат-
лантириши лозим.
Ставкалар миқдорини пасайтиришни, имтиёзлар турларини, со-
лиқ кредитлари, тўловларни кечиктиришни кенгроқ қўллаш, қў-
шилган қийматни икки томонлама ва ундан кўп солиққа тортишни 
бартараф этиш ҳамда солиқ солинадиган базани кенгайтириш ке-
рак. Солиқ солинадиган фойдани қисқартиришнинг ҳақиқий меха-
низми бу «икки томонлама камайиб борувчи қолдиқ» кўринишдаги 
жадаллаштирилган амортизация усулини жорий этиш ва ҳар бир 
конкрет ҳолатда чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва 
ҳимоя чораларини таъминлашдир. Рағбатлантирувчи солиқ имти-
ёзларининг амал қилишини, шунингдек, инсон капиталига инвес-
тицияларни кенгайтирадиган, технологиялар ва техника билимлари 
соҳаларини ривожлантирадиган йўналишларга татбиқ этмоқ зарур. 
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда инвестиция муҳитини моделлаш-
тиришни талаб этади.
Иқтисодиётни марказлашган тартибда бошқариш даврида «ин-
вестицияларнинг асосий манбаи давлат бюджети ҳисобидан ажра-
тилган маблағлар бўлиб, инвестицион лойиҳалар давлат режасига 
киритилган тақдирдагина бюджетдан молиялаштирилган. Иқтисо-


207 
диётни бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик даврида хўжалик 
юритувчи субъектлар инвестиция мақсадларида банк кредитлари-
дан ҳам эркин фойдаланиш имкониятига тўла эга бўла олмаган. 
Банклар ягона давлат банки тизимида бўлгани учун кредит ресурс-
ларини тақсимлаш унинг ихтиёрида бўлган ва кредитлаштириш 
давлат режаси асосида амалга оширилган. 
Мутахассисларнинг фикрича, давлатнинг иқтисодий қонун-
ларини ҳисобга олмаган ҳолда молия тизимига ўзгартиришлар ки-
ритилиши мақсадга мувофиқ эмас, негаки, молия муносабатлари-
нинг шакли иқтисодий шароит билан аниқланади. Давлат амалиётга 
фақат шундай солиқ турларини киритиши ва шундай харажатлар 
тизимини танлаши керакки, булар объектив иқтисодий қонунлар 
ҳаракати ва ишлаб чиқариш кучлари ривожланишининг объектив 
эҳтиёжига мос келсин. Яратилган молиявий муносабатларнинг таш-
килий тизими инвестицион фаолиятни рағбатлантириб, иқтисодиёт-
нинг ривожланишини тезлатувчи омил бўлиши лозим. 
Давлат солиқ, бюджет харажатлари, амортизация ва фоиз сиё-
сати каби воситалардан иқтисодиётга таъсир этишнинг шундай ме-
ханизмини яратадики, улар ёрдамида инвестицион фаолиятни кес-
кин рағбатлантириш мумкин бўлади. Инвестицион жараёнга таъсир 
этиш учун ҳар қандай молиявий рағбатлантириш корхоналар ишлаб 
чиқариш фаолияти билан узвий боғланган бўлиши лозим.
Инвестиция фаолиятини тартибга солиш, ҳуқуқий нуқтаи на-
зардан, турли мулкдорлар ўртасида моддий ва номоддий активлар-
ни такрор ишлаб чиқариш хусусидаги ўзига хос, мураккаб ижти-
моий зарур инвестиция муносабатларни шакллантириш меъёрла-
рини назарда тутади. Инвестиция жараёнининг барча субъектлари 
чет эллик инвесторлардан бошлаб, давлат, юридик ва жисмоний, 
шу жумладан, чет эллик шахсларгача бу муносабатларнинг ишти-
рокчиларига айландилар.
Ўзбекистонда инвестиция жараёнини қайта қуришнинг муҳим 
ўзига хос масаласи оғирлик марказини бюджет ҳисобидан молия-
лаштиришдан иқтисодиёт субъектларининг ўз маблағлари, махсус 
фондлар, банк-кредит институтлари ва минтақалар ресурслари ҳи-
собига молиялаштиришга кўчиришдан иборатдир. Бунда инвести-
цияларни молиялаштиришнинг турли манбалар тузилмасини опти-
маллаштириш йўли билан таъминлаш, давлат секторида тармоқ-
лараро пропорцияларни назорат қилиш ғоят муҳим масаладир.
Давлатнинг солиқлар ва бошқа тушумлар шаклида олган даро-


208 
мади бюджет орқали тақсимланади, унинг ихтиёридаги инвестиция 
ресурсларини ҳосил қилади. Давлат укладининг умуммиллий аҳа-
мияти уни инвестиция соҳасида етакчи бўлишига олиб келади, бу 
сиёсат бюджет инвестициялари орқали молиявий таъминланади.
Жаҳон тажрибалари шуни кўрсатадики, иқтисодиёт ривожла-
нишининг турли стратегиялари мавжуд. «Бу стратегияларнинг ай-
римларидан ўтган асрнинг 60-йилларида ресурсларни самарали тақ-
симлаш ва капитал жамғариш, 70-йилларида бозор механизмларини 
кенг жорий қилиш ва давлатнинг иқтисодиётга аралашувини туга-
тиш, 80-йилларда давлат молиясининг мувозанатлашганлиги ва 
пул-кредит сиёсати масалаларидан фойдаланилган»
1

Айрим мавжуд қарашларга кўра ижтимоий капиталда иштирок 
этишга асосланган ривожланиш стратегияси йўлидан бориш лозим. 
Бунда инвестиция фаоллигини рағбатлантириш бўйича, инвестиция 
ресурсларини сафарбар этиш ва улардан самарали фойдаланиш, чет 
эл инвестицияларини жалб этиш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қув-
ватлаш лойиҳаларини «давлат-тижорат молиялаштириш»
2
тадбир-
ларида фойдаланилади. Албатта, бу ўринда инвестицияларни ҳар 
томонлама рағбатлантириш, инвестиция ресурсларидан самарали 
фойдаланиш, бевосита чет эл инвестициялари келишини қўллаб-
қувватлаш зарурлигига қўшилиш керак.
Молиялаштириш манбалари тузилмасини оптималлаштириш 
инвестицияларни молиялаштиришда корпоратив мулк иштирокини 
кенгайтиради, инвестиция рискларини минималлаштиради, молия-
лаштириш иштирокчилари жавобгарлигини оширади, инвестиция-
лар самарадорлигини кўтаради ва даромадларнинг капиталлашуви-
ни таъминлаш вазифаларини ҳал қилишда имкониятлар яратади. Ай-
ниқса, кредит ресурслари ҳиссасини кўтариш молиялаштириш нати-
жалари учун масъулиятини оширишга ёрдам беради, чунки уларнинг 
роли ошиши билан банк ва кредит рисклари даражаси ҳам ўсади.
Давлат корхоналарига нисбатан амалда бўлган бюджетдан молия-
лаштириш тизими муайян даражада боқимандаликни келтириб чиқа-
ради ва бунинг устига инвестиция фаолиятида уларга нодавлат секто-
ри субъектларига қараганда имтиёзли шароитлар яратиб боради.
Шу сабабли давлат корхоналарига нисбатан, бюджетдан молия-
лаштиришни белгиланган арзон, имтиёзли фоиз ставкаларда, бюд-
жет ҳисобидан шакллантириладиган мақсадли махсус фондлар маб-
1
Ғозибеков Д.Ғ. Инвестицияларни молиялаштириш муаммолари. – Т.: Монография. Молия. 2003.-27б. 
2
Стиглиц Д. Развитие, основанное на участии: стратегия государств с переходной экономикой. 
Экономическое обозрение. июн. 1999. 20-21 бет. 


209 
лағларидан молиялаштириш билан алмаштириш мумкин. Бизнинг 
фикримизча, Давлат бюджети маблағларини фақат иқтисодиётда 
тузилмавий ўзгаришларни белгилайдиган йўналишларда сафарбар 
этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги 
молиялаштириш тизими инвестицияларни молиялаштириш давлат 
механизмини ўз ичига олади. Бизнинг фикримизча, бу механизм-
нинг фаолият доираси аста-секин торайиб, унинг ўрнини бозор меха-
низми эгаллаши лозим. Молиялаштиришда давлат ва бозор меха-
низмларининг ёнма-ён ишлатилиши инвестиция фаолиятининг турли 
субъектларини тенг бўлмаган шароитларда ишлашини таъминлайди.
Иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш инвестициялашнинг 
бозор механизмларидан фойдаланишни кенгайтиришга, инвестор-
ларнинг ўзларига, банкларга, молия институтларига, чет эл инвес-
торлари, халқаро кредитлар ва қарзларга хос рисклар кўламини 
оширишга олиб келиши кутилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, давлат ташкилотлари ва корхо-
наларига нисбатан қўлланиладиган молиялаштиришнинг бюджет 
усули ҳукуматнинг бюджет сиёсатига асосланади ва ундан келиб 
чиқади. Шуни таъкидлаш лозимки, инвестицияларни бюджет усу-
лида молиялаштиришда маблағларни қайтариш мажбурияти йўқ, бу 
эса қарз олувчиларнинг ўз фаолиятини янада самарали амалга оши-
ришига замин яратди. Иккинчи томондан, бюджетдан молиялаш-
тириш қарз олувчиларга фаолият эркинлиги ва ижодий ташаббус кўр-
сатишни таъминламайди, боқимандалик кайфиятини уйғотади.
Хулоса қилиб айтганда бюджетдан молиялаштириш тизимини 
тубдан ўзгартириш лозим. Давлат томонидан инвестицияларни мо-
лиялаштиришни Япония тажрибасига асосланган ҳолда, давлат мо-
лия институтлари тизими орқали амалга ошириш керак. Бунда 
давлат тараққиёти банклари ёки молиялаштириш бўйича давлат 
корпорациялари ташкил этилади. Бу институтлар минтақавий ривож-
ланишдан бошлаб экспорт, импорт ва чет эллардаги инвестицияларни 
молиялаштиришга қадар турли соҳаларни қамраб олиши мумкин. Бун-
дай амалиёт бугунги кунда уй-жой қурилиши учун ссудалар беришда 
яхши натижалар бермоқда.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish