«iqtisod-moliya»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
 
 
 
 


210 
9.6. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини давлат 
томонидан бошқариш тизимини
такомиллаштириш йўллари 
Республика минтақалари бўйича асосий капиталга инвестиция-
ларни молиялаштириш манбалари тузилмасини таҳлил қилиш шу-
ни кўрсатадики, инвестициялашда ҳамон давлат бюджети маблағ-
лари ҳиссаси юқори бўлиб қолмоқда. Республиканинг ҳамма мин-
тақаларига хос хусусият инвестицияларни молиялаштириш манба-
лари орасида банк кредитлари, чет эл инвестициялари ва кредитларига 
нисбатан оз ҳиссани ташкил қилади. Умуман, бу манбаларда корхона-
лар ва аҳолининг ўз маблағлари ҳиссасининг камайиши кузатилади.
Молиялаштириш манбалари тузилмасини батафсил таҳлил қи-
лиш шуни кўрсатадики, корхона ва аҳолининг ўз маблағлари ҳисса-
си пасайиш тенденциясига эга, бу иқтисодиётнинг ҳам давлат, ҳам 
нодавлат секторларига хос. Шу билан бирга чет эл инвестиция-
ларининг асосий капиталини шакллантиришдаги иштироки қисқа-
риб, айни пайтда чет эл кредити ва бошқа кўринишдаги ташқи қарз 
маблағлар кўпайиб бораётганлиги кузатилади. Иқтисодиётнинг давлат 
секторида бюджетдан молиялаштириш ва чет эл кредитлари кўри-
нишларидаги қарз маблағлар ҳиссаси ортиб бормоқда.
Таҳлиллар кўрсатишича, асосий капиталга сафарбар этилган 
инвестицияларнинг учдан икки қисми давлат томонидан молиялаш-
тириш воситасида амалга оширилмоқда. Бунда ишлаб чиқариш со-
ҳасига сарфлар улушининг пасайиши кузатилмоқда, хусусий мулк 
доирасидаги инвестицияларда ноишлаб чиқариш соҳаси билан боғ-
лиқ харажатлар ошиши кузатилмоқда.
Давлат сектори ҳисобидан чет эл кредитлари ва бошқалар ҳисо-
бидан молиялаштириш устунлигича қолиб келди. Инвестициялаш 
жараёнларини эркинлаштириш бозор механизмини тўлароқ ишла-
шини тақозо қилади. Бунда нодавлат сектор доирасида инвестиция 
фаолиятини жадаллаштириш талаб этилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, молиялаштиришнинг давлат во-
ситаси, ҳозирча, инвестиция харажатларининг самараси ошишига 
олиб келмади, бу ҳолни давлат ва нодавлат мулки миқёсидаги ин-
вестициялар, тармоқ ва технологик тузилмалардаги ўзгариш ди-
намикаси ҳам тасдиқлайди. Буларнинг барчаси молиявий воситачи-
ликни ривожлантиришга кўмаклашувчи турли давлат молиявий инс-
титутлари тармоғини кенгайтиришни талаб қилади. Уй хўжалиги 


211 
бўш маблағлари ва индивидуал жамғармаларни жалб этиш йўли би-
лан улардан узоқ муддатли инвестиция ресурсларини ҳосил этиш 
мумкин. Шунингдек, турли лизинг компаниялари тармоқлари фао-
лиятини кенгайтиришга имконият берилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Инвестицияларни молиялаштириш манбаларидаги яна бир му-
ҳим хусусиятга эътибор бериш лозим. Бу манбаларда давлат бюд-
жети маблағлари салмоғи юқори, корхоналарнинг ўз маблағлари 
ҳиссаси эса жуда паст, бунинг устига бу маблағлар ҳиссаси кейинги 
йилларда деярли икки марта камайди, айни пайтда чет эл инвести-
циялари ҳиссасининг камайиши ҳисобига қарз маблағлар салмоғи 
бир неча марта ортиб кетди. Инвестицияларни молиялаштириш-
нинг давлат ва бозор воситаларининг бир вақтда амал қилиши иқ-
тисодиёт турли субъектларини тенг бўлмаган шароитга қўяди, ҳа-
ракат эркинлиги ва ижодий ташаббусни бўғади, бюджет маблағи-
ни олувчиларда боқимандаликни юзага келтиради. Бюджетдан таш-
қари давлат маблағларини ҳам ҳисобга олганда инвестициялашда 
давлатнинг устуворлиги кузатилади. 
Шу боис Ўзбекистонда инвестиция жарёнини қайта қуришнинг 
асосий йўналиши инвестиция юкини бюджетдан молиялаштириш-
дан иқтисодиётнинг субъектларининг зиммасига ўтказиш бўлади. 
Бу ўз-ўзини молиялаштиришдан иборат бозор тамойилига мос ке-
лади. Инвестициялаштириш жараёнларида яна бир муаммо мав-
жудки, бу иқтисодиётнинг давлат секторидаги инвестицияларни 
тармоқлараро тақсимотини алоҳида назорат қилган ҳолда, турли 
манбалардан келган инвестициялар нисбатини самарали бўлишига 
эришиш ҳисобланади.
Ўзбекистонда молиялаштириш манбаларини такомиллаштириш 
инвестицияларни молиялаштиришда индивидуал ва корпоратив 
мулклар ролини оширади, инвестиция рискларини субъектлар ўрта-
сида диверсификациялаш, уни минималлаштириш, ресурс эгалари 
масъулиятини ошириш, даромадларнинг жадал капиталлашуви са-
марасини ошириш масаласини ҳал этишга ёрдам беради. Банк кре-
дити ролининг ошиши молиялаштириш натижалари учун корхона-
лар масъулиятини кучайтиради, чунки кредитнинг аҳамияти оши-
ши билан банк кредит рисклари мажмуининг даражаси ошади.
Шунинг учун давлат корхоналарига нисбатан, давлат бюджети-
дан инвестиция ажратишни, белгиланган ва паст даражадаги имти-
ёзли фоиз ставкалари асосида давлат молия институтлари тизими 


212 
томонидан бошқариладиган арзон кредитга айлантирилиб, уни тен-
дер асосида тақсимлаш бозор талабига мос келади.
Инвестицияларни молиялаштириш манбаларида ҳукумат кафо-
латлари билан олинадиган кредитларни камайтириш ҳисобига чет 
эл инвестициялари ҳиссасини кўпайтириш масаласи кун тартибида 
турибди. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ту-
зилмасида юз берган жиддий ўзгаришлар, умуман олганда ҳали 
иқтисодиёт субъектларининг ўз маблағлари, банк кредитлари ва чет 
эл инвестициялари ҳиссасини кўпайтиришга олиб келиши зарур.
Давлат харажатларини молиялаштириш учун турли даражадаги 
бюджетларга зарур маблағлар тушумларини таъминлашга қаратил-
ган фискал вазифанинг бажарилиши, миллий иқтисодиётнинг ри-
вожланиш даражасига боғлиқ. Тартибга солиш функциясининг иш-
латилиши давлатнинг такрор ишлаб чиқариш жараёнида айрим тар-
моқларга инвестициялар оқимларини бошқариши билан амалга оши-
рилади. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг турли соҳаларида капи-
тал жамғарилиши жараёнларини кучайтириш ёки сусайтириш, аҳо-
лининг тўловга қобил талабини кенгайтириш ёки қисқартириш йўл-
лари билан тартибга солиш функциясидан ҳам фойдаланилади. Со-
лиқларни тартибга солиш макроиқтисодий жараён ва пропорция-
ларга таъсир этишига қаратилади. Солиққа тортишда имтиёзлар 
асосан, микроиқтисодиётга қаратилган ва иқтисодий субъектлар ман-
фаатларини ҳисобга олади. Солиқ ставкалари миқдорини ўзгартириш, 
имтиёзлар ва санкциялар қўллаш, солиқ кредитлари бериш, тўлов муд-
датларини кечиктириш ва бошқа йўллар билан амалга оширилади.
Ғарбий Европа мамлакатларида солиқ имтиёзлари, биринчи 
навбатда инвестициялар ва илмий техника фаолиятини рағбатлан-
тириш, шунингдек, айрим тармоқлар ва минтақаларни ривожланти-
ришни қўллаб-қувватлаш учун жорий қилинади. Уларнинг ёрдами-
да ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизациялаш, техника-
лар билан қайта жиҳозлаш учун шароитлар яратилади. Солиқ имти-
ёзлари қуйидаги шаклларда қўлланилади: 
 фойда солиғидан чегирма тарзида бериладиган солиқ кредити; 
 фойда солиғи базасини камайтириш чегирмалари; 
 солиқдан бутунлай озод қилиш ёки пасайтирилган солиқ 
ставкаларини белгилаш; 
 жадаллаштирилган амортизацияни қўллаш. 
Республикамиз Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, 
“Инвестицион базани ривожлантириш бизнинг реформаторлик страте-


213 
гиямизнинг муҳим шарти ҳисобланади. Фақат кучли инвестицион 
сиёсат асосида иқтисоднинг таркибий тузилишини ўзгартириш, 
республика экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва уни халқаро жа-
миятга аъзо бўлишини таъминлаш мумкин»
1
. Республика инвести-
ция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш биринчи навбат-
да давлатнинг иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий сиёсати-
ни амалга ошириш мақсадларини кўзлайди.
Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусий-
лаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жиҳат-
дан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республиканинг ор-
тиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойла-
рини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғридан-тўғри хусу-
сий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, хо-
рижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни 
таъминлаш мақсадида, 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-
тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган иқтисо-
диёт тармоқлари корхоналари асосий фаолияти бўйича даромад 
солиғи, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва 
ҳудудларни ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхона-
лар учун белгиланган ягона солиқни тўлашдан, шунингдек, Республи-
ка йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.
«Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қу-
йидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади: 
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 
йил муддатга; 
3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ 
долларигача – 5 йил муддатга солиқдан озод этилади».
2
Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун 
хорижий инвестицияларни жалб этиш сиёсати мавжуд маблағлар-
дан, вақтдан ва имкониятлардан самарали фойдаланишга, турли 
хил рискларни, мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда 
бойликларни самарали жойлаштиришга ва шу йўл билан республи-
ка иқтисодиётини кўтаришга, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қў-
шилишига, хорижий инвестицияларнинг кириб келишини рағбат-
лантириш йўли билан инвестицияларни, кўпроқ, иқтисодиётнинг 
1
Каримов И. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устивор йўналишлари. -Т.: «Ўзбекистон». 
1999. -110 б. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар 
тўғрисида»ги Қарори.


214 
устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда улардан самарали фой-
даланишга қаратилган.
Бозор иқтисодиётида инвестиция муносабатлари давлат томо-
нидан ўрнатилган меъёр ва қоидалар доирасида муайян мулкдор-
ларнинг хусусий манфаатларини тенг ва кафолатланган шартлар 
асосида амалга оширилишини таъминлайди. Ўзбекистонга чет эл 
сармоялар оқими кенгайиши муносабати билан, инвестиция фао-
лиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифаси 
оммавий ва хусусий манфаатлар, хорижий мамлакатлар, компания-
лар, муайян инвесторлар манфаатларининг самарали нисбатини 
белгилаш ҳисобланади. Иқтисодиёт эркинлаша боргани сари, ин-
вестиция фаолиятини давлат томонидан тартиблаш тадбиркорлар 
ва иқтисодиётнинг аралаш секторларини инвестиция фаолиятига 
кенгроқ жалб этиш ва бу борада уларни давлат молиясини бош-
қариш тадбирлари билан янада рағбатлантириш зарур. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish