Таянч сўз ва иборалар
Инвестиция, инвестиция иқлими, инвестицион фаолият, со-
лиқ кредити, давлат инвестиция дастури, марказлашган пул жам-
ғармалари, инвестиция лойиҳалари, хорижий инвестициялар, лизинг.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Давлат инвестиция дастурининг мақсади ва вазифалари
нималардан иборат?
2. Давлатнинг инвестиция дастурини молиялаштириш қандай
амалга оширилади?
3. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторларга қандай
имтиёзлар берилган?
4. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича асосий капиталга йўналти-
рилган инвестициялар таркибий тузилиши нималардан иборат?
5. Марказлашган капитал қўйилмалар манбалари нималардан
иборат?
Топшириқлар
1. Давлат инвестиция дастурига кирган лойиҳаларни молия-
лаштириш масалаларини гуруҳларда муҳокама қилинг.
2. Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг таснифлани-
ши таҳлил қилинг.
215
3. Давлатнинг инвестиция фаолиятида давлат молиясини бош-
қариш органларининг вазифалари кўрсатилган жадвал тузинг.
4. Республикамизда хорижий инвесторларнинг рағбатлантириш
механизмини ўрганинг.
216
10-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИНИ
ТАХМИНЛАШТИРИШ
10.1.Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари
Мустақил республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиши
шароитида, демократик давлат қуриш йўлидан бораётган ҳозирги
кунда ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби Дав-
лат бюджетини бошқаришда ҳам чуқур ўзгаришларни амалга оши-
риш ҳозирги куннинг асосий талабидир.
Республикамизда бюджет тизимида олиб борилаётган ўзгариш-
ларнинг марказида Давлат бюджети даромадларини тўлиқ ва ўз
вақтида тушириш, республика ва маҳаллий бюджетлардан молия-
лаштириладиган иқтисодий ва ижтимоий соҳа харажатларини ре-
жалаштиришда ва харажатларни молиялаштиришда янги шакл ва
усуллардан самарали фойдаланиш, бюджетдаги тақчилликнинг ўси-
шига таъсир кўрсатувчи сабабларнинг олдини олиш, иш ҳақи ва
нафақаларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш, шунингдек, бюджет
маблағларидан фойдаланиш жараёнида бюджет интизомига риоя
этиш масалалари туради.
Мамлакатимизда бюджет тизимини тубдан ислоҳ қилиш, Давлат
бюджетини халқаро андозаларга мувофиқ келадиган тарзда ривож-
лантириш, бюджет истиқболини белгилашнинг янги механизмлари-
дан фойдаланиш зарурияти пайдо бўлмоқда. Бу эса Ўзбекистон Рес-
публикасида Давлат бюджети даромадларини шакллантириш ҳамда
харажатларини молиялаштириш механизмининг ҳозирги ҳолатини
комплекс таҳлил қилиш ҳамда Давлат бюджетини ривожлантириш ва
истиқболини белгилашни такомиллаштиришни талаб этади.
Маълумки, мамлакатда миллий даромадни қайта тақсимлаш
жараёнида унинг бир қисми пул шаклида бюджетга тушади ва мо-
лиявий ресурсларнинг марказлашган фондини ташкил этади. Яъни,
бюджетни шакллантириш бевосита мамлакат миллий даромадини
шакллантириш ва уни қайта тақсимлаш билан боғлиқдир.
Миллий даромадни қайта тақсимлашнинг асосий молиявий усул-
лари қуйидагилар ҳисобланади:
пул тушумларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
солиқларни жорий қилиш;
иқтисодиёт тармоқларини молиялаштириш;
217
умумистеъмол ва резерв фондларни шакллантириш ва улар-
дан фойдаланиш.
Ушбу жараёнларнинг барчасида бюджет асосий ўринни эгал-
лайди. Давлат бюджети орқали жамиятда яратилган ялпи ички маҳ-
сулот қайта тақсимланади. Ялпи ички маҳсулотнинг қайта тақсим-
ланиши жамиятдаги умумий эхтиёжлар, таълим, соғлиқни сақлаш,
мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий барқарорлик, аҳоли таркибида
ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни моддий жиҳатдан қўллаб-қув-
ватлаш, тинчлик, чегаралар дахлсизлигини сақлаш ва фавқулодда
ҳолатлар учун сақланадиган давлат захираларининг мавжуд бўли-
ши зарурияти туфайли келиб чиқади. Миллий даромадни қайта тақ-
симлашда давлат бюджети асосий рол ўйнайди. Қайта тақсимлаш
жараёнида биринчидан, корхоналар ва ташкилотлар, фуқаролардан
олинган солиқ ва йиғимлар асосида марказлашган бюджет жамғар-
маси ташкил этилади. Иккинчидан, шу даромадлар бюджетда кўзда
тутилган эҳтиёжларни қондириш учун тақсимланади.
Бюджет ёрдамида марказий ва ҳудудий ҳукумат бошқарув апа-
ратини, ҳарбий харажатларни, ижтимоий-маданий тадбирларни
молиялаштиришни амалга ошириш, иқтисодий вазифаларни амалга
оширишни таъминлаш, яъни уларга юклатилган вазифаларни бажа-
риш учун молиявий ресурсларни оладилар. Шу билан бирга бюд-
жетга аниқ иқтисодий муносабатларни англатадиган иқтисодий
категория сифатида қараш мумкин.
Бюджет орқали миллий даромадни қайта тақсимлаш бир-бири
билан боғлиқ ва узвий бўлган босқичлардан иборат:
бюджет даромадларини шакллантириш;
бюджет маблағларини тақсимлаш.
Бюджет даромадлари – бу давлат билан хўжалик субъектлари ва
фуқаролар ўртасидаги иқтисодий муносабатлардир. Шу билан бирга-
ликда бюджет даромадлари-бу давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзи-
ни бошқариш органлари ҳисобига ўтадиган пул маблағларидир. Бюд-
жет даромадларини шакллантириш жараёнида давлат фойдасига мил-
лий даромадни бир қисми ўтади, булар асосида давлат билан корхо-
налар ва аҳоли ўртасида молиявий муносабатлар юзага келади.
Консолидациялашган бюджетнинг кўрсаткичлари мамлакат
марказлаштирилган молиявий фондидан фойдаланиш ва уни шакл-
лантиришни таҳлил қилишда муҳим ўринни эгаллайди. Ўзбекистон
Республикасида консолидациялашган бюджетнинг кўрсаткичлари
ёрдамида мамлакатда тузиладиган ва давлат молиявий балансида
218
акс эттириладиган молиявий ресурсларни марказлаштириш даража-
си аниқланади. Давлат бюджети кўрсаткичларини ҳисобга олмас-
дан молиявий режалаштиришни умумлаштириш мумкин эмас, чун-
ки давлат молиявий балансини ва ҳудудий молиявий балансларнинг
кўпгина кўрсаткичлари консолидациялашган бюджетдан олинади.
Бюджет давлат учун зарур бўлган молиявий ресурсларни акс
эттириб ва шу билан биргаликда мамлакат солиқ сиёсатини белги-
лайди. Бюджет маблағлари сарф этишнинг аниқ йўналишларини,
миллий даромад ва ялпи ички маҳсулотнинг қайта тақсимланиши-
ни ўзида акс эттиради, бу эса унга иқтисодиётнинг самарали бош-
қарувчиси сифатида чиқишга ёрдам беради. Шу мазмунда бюджет-
дан аниқ иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи иқтисодий ка-
тегория сифатида фойдаланилади.
Юқорида таъкидланганидек, бюджет муносабатлари, биринчи-
дан, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг тақсимлаш босқичида вужудга
келади. Иккинчидан, марказлаштирилган молиявий ресурсларни
шакллантириш ва ундан давлат манфаатлари юзасидан фойдала-
нишга йўналтирилади. Шунингдек, давлат бюджети орқали жа-
миятнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қи-
лишнинг молиявий дастакларига эга бўлинади. Давлат бюджети
давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида давлат ҳокимияти
иқтисодий имкониятларининг молия-вий асосларини яратади.
Демак, бир томондан бюджетнинг пайдо бўлиши давлатнинг пай-
до бўлиши билан бевосита боғлиқ бўлади, иккинчи томондан айнан
бозор иқтисодиёти шароитида жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий со-
ҳалардаги давлат ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий дастаки
сифатида бюджетнинг сифат белгиларига аниқлик киритилади.
Бюджет-солиқ сиёсати давлат ғазнаси билан солиқларнинг рағ-
батлантирувчи роли ва бюджет харажатларининг энг мақбул тузил-
маси ўртасида ўзаро нисбатнинг самарадорлигига эришиш имкони-
ни яратади, даромадлар бўйича бюджетнинг барқарор ва тўлақонли
ижроси бюджетда белгиланган барча тадбирларни ўз вақтида тўла
молиялаштиришни таъминлайди.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, бюд-
жетнинг асосий вазифалари миллий даромадни тақсимлаш, иқтисо-
диётни давлат томонидан бошқариш ва тартибга солиш, ижтимоий
соҳаларни молиявий таъминлаш ва давлатнинг ижтимоий сиёсати-
ни амалга ошириш ва марказлаштирилган пул жамғармаларини
шакллантириш ҳамда улардан фойдаланишнинг молиявий назора-
219
тини амалга оширишдан иборат. Чунки, бюджетда кўзда тутилган
тадбирлар дастурларни аниқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши ай-
ни пайтда давлат дастурларининг ҳам пировард натижада тўлиқ ба-
жарилишини таъминлайди. Ўрни келганда шуни таъкидлаб ўтиш
керакки, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишга самарали
назорат тизимини шакллантирмасдан туриб эришиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |