«iqtisod-moliya»


 Давлат бюджети даромадларининг асосий



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
10.3. Давлат бюджети даромадларининг асосий 
манбалари 
 
Давлат бюджети даромадлари манбалари корхоналар ва аҳоли-
нинг даромадлари ва мулкидан олинадиган солиқлар ва йиғимлар 
ҳисобига шаклланишини ҳисобга олиб, бюджет маблағларининг 
ҳар бир қисмидан ўта самарали фойдаланиш ислоҳотларимизни тез-
лаштириш имконини беради.
Ватанимиз олимларидан Қ.Яҳёев солиқларни бюджет даромад-
ларининг манбаи ва хусусияти сифатида тадқиқ қилар экан, “солиқ-
ларнинг объектив зарурлиги давлатнинг бажариладиган қатор 
функцияларини маблағ билан таъминлашнинг зарурлигидан келиб 
чиқади” деган хулосани шакллантирган.
1
Шундай қилиб, давлат бюжети даромадларининг мавжудлиги 
солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқлардан тушадиган ту-
шумлар давлат бюджети мустақиллигининг бош манбаидир. Со-
лиқларнинг бюджет даромадларининг манбаи сифатидаги моҳияти-
ни очиб беришга бағишланган назарий қарашларини таҳлил қилиш 
қуйидагиларни кўрсатади: 

солиқлар давлатнинг функцияларини бажаришнинг асосий 
ва бирламчи молиявий манбаи ҳисобланади; 

солиқларнинг миллий даромадни қайта тақсимлашдаги роли 
бевосита давлатнинг иқтисодиётга аралашуви даражаси билан бел-
гиланади; 

солиқлардан бюджетнинг иқтисодий мазмундаги харажатини 
молиялаштиришда фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор бериш 
амалий аҳамият касб этади, чунки ривожланаётган давлатларда 
иқтисодиётни таркибий жиҳатдан қайта қуриш давлатнинг иқтисо-
диётига фаол молиявий аралашувини зарур қилиб қўяди; 

солиққа тортиш тамойилларини бузилишига йўл қўймаслик 
солиқ тушумларининг барқарорлигига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади; 

республикамиз иқтисодиётини инвестицион ресурсларга бўл-
ган юқори даражадаги талабини қондириш мақсадида солиқлар-
1
Яҳёев Қ.А. “Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти”.-Т. Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва 
саньат нашриёти, 2000. 11 б. 


222 
нинг жамғармаларга таъсирини илмий жиҳатдан ўрганиш назарий 
ва амалий аҳамиятга эга.
Солиқларнинг фискал функцияси орқали солиққа тортишнинг 
асосий вазифаси, яъни давлат молиявий маблағларининг шакллани-
ши, шунингдек, давлатнинг умудавлат ва мақсадли дастурларини 
амалга ошириш учун маблағларни жамғаришдир. Солиқ тушумлари 
давлат бюджети даромадларининг асосини ташкил қилади. Маса-
лан, АҚШда солиқ тушумлари давлат бюджетининг 98%ини, Буюк 
Британияда 97%ини, Францияда 91%ини, МДҲ давлатларида, 
хусусан Россияда бу кўрсаткич 82,7%ни, Қозоғистонда 97%ни, Ўз-
бекистонда эса жамланган бюджетга нисбатан 86,3%ни ташкил 
этади. Давлат ўз тасарруфида ишлаб чиқарган ЯИМнинг анчагина 
қисмини солиққа тортиш йўли билан олади ва қайта тақсимлайди. 
Солиқ тушумларининг улуши ижтимоий фондларга тўловлар билан 
биргаликда ЯИМга нисбатан АҚШда-29,0%, Германияда-41%, 
Россияда-24,3%, Қозоғистонда -22,4%, Ўзбекистон Республикасида 
32.3%ни ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимида муҳим таркибий 
қисмни Республика бюджет ташкил этади. Республика бюджети, 
Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаш-
тиришда фойдаланадиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари 
ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида 
аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари 
миқдори назарда тутилади
1
.
Миллий даромадни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳри ўртасида тақсимлаш ҳамда қайта тақсимлаш жа-
раёни Республика бюджети орқали тартибга солинади. Республика 
бюджети маҳаллий бюджетларнинг харажатларини даромадлари 
билан қопланмаган қисмини қоплаб турувчи ва харажатлар қисми-
нинг бажарилишини назорат қилувчи юқори бюджет саналади.
Таҳлил маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, Республика 
бюджети даромадлари Давлат бюджети даромадларининг асосий 
қисмини ташкил қилади (7-жадвал). Масалан, 2003 йилда Респуб-
лика бюджети даромадларининг Давлат бюджети даромадларидаги 
салмоғи 56.8%ни, 2004 йилда 55,2%ни, 2005 йил 49,7%ини, 2006 
йил эса 48,0%ини ташкил қилди. Маълумотларга эътибор берсак 
Республикаси бюджети даромадлари Давлат бюджетининг даромад-
1
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни. Халқ сўзи. 2000 
йил, 14 январь. 


223 
ларидаги салмоғи 2006 йилда 2003 йилга нисбатан 8.8% кам. Бу 
ижобий ҳолат, чунки Давлат бюджети даромадлари таркибида ма-
ҳаллий бюджетларнинг улуши катта ҳисобланади.
Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, йилдан-йил Давлат 
бюджети даромадларининг асосий қисми маҳаллий бюджет даро-
мадлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Бунинг асосий сабаби шундаки, биринчидан, бозор муносабат-
ларига ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда эгри солиқлар нис-
батан узоқ давр мобайнида ўзининг фискаллик аҳамиятини сақлаб 
қолади. Бизнинг мамлакатимиз ҳам ана шундай давлатлар қаторига 
киради ва бинобарин, эгри солиқларнинг давлат бюджети даромад-
лари таркибидаги салмоғига нисбатан юқоридир. Иккинчидан, аҳо-
лининг турмуш даражаси ошиши, уларга тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланиши учун зарур бўлган зарур шарт-шароитларнинг 
яратилиши аҳоли даромадларининг номинал ва реал ҳажмларининг 
ошишига олиб келади.
Маъмурий бошқарув тизимидан бозор муносабатларига ўтиш 
Ўзбекистон Республикасининг бутун молиявий тизими ва унинг 
асосий таркибий қисми ҳисобланган бюджет тизимини тўлиқ ислоҳ 
қилиш учун кенг шароит яратиб берилди.
Қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишда «бюджет да-
ромадларининг истиқбол режаларини белгилашнинг қанчалик му-
ҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтиш лозим: 
­ 
давлатнинг молиявий сиёсатини ишлаб чиқиш; 
­ 
иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш, солиқ сиёсатини та-
комиллаштириш бўйича кутилаётган натижаларни аниқлаш; 
­ 
давлат даромадлари тушумларини таҳлил қилиш; 
­ 
иқтисодиётда содир бўлаётган ўзгаришларнинг бюджет даро-
мадларига таъсирини ўрганиш; 
­ 
давлат дастурларини молиявий таъминлаш бўйича чора-тад-
бирлар ишлаб чиқиш ва бошқалар»
1

1
Острогожская Э.И. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида бюджетни режалаштиришни 
такомиллаштириш. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида давлат бюджетини прогнозлаш, 
ижро этиш ва назорат. Маърузалар тўплами. Молия. 2006. 106 б. 


224 
7-жадвал 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish