«iqtisod-moliya»


 Бюджет даромадлари истиқболини белгилашнинг



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

10.4. Бюджет даромадлари истиқболини белгилашнинг 
такомиллаштириш йўллари 
 
Давлат бюджети даромадларини режалаштириш Ўзбекистон 
Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунига муво-
фиқ, бюджет жараёнининг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳозирги 
кунда даромадларни истиқбол режаларини белгилаш Адлия вазир-
лигидан 2002 йил 14 мартда 1111-сон билан рўйхатдан ўтган «Дав-
лат бюджетини тузиш ва ижро этиш» қоидаларида белгиланган 
тартибда ва муддатларда амалга оширилади. 
Ҳозирги пайтда бюджет даромадларини режалаштириш Молия 
вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармаси, ҳудудий молия 
идораларидаги тегишли бўлимлар томонидан Давлат солиқ қўмита-
си ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Давлат божхона қў-
митаси ҳамда бошқа идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилади. 
Давлат бюджети даромадларини режалаштиришда макроиқти-
содий кўрсаткичлардан фойдаланишнинг сабаби шундан иборатки, 
давлат иқтисодиётда макроиқтисодий агент сифатида ўзаро товар 
ва пул айланмасида иштирок этади ҳамда давлат харажатлари ва 


226 
шунга тенг бўлган даромадлари ялпи ички маҳсулотнинг таркибий 
қисми ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатда яратиладиган маҳ-
сулот ва хизматларнинг ҳажми, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи, нарх-
лар даражаси, миллий валютанинг эркин алмаштириладиган валю-
таларга нисбатан курси давлат бюджети даромадлари миқдорига 
бевосита таъсир қилади. Даромадларни режалаштиришда шу кўр-
саткичлардан фойдаланилади. 
«Солиқ ва йиғимларнинг бюджети тушумларининг прогноз-
лаштириш тушунчаси маълум даврда кутилаётган тўловлар ҳажми-
ни ҳисоблаш, шунингдек, жами прогнозлаштирилаётган тўлов ман-
балари ва ҳар бир тўлов тури бўйича тушумларни олдиндан билиш-
ни англатади. Солиқ ва йиғимларнинг бюджетга тушумининг прог-
ноз ҳисоб-китобини тузишда Давлат солиқ хизмати органларида 
қўлланиладиган ҳисоб-китоб шакли ва усулларини ягона тартиб 
қоидаси жорий этилган»
1
. Солиқлар тушумини прогнозлаштириш-
нинг ҳисоблаш усулларини тайёрлаш тўлов манбаларининг аниқли-
ги ҳамда ушбу тўлов турлари тушум ҳажмини аниқ кўрсатиб 
беришига боғлиқ. Ушбу танланган усул прогнозлаштирилаётган тў-
лов турини ҳисоблаш ва тўлаш хусусиятларини, шунингдек, прог-
нозлаштирилаётган даврда солиққа тортиш шарт-шароитлари (став-
калар, имтиёзлар, тўлов муддатлари)ни тўлиқ намоён этиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон 
Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳоки-
миятлари жорий этган турли даражадаги ҳар бир тўлов турлари бў-
йича солиқлар тушумини прогнозлаштириш Давлат солиқ органла-
ри томонидан ўтказилади. Солиқлар тушумини прогнозлаштириш-
нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

солиқ органлари томонидан кейинги молия йилида бюджетга 
прогнозлаштирилаётган тўловларнинг ҳар бир тури бўйича умумий 
ва ҳудудий тушумларнинг турли даражадаги прогноз ҳисоб-китоб-
ларини ишлаб чиқиш; 

жорий қилинган солиқ тушумлари прогнозининг ижроси ус-
тидан доимий назорат қилиш.
Давлат солиқ инспекцияси ходимлари прогноз кўрсаткичлари-
ни солиқ тўловчилари ҳамда солиқ турлари бўйича умумлаштириб, 
1
Абдуллаев Х. Солиқ ва йиғимларни солиқ органлари томонидан Давлат бюджети 
тушумларини прогнозлаштириш. «Иқтисодий тараққиётга эришишда солиқ сиёсатини янада 
такомиллаштириш йўллари» мавзусидаги илмий-амалий анжуман материаллари.«IQTISOD-
MOLIYA». 2006 й. 180 бет. 


227 
қайта ишлаганларидан сўнг шаҳар ёки туман миқёсида кейинги 
молия йили учун солиқлар тушумини прогноз лойиҳасини тузади 
ва жорий йилнинг 1 апрелигача Давлат солиқ бошқармасига тақ-
дим қилади. Давлат солиқ бошқармаси кейинги молия йили учун 
солиқлар тушумини прогнозлаштириш лойиҳасини ишончлилиги 
ва асослилигини текширади. Лойиҳани таҳлил қилади, бутун ҳудуд 
бўйича умумлаштиради ва жорий йилнинг 10 апрелигача Давлат 
солиқ қўмитасига тақдим қилади. Давлат солиқ қўмитаси солиқлар 
тушумининг прогнозини таҳлил қилади, бутун республика бўйича 
умумлаштиради ва жорий йилнинг 20 апрелигача Ўзбекистон Респуб-
ликаси Молия вазирлигига тақдим қилади. Бизнинг фикримизча, Дав-
лат солиқ хизмати органларидан солиқлар тушумини прогнозлаш-
тириш учун кўрсаткичларнинг маълумот базасини яратиш бюджетга 
тўловларнинг барча турларини жамлаш, мунтазам тизимлаштириш ва 
такомиллаштириш устида доимий иш олиб бориш талаб этилади.
Ҳозирги пайтда бюджет даромадларни истиқбол режаларини бел-
гилашни режалаштиришда, асосан, иккита усулдан кенг фойдаланилади. 
1. «Тўғридан-тўғри ҳисоблаш усули». 
2. «Динамика усули». 
«Тўғридан-тўғри ҳисоблаш усули»да келгуси йилга солиқ солиш 
базаси ва ундаги ўзгаришлар режалаштирилади ҳамда мўлжалла-
наётган солиқ ставкалари ёрдамида тушумлар режалаштирилади.
Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган даромад солиғи 
бўйича тушумларни режалаштиришга мисол келтирилган бўлиб, 
ундаги маълумотлар Давлат статистика қўмитасидан ёки унинг ҳу-
дудий бўлинмаларидан олиниши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу-
нингдек, ўртача йиллик энг кам ойлик иш ҳақи ва ойлик иш ҳақи 
миқдорлари бюджет сиёсатида кўзда тутилаётган индексация миқ-
дорлари ёрдамида аниқланади. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, им-
тиёзга эга бўлган тўловчилар бўйича алоҳида солиқ тушумлари 
шартли равишда ҳисобланиб, жами ишловчиларга тўғри келадиган 
прогноз кўрсаткичидан чегириб ташланади. 
Бу усулни шу каби аниқ ҳамда уни келгуси йилларда бирон-бир 
кўрсаткич ёрдамида аниқлаш мумкин бўлган базага эга бўлган со-
лиқ турлари бўйича қўллаш яхши натижа беради. 
«Динамика» усулидан фойдаланишнинг моҳияти шундан ибо-
ратки, илгари айтиб ўтганимиздек давлат даромадлари унинг хара-
жатларига деярли тенг бўлганлиги сабабли, ялпи ички маҳсулот 
таркибига киради ва шу нуқтаи назардан солиқ солиш базалари, 


228 
яъни яратилган қўшилган қиймат, хўжалик юритувчи субъектлар-
нинг фойдаси, товар айланмаси ва ўз-ўзидан солиқ тушумларининг 
ялпи ички маҳсулот таркибидаги улушининг кейинги йиллардаги 
динамикасининг ўртача кўрсаткичини топиш орқали бюджет даро-
мадлари режалаштирилади. Бу усулнинг ўзига хос томони шундан 
иборатки, солиқ солиш базаси тўғрисидаги маълумотларнинг турли-
чалиги ёки аниқ бир маълумотнинг йўқлиги, уни келгуси йилга ре-
жалаштиришда ҳисобга олиниши лозим бўлган омилларнинг кўплиги 
шароитида мазкур усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Ушбу усулнинг қўлланилишига доир 8-жадвалда қўшилган 
қиймат солиғини режалаштириш бўйича мисол келтирилади. 
8-жадвал 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish