- бозор иқтисодиёти шароитида муҳим тараққиётга эришиш
мақсадларида иложи борича кўпроқ моддий ва молиявий захира-
ларни излаб топиш;
- бюджет даромадларини алоҳида солиқлар ва бошқа тўловлар,
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогнозлари ва мақсад-
ли дастурларига мувофиқ ҳолда умумий ҳажми бўйича белгилаш;
234
- бюджет харажатларини мўлжалланган вазифалар бўйича, шу-
нингдек, бюджетнинг умумий ҳажмини назарда тутилган умумдав-
лат аҳамиятига молик жами тадбирларни узлуксиз молиялаштириш
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;
- бюджетнинг иқтисодиётдаги инфляция тенденцияларини бар-
тараф этиш ва миллий пул тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш-
га йўналтирилган умумий молиявий барқарорлаштириш дастури
билан мувофиқлаштириш;
- иқтисодий мақбул манбалар ҳисобидан бюджет тақчиллигини
қисқартириш ва тугатиш;
- турли даражадаги бюджетларнинг балансланишини таъмин-
лаш мақсадларида давлат даромадлари манбаларини шу бюджетлар
ўртасида, шунингдек хўжалик соҳалари ва иқтисодий минтақалар
ўртасида қайта тақсимлаш йўли билан бюджет бошқарувини амалга
ошириш;
- барча йиллик миқёсли ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг
мутаносиблиги ва балансланганлигини таъминлаш мақсадларида
истиқболга мўлжалланган бюджетни режалаштириш, прогнозлаш
ролини ошириш;
- юридик шахслар ва айрим фуқароларнинг ўз солиқ мажбури-
ятларини бажаришларида уларнинг молиявий фаолиятини ва даро-
мадлари устидан назоратни кучайтириш;
- электрон ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланган ҳолда мо-
лиявий ҳисоб-китобларни автоматлаштириш тизими орқали бюд-
жетларни тузиш ва унинг ижроси жараёнларини автоматлаштириш.
Бу бюджет барқарорлигини таъминлаши ҳамда маблағларни
хўжалик соҳалари, иқтисодий минтақалар ўртасида тақсимлашда
зарур пропорцияларни яратиши лозим. Унинг муҳим шарти - бюд-
жет харажатларининг даромадларга мос бўлиши, молиявий захира-
лар ташкил қилишдан иборат. Бу принцип бутун молиявий сиёсат-
нинг асосий мақсади ҳисобланади ва давлат бюджетини ташкил қи-
лувчи бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда давлат даромадла-
рини аниқ манбалар бўйича ва харажатларни аниқ мақсадларга йў-
налтириш доирасида амалга оширилади.
Солиқларнинг иқтисодий восита сифатида аҳамияти шунда кў-
ринадики, республика аҳолисининг турмуш даражасида зарур му-
возанат сақлаб турилади. Ўзбек олимларидан Қ. Яҳёев солиқларни
бюджет даромадларининг манбаи сифатида тадқиқ қилар экан, со-
лиқларнинг объектив зарурлиги – давлатнинг бажарадиган қатор
235
функцияларини маблағ билан таъминлашнинг зарурлигидан келиб
чиқади, деган хулосани шакллантирган.
Солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ бюджетга тўланиши устидан
назорат давлат солиқ хизмати идоралари томонидан амалга ошири-
лади. Солиқ соҳасидаги давлат мажбурлови деганда - Ўзбекистон
қонунчилиги билан белгиланган, солиқ тўловчиларга нисбатан қўл-
ланиладиган чоралар йиғиндиси кўзда тутилади. Бу чораларни қўл-
лаш, солиқ қонунчилига риоя этишни таъминлаш мақсадини кўз-
лайди ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бартараф этиш,
бузилган ҳуқуқларни қайта тиклашга қаратилган бўлади.
Солиқ сиёсати ва солиқ қонунлари турли хил қонуний манфаат-
ларни ҳимоя қилиб, такомиллашиб бориши билан бир қаторда солиқ-
қа оид қонун бузилишларнинг турлари ҳам ўзгариб боради. Яъни, со-
лиқлардан қочишнинг янги шакллари ва усуллари пайдо бўлиб, мам-
лакатнинг иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши билан
бирга солиқ тўловчилар орасида сезиларли табақаланиш юзага келади.
Бунга қарши солиқ идоралари доимо курашишлари ҳамда кучсиз бў-
либ қолган қонунлар ўрнига таъсирчан ва оқилона қонунларни қўл-
лашлари талаб этилади. Бугунги кунда солиқ сиёсати кўп муҳокама
қилинмоқда, бу муҳокамаларнинг асосий йўналишларидан бири –
солиқ қонунчилигининг бузилиш ҳоллари, уларга нисбатан солиқ ор-
ганлари томонидан қўлланиладиган жарима ва жазо чораларини ҳамда
бундай оқибатларни келтириб чиқарувчи сабабларни ўрганишдир.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 51-моддасида
фуқароларнинг қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йи-
ғимларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ифодаланган. Ушбу маж-
буриятларнинг бажарилиши, яъни солиқ тўловчи ҳисобланадиган
ҳар қандай юридик ва жисмоний шахсларнинг белгиланган солиқ
ва йиғимларни давлат бюджетига тўланиши бўйича мажбуриятлар-
нинг бажарилиши давлат солиқ хизмати органларида биринчи нав-
батда солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш йўли билан таъминланади.
Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ўзининг фаолиятини бошлаш-
дан олдин белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
20 августдаги «Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун рўй-
хатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида»ги 357-сон Қарорига мувофиқ, юридик шахсларни рўй-
хатдан ўтказадиган давлат органи солиқ органларига рўйхатдан ўт-
ган шахслар тўғрисида, уларга солиқ тўловчининг идентификация
236
рақамини бериш учун маълумот юборади. Ушбу рақам солиқ тў-
ловчининг солиқ органларида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гу-
воҳнома бўлади ва бу рақам солиқ тўловчининг барча молиявий ҳуж-
жатларида кўрсатилиши керак. Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш
Давлат солиқ қўмитасида Ягона давлат реестрида олиб борилади. Дав-
лат солиқ хизмати органлари, солиқ тўловчиларнинг давлат рўйхати-
дан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотни олиши билан уни Давлат со-
лиқ қўмитасига етказадилар ва у Ягона давлат реестрига ўтказилади,
унга солиқ тўловчининг идентификация рақами берилади. Шуни қайд
қилиш керакки, солиқ органларида мазкур жараён тўлиқ автоматлаш-
тирилган ва ушбу рақамни бериш муддати 3 кундан ошмаслиги лозим.
Солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтиб, идентификация рақа-
мини олгандан сўнг хўжалик фаолиятини амалга оширишни бош-
лаши мумкин. Шундан бошлаб, унинг солиқ ва йиғимларни тўлаш
мажбурияти вужудга келади ҳамда у солиқлар бўйича ҳисоб-китоб-
ларни солиқ органларида тақдим этиш билан амалга оширилади.
Лекин, айрим солиқ тўловчилар, ер ва мол-мулк солиқларини тў-
ловчи жисмоний шахсларга тартиб бошқача белгиланган. Улар
учун ер ва мол-мулк солиқлари давлат солиқ органлари томонидан
ҳисоблаб чиқарилиб, тўлов хабарномалари тарқатилади.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан мунтазам солиқ бўйича ҳисоб-
китобларни тақдим қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича ишлар
олиб борилмоқда. Давлат солиқ идораларида молиявий ҳисоботларни
ва солиқ бўйича ҳисоб-китобларни қабул қилиш билан шуғулланувчи
махсус тузилмалар ташкил этилган. Ҳозирги пайтда ҳисоботларни ва
ҳисоб-китобларни электрон почта орқали олиш ишлари ташкил
этилмоқда. Ушбу тартибнинг жорий қилиниши, солиқ тўловчиларга
солиқ идораларига бормасдан туриб, ҳисоботларни тақдим этиш
имкониятини яратади.
Шуни қайд этиш керакки, бюджетдан ташқари мақсадли жам-
ғармаларига, Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва
Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажрат-
малар солиқ ва йиғимларга тенглаштирилган бўлиб, уларни ундириш
устидан назорат ҳам солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Республика Йўл жамғармаси келгуси йил харажатларининг тас-
диқланган параметрларини "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик ком-
паниясига, даромадларининг йил чораклари бўйича тақсимланган
параметрларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига
ва Давлат божхона қўмитасига етказади. Жамғарма даромадларининг
237
тушум манбалари ва республика минтақалари бўйича, шунингдек ха-
ражатларининг асосий йўналишлари бўйича ҳисобини олиб боради,
Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси биргаликда Рес-
публика Йўл жамғармасига тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ туши-
шини таъминлаш ишларини олиб боради»
1
.
Солиқ тўловчининг шахсий ҳисобрақами солиқлар бўйича
амалга ошириладиган ҳисоб-китобларга асосланиб юритилади,
бюджетга тўланган солиқлар миқдори банклардан олинган маълу-
мотлар асосида қайд этилади. Шахсий ҳисобрақамдаги солиқлар
бўйича қолдиқ суммалари солиқ тўловчи томонидан бюджет олди-
даги мажбуриятларини бажариш даражасини ифодалайди. Табиий-
ки, бундай мураккаб ва катта ҳажмдаги ишларни автоматлашти-
рилган ҳолда юритиш анча қулайликларни яратади. Ҳозирги кунда
мазкур тизимни янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Солиқ тўловчилар томонидан солиқ ва йиғимларни тўғри ҳи-
собланиши устидан назорат олиб бориш мақсадида давлат солиқ
хизмати органлари томонидан текширишлар ташкил қилинади.
Бундай текширишлар давлат солиқ органларининг масъул ходимла-
ри томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаш-
тириш Республика Кенгашининг қарорига мувофиқ икки йилда
бир марта режали тарзда амалга оширилади. Шунингдек, хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатлари
талаблари бузилаётганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати орган-
ларда қўшимча маълумотлар келиб тушган тақдирда ҳамда текши-
ришларни тартибга солиш борасидаги қонун ҳужжатларида назарда
тутилган айрим ҳолларда Республика Кенгаши ёки унинг ҳудудий
комиссиялари билан келишилган ҳолда, режадан ташқари текши-
ришлар ҳам ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |