«iqtisod-moliya»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
ХАРАЖАТЛАР 

давлат бюджетининг режалаштирилган харажатлари; 

банк кредитлари учун фоиз тўловлари; 

нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқларни қайтариш; 

бюджет ташкилотлари томонидан олинган нақд пул маблағла-
рини қоплаш учун маблағлар; 

муддатли омонат жамғармаларига бюджет маблағларини қўйиш; 

қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш. 
Ғазначиликда бухгалтерия ҳисобини юритишда қуйидаги кон-
цептуал усуллардан фойдаланилади. 
Касса усули. Бунда пул маблағлари банкка келиб тушган пайт-
дан бошлаб даромад ҳисобланади ҳамда пул маблағларининг тўло-
ви амалга оширилгандан кейин улар харажат ҳисобланади. Бу усул 
ўтиш даврида қўлланилади. 
Ҳақиқий харажат усули.
Бунда пул маблағларининг қачон ҳаракатланишидан қатъи назар, 
даромад ёки харажат улар билан боғлиқ воқеа ёки операция содир 
бўлган вақтдан бошлаб ҳисобга олинади. 
Ғазначилик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ва 
бошқа банкларда тегишли банк ҳисобварақлари очиши ва у орқали 
тўловларни амалга ошириши мумкин. Ғазначиликнинг банк ҳисоб-
варақларидаги бюджет маблағларидан белгиланган тартибда тўлов-
ларни амалга ошириш ва ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди. 
Ғазначилик тизимида давлат бюджетига тўланадиган солиқлар, 
йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар ягона Ғазна ҳисобварағига 
киритилиб, улар белгиланган тартибда республика бюджети, Қора-
қалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлар, давлат 
мақсадли жамғармалари даромадларида акс эттирилади. Бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳам ягона Ғаз-
на ҳисобварағига киритилиб, улар мазкур ташкилотларнинг даро-
мадларида акс эттирилади. 


161 
Давлат бюджетига чет эл валютасида тўланадиган солиқлар, 
йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек, бюджет ташки-
лотларининг чет эл валютасида тушадиган бюджетдан ташқари 
маблағлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда 
тутилган бўлмаса, ғазначиликнинг банкдаги валюта ҳисобварақла-
рига киритилади ва унинг назорати амалга оширилади. 
Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросида бюджет харажатла-
рини назоратга олишга алоҳида эътибор берилади. Бу борада Дав-
лат эҳтиёжлари хариди учун қилинадиган тўловлар муҳим аҳамият 
касб этади. Давлат бюджетининг харажатлари ягона Ғазна ҳисобва-
рағи ёки ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидан белгиланган 
муддатларда ва тегишлича республика бюджети, Қорақалпоғистон 
Республикаси бюджети, маҳаллий бюджет, давлат мақсадли жамғар-
малари маблағларининг ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари маблағларининг қолдиқлари доирасида амалга оширилади. 
Ғазначилик органлари тамонидан ягона Ғазна ҳисобварағидаги 
ва ғазначиликнинг бошқа банк ҳисобварақларидаги Давлат бюдже-
ти маблағлари бюджет маблағлари тўловлари кўзда тутилган хара-
жатлар белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширилади. 
Шунингдек, Давлат бюджети бўш маблағлари банк депозитлари ва 
бошқа активларга вақтинча жойлаштириш ҳамда улар ҳисобидан 
республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, 
маҳаллий бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига 
бюджет ссудалари бериш орқали ҳам бошқариб борилади. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish