174
бюджет ташкилотлари харажатларини ҳисобга
олиш ва бюд-
жет маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда ҳисобот-
лар тайёрлаш учун уларнинг шахсий ҳисобварақалари Ғазначи-
ликда очилади;
банк ўрнига Ғазна томонидан бюджет касса ижроси амалга
оширилиши ва бюджет жараёни барча босқичлари, яъни даромад
тушуми, бюджет маблағлари ажратишдан
тортиб бюджет ижроси
ҳисоботини тайёрлашгача бўлган ишлар бирлаштирилади;
замонавий ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар-
ни қўллаган ҳолда ғазначиликнинг ягона ахборот тизими яратилади
ва у банкларнинг электрон тўлов тизимига уланади. Бу эса давлат
бюджети даромадлари ва харажатлари касса ижросини кунлик мо-
ниторингини таъминлайди ҳамда барча даражадаги бюджетлар аҳ-
воли ҳақида маълумотларни тезкор йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил
қилишни таъминлайди. Мамлакатимизда тасдиқланган лойиҳа асо-
сида Ғазначилик тизимини жорий қилиш ишлари ташкилий-ҳуқу-
қий, техник-иқтисодий ва кадрларни ўқитиш ҳамда қайта ўқитиш
ишларини ўз ичига олади.
Ғазначилик тизимининг фаолияти давлат молиявий ресурслари-
ни сафарбар қилиш орқали давлат харажатларини бошқаришни му-
вофиқлаштиришдан ташқари, улар устидан самарали назорат таш-
кил қилиш имконини ҳам беради. Ғазначилик тизимида қилинаёт-
ган харажатларнинг энг юқори даражадаги тиниқлиги ва ҳисоботга
тортилишлигига эришилади. Ғазначилик Давлат қарзларининг бар-
ча кўринишларини бошқариш, улар бўйича тўловлар ва давлатнинг
мажбурият ҳамда кафолатлари учун масъул ҳисобланади.
Республикамиздаги ғазначилик тизимида бюджет даромадлари-
ни бошқаришга киришишдан олдин барча ҳудудий бошқарма ва
бўлимлар қуйидагиларни амалга оширади:
- тушумларни ҳисобга олиш бўйича ғазначилик
органларида
ҳисоб очишга қаратилган комлекс тадбирларни ўтказиш;
- солиқ органлари билан биргаликда ҳисобрақамларнинг ўзга-
риши тўғрисида солиқ тўловчиларни огоҳлантириш;
- маҳаллий бошқарув органлари орқали бошқариладиган солиқ
тушумларини ҳисобга олиш ва булар бўйича имтиёз, ҳисобга олиш,
вақтдан бир оз кечиктириш бўйича ахборот бериш;
- жойларда банк ташкилотлари, молия органлари ва солиқ ор-
ганлари билан ғазначилик органларининг ўзаро алоқа тартиби ва
бошқа тадбирларни ўтказиш.
175
Кейинчалик даромадлар режасининг ижросида ғазначиликнинг
барча босқичларида даромадлар тушуми бўйича тезкор ҳисоботлар
тузиш чора-тадбирлари кўзда тутилади.
Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари бўйича Ғазначилик
бошқармасида тезкор ҳисоботлар деталлаштирилган
маълумотлар
асосида тузилади, бюджет харажатларини молиялаштиришга ўтка-
зилиши керак бўлган бюджет тушуми суммаси ведомости тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари бўйича Ғазначилик бош-
қармаси томонидан бюджет харажатларини молиялаштиришга
бюджет тушумлари миқдорини тўлов қоғозлари орқали ўтказиш
йўли билан амалга оширади.
Ғазначиликнинг органлари бюджетдан маблағ олувчилардан
бошқариш функцияларини тортиб олмайди. Ғазначиликнинг Бош
Бошқармаси бюджетнинг бажарилиш жараёнини
яхшилаш учун
уларни янада кенгроқ ахборотлар билан таъминлайди. Бюджет тас-
нифи бўйича берилган харажатлар тўғрисидаги ахборотлар бутун
йил бўйи харажатлар тенденциясини ва харажатларни амалга оши-
риш учун қўшимча керак бўладиган эҳтиёжларни аниқлашга ёрдам
беради. Ғазначиликнинг фаолият кўрсатиши нақд пулларни тўғри
ва самарали бошқариш йўли билан бюджетга ишончни мустаҳ-
камлашга ёрдам беради. Даромадлар режаси бажарилмаган ҳолатда,
боқимандалик муаммосини ечишга ҳаракат қилади.
Ғазначиликнинг тизимининг модулларини келгусида такомил-
лаштириш йўналишлари, асосан, ахборот
тизимининг ривожлани-
ши, молиявий режалаштириш ва пулларни бошқариш усулларини
такомиллаштириш билан боғлиқ бўлади. Яъни, ушбу соҳадаги фан-
техника тараққиёти ҳамда ижтимоий ғояларни ривожланиши билан
биргаликда юксалиб бораверади. Бундан ташқари, ғазначиликнинг
тизимида бошланғич поғоналарда ҳисоб-китоб касса усули билан
амалга
оширилса, келгусида ғазначиликнинг тизимида ҳисоб-китоб
ишлари ҳисоблаш усулига ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Учинчи жадвалда Ўзбекистон Республикасида Ғазначиликни
жорий этиш босқичлари кўрсатилган (3-жадвал).
Ҳозирги кунга келиб ташкил этилган Ғазначилик бўлимлари жо-
рий таъмирланди, замонавий компьютер техникаси,
офис мебели ва
керакли асбоб-ускуналар билан таъминланди.