«iqtisod-moliya»


 Бюджет ижроси ҳақида ҳисоботларни



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

8.5. Бюджет ижроси ҳақида ҳисоботларни 
шакллантириш асослари 
 
Давлат бюджетининг ижроси бюджет жараёнидаги асосий 
босқичлардан бири ҳисобланадики, бунда белгиланган истиқбол 
кўрсаткичлари, режалар ва дастурлар ишлаб чиқилади ва амалиётга 
татбиқ этилади. Давлат бюджетининг даромадларини ижросининг 
ҳисоботи ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш яго-
налиги, Давлат бюджети ғазначилик ижросининг асосий тамойил-
ларидан ҳамда ғазначилик органларига юклатилган асосий вазифа-
лардан бири ҳисобланади. Бунда давлат бюджетининг ҳисобини 
юритиш ҳамда давлат бюджети ягона ғазначилик ижроси бухгалте-
рия ҳисобини юритиш қоидаларига мос келади ва ҳисоботларни 
жамлашни анча енгиллаштиради.
Ғазначиликнинг Бош китоби билан ҳукумат ресурсларининг ҳи-
соб-китоби юритилади ва молия тизимининг ахборот тизими фао-
лият кўрсатади. Ғазначиликнинг Бош китоби–бюджет операциялари-
ни бухгалтерия ҳисоб-китоби юритишнинг компьютерлашган тизи-
мидир. Ғазначиликнинг Бош китобида давлат муассасалари билан 
бўладиган барча молиявий операциялар ифода этилади. 
Ғазначиликнинг Бош китоби ҳам республика бюджетидан, ҳам 
маҳаллий бюджетдан молиялаштиришнинг ўз вақтида ҳисоб-кито-
бини юритишни таъминлайди. Ғазначиликнинг Бош китоби жуда 
кўп бюджет бирликларини ўз ичига бирлаштиради. Ғазначилик-
нинг Бош китобида бюджет даромадлари ва харажатларининг ҳам-
маси кўринади. Давлат операцияларининг бухгалтерлик ҳисобини 
банк тизимидан Молия вазирлигига ўтказилиши билан, барча 
операциялар ягона ғазначиликнинг тизимининг Бош китобида акс 
эттирилади. Ушбу Бош китобидаги ҳисобрақамлар барча харажат-
ларнинг ҳисоби, бюджет ташкилотларини қамраб олади, уларнинг 
ягона бюджет таснифини ва бюджет маблағларининг сарф қилини-
шини барча жараёнлари акс эттирилиши керак.
Ғазначиликнинг Бош китоби ҳудудлардаги ғазначилик бўлим-
ларида фойдаланилаётган барча бирламчи ҳужжатлар ғазначилик-
нинг ахборот тизимига киритилганда тегишли бухгалтерия ёзувла-
ри (проводкалар) билан расмийлаштирилади ва шунинг натижасида 
Ғазначиликнинг Бош китобида акс эттирилади.
Ғазначиликнинг Бош китоби ғазначилик ижросида бухгалтерия 
ҳисобини юритиш учун ишлаб чиқилган. Бухгалтерия ҳисоби ма-


170 
ҳаллий бюджетларни ижросида барча ҳисобларни инобатга олади, 
яъни барча даромадлар ва харажатларнинг молиявий оқимларини, 
барча молиявий ва номолиявий қолдиқларнинг ҳисобини ҳам юри-
тади. Ғазначилик органи Ғазна тизимининг таркибини тузиш, бошқа-
риш ва давлатнинг барча молиявий активлари, мажбуриятлари ва опе-
рациялари учун жавобгар ҳисобланади. Молия йили тугагандан сўнг, 
ғазначилик республика, Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, 
Тошкент шаҳри бўйича молиявий ҳисобот тақдим этади. 
Ҳисоботда: 

солиқ ва бошқа тушумларнинг ҳудудий кўриниши; 

давлат қарзи; 

харажатлар, шу жумладан капитал қўйилмалар ҳақида мукам-
мал маълумотлар берилади. 
Ғазначилик тизимида бюджет даромадлари бюджет ва солиқ қо-
нун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилади. Белгиланган бюджет 
даромадлари бўйича асосий вазифалар қуйидагилардан иборат бўлади: 

бюджетнинг ягона ҳисобрақамига барча даромадларни ўтказиш;

бюджетда тасдиқланган тартибга солувчи даромадларни 
тақсимлаш; 

бюджетга нотўғри тўланган ортиқча даромадларни қайтариш; 

бюджет даромадларининг ҳисоби ва барча даражадаги бюд-
жетларнинг даромадлари бўйича ҳисоботни тайёрлашдан иборат.
Даромадларни бошқариш усулларини такомиллаштириш улар 
ҳажмининг оптимал ҳолатини таъминлаш, бюджетга маблағларни 
ўз вақтида ва тўлиқ тушириш, бюджетлараро муносабатларни уйғун-
лаштириш учун учун йўналтирилади. Даромадларни бошқариш бўйи-
ча ғазначилик органларининг функцияси қуйидагилардан иборат:
 бюджетнинг ягона ҳисобрақамига даромадлар тушишини 
ташкил этиш; 
 бюджетга тўланган нотўғри суммаларни қайтариш; 
 тасдиқланган меъёрга мувофиқ тартибга солувчи даромад-
ларни тақсимлаш; 
 бюджет даромадларининг ҳисобини юритиш ва ҳисоботини 
тайёрлаш. 
Давлат бюджетининг харажатлар ва даромадлар қисмининг иж-
роси тўғрисидаги ҳисобот ғазначилик томонидан тузилади. Бугунги 
кунда бюджетнинг ижро этилишида ғазначилик тизимига ўтиш 
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишнинг, бошқарув ор-


171 
ганлари харажатларини қисқартиришнинг имкониятини берадиган 
тўғри йўллардан бири ҳисобланади. 
Бюджет ижросини бошқариш дастаки - ғазначилик тизимини 
шакллантиришда, аввало, ғазначиликда бошқаришнинг ташкилий 
тузилиши ва бошқарув органларининг самарали таркиби ишлаб 
чиқилади, штатлар шакллантирилади ва улар ўртасидаги функция-
лар тақсимланади. Молия вазирлигининг Ғазначилик органи қону-
ний, меъёрий ҳужжатлар асосида, унга юклатилган вазифалар чега-
расида бюджет даромадлари ва харажатларини тўлиқ ва таққос-
лама ҳисобини олиб боради. Бюджетлараро муносабатларни тар-
тибга солади, бюджет маблағларини мақсадли ишлатилишини таъ-
минлайди. Бу масалаларни ҳал этиш учун турли муассасалар ва 
ташкилотлар, жумладан, Марказий банк, Молия вазирлиги назорат-
тафтиш бошқармаси, солиқ органлари, ҳуқуқ тартиби ҳимоясини 
таъминловчи органлар билан ҳужжатлар айланишининг ва ахборот-
лар алмашувининг аниқ тартиби ташкил этилди. Бу таркибий тузи-
лишларнинг алоқадорлиги асосида қуйидаги вазифалар ҳал этилади:

бюджет ижросининг ҳисоби ва ҳисоботини ишончли маълу-
мотлар билан таъминлаш; 

турли даражадаги бюджетлар ўртасида тартибга солувчи со-
лиқларни тақсимлаш; 

назорат ишларини ташкил қилиш ва ўтказишда мувофиқлаш-
тириш фаолиятини таъминлаш; 

бюджет маблағларини мақсадли ишлатилишининг самарали 
назоратини амалга ошириш; 

бюджет маблағларини мақсадли ишлатилишининг якуний 
назоратини амалга оширишда ташкилий ва услубий масалаларни 
биргаликда кўриб чиқиш ва ҳал қилиш; 

бюджет ижросини таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш 
учун тезкор ва жорий ахборотдан фойдаланиш; 

бюджет тизимига солиқлар ва мажбурий тўловлар, ажратма-
ларни таъминлайдиган турли органларнинг ҳисоби ва ҳисоботини 
таққослаш имконини яратиш; 

турли даражадаги бюджетларга даромадларни тушишидаги 
махсус шаклдаги ҳисоб-китобларни қўллаш билан, солиқ тўловчи-
ларга берилган имтиёзлар билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш; 

бюджет қонунчилиги бузилган фактлар аниқланганда чора-
тадбирлар амалга ошириш. 


172 
Маълумки, ғазначиликда қисқа муддатли молиявий режалашти-
риш тизими ишлаши керак. Ғазначилик тизимида бюджетни режа-
лаштириш қўллаб-қувватланади. Бюджетни режалаштиришни қўл-
лаб-қувватлаш механизми қуйидагилардан иборат: 
 доимий равишда даромадлар ва харажатлар бўйича ҳисобот-
ларни, бухгалтерия ҳисоботларини тақдим қилиш; 
 зарур бўлган ҳолларда махсус ҳисоботларни тақдим этиш; 
 даромадларни тушуми лойиҳаси бўйича ахборотларни алмашиш. 
Ғазначиликнинг молиявий ҳисобот тизимини тузишнинг асосий 
тамойиллари қуйидагилардан иборат: 
- қамраб олиш тўлиқлиги ва ахборот ишончлилиги; 
- шаклларнинг стандартлиги; 
- фойдаланишда тезкор ва қулайлиги.
Ғазначилик тизимида молиявий ҳисобот икки асосий йўналиши 
бўйича тайёрланади: 
- бюджет ижроси бўйича ҳисобот; 
- бухгалтерия ҳисоботи. 
Бюджет ижроси бўйича ҳисоботлар қуйидаги кўринишда 
тайёрланади: 
- даромад ва харажатлар иқтисодий таснифи бўйича ҳамда пул 
оқими бўйича кунлик ҳисобот; 
- тузилган контракт ва тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари 
мажбуриятлари бўйича ҳисобот; 
- ажратилган молиялаштириш лимитлари бўйича ҳисобот; 
- дастлабки ва ўзгартирилган бюджет ажратмалари ҳақидаги маълу-
мотларни ўз ичига олган ойлик бюджет бажарилиши ҳисоботи; 
- жорий йил тугаши билан бюджет ажратмалари ҳисоботи ташқи 
аудит ва ҳуқуқий органларга топширилиши лозим бўлган ҳисобот.
Ғазначилик тизими қошида қуйидаги ҳисоботларни тайёрлаш 
таъминланади: 
- давлат маблағлари статистикаси стандартларига мувофиқ, бюд-
жетдан ташқари жамғармалар, маҳаллий ва республика бюджети ҳа-
қидаги маълумотларни ўз ичига олган умумлаштирилган ҳукумат 
молиявий операциялари ҳақидаги аналитик ҳисобот; 
- қарз субъектлари бўйича бюджет ташкилотларининг креди-
торлик қарзлари ҳолати тўғрисидаги ҳисобот; 
- давлатнинг кўп йиллик дастурларига бўлинган функционал тас-
ниф бўйича бюджет бажарилишининг ҳисоботи. Ҳисобот бюджет 


173 
ажратмаларининг дастурлар бўйича қолдиғи ва ўтган йил маълу-
мотларини ҳам ўз ичига олади; 
- ҳукумат кафолатидаги заёмлар ва қарзларнинг келаси 5-10 йил 
хизмат кўрсатиш нархи ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган 
давлат қарзининг ўрта муддатли ҳолати ҳақида ҳисобот; 
- давлатнинг молия бозоридаги қисқа муддатли фаолияти 
ҳақида ҳисобот; 
- давлат томонидан ажратилган кредитлар ҳақида ҳисобот; 
- ҳукумат ҳисобрақамидаги пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот; 
- солиқ имтиёзлари ва субсидиялари ҳақида ҳисобот; 
- шартли ва бошқа мажбуриятлар ҳақида ҳисобот; 
- бюджет ташкилотлари активлари ҳақида ҳисобот; 
- грантлар ҳақида ҳисобот. 
Давлат молияси статистикаси кўрсатмалари аналитик мезонига 
мувофиқ, касса ва ҳисоблаб қўшиш усулида ҳисобот ҳамда бюджет 
маблағларидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш ҳақида ҳи-
собот тайёрланади. Мазкур ҳисоботлар ғазначиликнинг ахборот ти-
зими орқали шакллантирилади. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish