8.2.Ғазначилик фаолият кўрсатишининг
ҳуқуқий-меъёрий асослари
Ўзбекистон Республикаси ғазначилик тизимини яратиш билан
боғлиқ бўлган ислоҳотларни Давлат бюджети ижроси жараёнидаги
тубдан ўзгариш деб баҳоласа бўлади. Бюджет ижросини ислоҳ қи-
лишда Давлат бюджети ижросига масъул бўлган Ўзбекистон Рес-
публикаси Молия вазирлигининг Ғазначилик тизимини яратиш на-
зарда тутилади. Республикамизда Давлат бюджети Ғазначилик иж-
росига босқичма-босқич ўтиш режаси Ўзбекистон Республикаси
ғазначилигини ташкил этиш концепциясига асосан, ишлаб чиқил-
ган ва унда мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши хусусият-
лари инобатга олинган.
155
Республикада ғазначилик тизимига босқичма-босқич ўтишнинг
асосий элементлари қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқий-меъёрий база яратиш;
ғазначиликнинг материал-техник базасини яратиш;
ғазначилик тизими учун кадрларни тайёрлаш;
информацион-ахборот дастурларини тайёрлаш.
Ғазначилик тизими давлат сиёсатининг устувор йўналишларига
мос ҳолда давлат харажатларини самарали бошқаришга йўналтирил-
ган ташкилий-ҳуқуқий муносабатларнинг йиғиндисидан иборат. Бу
муносабатлар давлат бюджетининг даромад ва харажатлари бўйича
амалиётларни қамраб олганлиги сабабли, Ўзбекистон шароитида дав-
лат молиясини бошқаришнинг марказидан ўрин эгаллайди.
Ғазначилик органлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни
ижро этиш жараёнида давлат бошқарувининг тегишли органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки, тижорат банклари, бошқа ташкилотлар билан ўза-
ро ҳамкорликда бажаради. Белгиланган тартибга кўра, мазкур ор-
ганлар ва ташкилотлар Давлат бюджетининг касса ижросини амал-
га оширишда, унинг маблағларини бошқаришда, Давлат бюджети
маблағларининг тушуми ва сарфи устидан назоратни амалга оши-
ришда ғазначиликка кўмаклашишлари лозим.
Ғазначилик органлари ўз иш фаолиятида давлат солиқ, божхона
хизмати органлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ти-
жорат банклари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи ор-
ганлар, Давлат бюджетида маблағлар олиши назарда тутилган юри-
дик шахслар, шунингдек, бюджет жараёнининг бошқа иштирокчи-
лари Давлат бюджетининг Ғазна ижросига тегишли маълумотлар-
ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда алмашиб турадилар.
Давлат бюджетининг Ғазна ижросини амалга оширишда таш-
кил этиладиган Ғазначиликнинг ягона ҳисобварағини алоҳида ўрни
мавжуд. Ғазначиликнинг ягона ҳисобварағи ғазначилик томонидан
бошқариладиган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очила-
диган махсус банк ҳисобварақ бўлиб, бу ҳисобвараққа Давлат бюд-
жети маблағлари (шу жумладан, давлат мақсадли жамғармаларининг
маблағлари) ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари
маблағлари киритилади. Ягона Ғазна ҳисобварағидан Давлат бюд-
жетидан маблағлар берилиши назарда тутилган юридик ва жисмо-
ний шахсларнинг харажатлари тўланади, шунингдек, давлат мақ-
садли жамғармаларининг харажатлари амалга оширилади.
156
Ғазначилик тизимининг тузилмаси уч поғонали бўлади:
Биринчи поғона — Республика бўйича Молия вазирлиги Ғаз-
начилиги Ғазначилик ҳисобварақларидаги маблағлар ҳаракатини
бошқаради ва давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг
жамланма ҳисобини юритади. Қонун билан белгиланган ташки-
лотларга бюджет ижроси тўғрисида тегишли маълумотномалар
беради. Қуйи Ғазначилик идоралари ишини бошқаради, улардан
бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот ва ҳисо-
ботларни қабул қилади ва қуйи органлар томонидан бюджетнинг
ижросини қонунчиликка биноан таъминлайди.
Иккинчи поғона — вилоят Ғазначилик бошқармалари маҳал-
лий бюджетнинг даромад қисмининг шакллантирилиши ва хара-
жатларнинг амалга оширилишини таъминлайди. Вилоят бюджети
маблағларининг ҳаракатини бошқаради. Маҳаллий бюджет даро-
мадлари ва харажатлари ҳисобини юритади, қуйи Ғазначилик ор-
ганлари ва бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар фаолия-
тини назорат қилади.
Учинчи поғона — шаҳарларда, туманларда ва шаҳарлардаги ту-
манларда Ғазначилик бўлинмалари, ҳудудда бюджетнинг даромад
қисмининг шакллантириши ва бюджет муассасалар бўйича хара-
жатларнинг мақсадли молиялаштирилишини таъминлайдилар. Ғаз-
начилик ҳисобварақларида маблағлар ҳаракати ҳисобини юритади-
лар ва ҳудудда даромадлар ҳамда харажатлар бўйича бюджет ижро-
си тўғрисида юқори Ғазначилик органларига ахборот берадилар.
Марказий Ғазначиликни ташкил қилишдан мақсад – Ўзбекис-
тон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси жараёнида маблағ-
ларни самарали бошқариш, давлат буюртмаларини ва дастурларини
молиялаштиришда тезкорликни ошириш, бюджет даромадлари ту-
шумини ва давлат маблағлари мақсадли сарфланишини назорат
қилишда тезкорликни таъминлашдир.
Марказий Ғазначилик – даромадлар ва харажатлар бўйича Ўз-
бекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижросида, бюджет ҳи-
собварақлари ва маблағларини бошқаришда аниқ ваколатларга эга ва
у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ташкилий тизи-
ми ҳисобланади. Марказий Ғазначилик ўз фаолиятини Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига, Давлат қонунчилиги, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармо-
йишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қа-
рор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирли-
157
гининг кўрсатма ва йўриқномалари ҳамда бошқа меъёрий - ҳуқуқий
ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Давлат бюджетининг Ғазначилик ижросини татбиқ этишни бос-
қичма-босқич амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг
«Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги
ПҚ-244 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети пара-
метрлари тўғрисида»ги Қарори асос бўлди, 2006 йилда Давлат бюд-
жетининг Ғазна ижросининг айрим механизмлари Қорақалпоғистон
Республикаси, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё,
Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида жорий қилинди. 2007 йил-
дан бошлаб ушбу механизм республикамизнинг бошқа ҳудудларига
ҳам жорий этилди. Ушбу жараёнларни тартибга солиш, Ғазначи-
лик тизимини жорий қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда
уни жорий этиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирли-
гининг Давлат бюджетининг Ғазначилик ижроси методологияси ва
уни жорий этиш бошқармаси ташкил этилди ва тегишли молия ор-
ганларида Ғазначилик тизими жорий этилди. 2005 йил май ойида
1475-сонли «Бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш ва хиз-
матлар) етказиб берувчилар билан тузган шартномаларини рўй-
хатга олиш ва улар харажатлари тўловини назорат қилиш тўғриси-
да»ги вақтинчалик Низом қабул қилинди ва унга асосан, Ғазначи-
лик тизими органлари фаолият кўрсата бошлади.
Низомда белгиланганидек, бюджет маблағлари олувчиларнинг
иқтисодий тасниф бўйича IV гуруҳ харажатлари Ғазначилик орқали
назорат этиб борилади.
Ғазначиликда бюджет рухсатномаларини бошқариш:
Давлат бюджетини тайёрлаш, тасдиқлаш, ижро қилиш халқаро ан-
дозаларга мос келувчи янги бюджет таснифи асосида қабул қилинади;
банк тизими билан боғлиқ операцияларнинг ўзгариши муноса-
бати билан мавжуд тайинлаш сертификатлари бекор қилинади.
Бюджет харажатлари амалга оширилишини бошқаришни му-
жассамлаштириш мақсадида:
1. Тегишли бюджет ва Давлат мақсадли жамғармаларидан хара-
жатларнинг тегишли рухсат орқали амалга оширилиши ҳамда улар-
нинг ҳажми йиллик ажратмалар ва харажатларни амалга ошириш
рухсати миқдоридан ошмаслиги керак.
158
2. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари
харажатлари тегишли рухсат асосида амалга оширилиши ҳамда бюд-
жетдан ташқари даромадлар ҳажми доирасида амалга оширилади.
3. Мақсадли грантлар ва давлат қарзлари ҳисобига молиялашти-
рилувчи харажатлар учун харажатлар тегишли рухсат ва амалдаги
меъёр ва қўлланмалар асосида мавжуд ҳолда маблағлар доирасида Ғаз-
начилик органларининг тегишли рухсати асосида амалга оширилади.
Мавжуд Ғазначиликда тўловлар уч босқичда амалга оширилади:
1. Юридик мажбуриятлар: шартномалар, битимлар, қарорлар
(суд органлари, имтиёзлар), бир тарафлама қарорлар ( грантлар).
2. Молиявий мажбуриятлар: ҳисоб-фактуралар, иш ҳақи ведо-
мостлари, бошқалар.
3. Тўловни амалга ошириш.
Ғазначилик тўловларини амалга ошириш бюджет маблағлари
олувчиларнинг юридик мажбуриятларни олиши асосида молиявий
мажбуриятларини бажариши, деб тушунилади.
Ғазначиликда кассани режалаштириш муҳим аҳамиятга эга.
Унинг асосий мақсади:
бюджет ижросининг ўз вақтида бажарилиши;
давлат бошқаруви органлари ва бюджет ташкилотларининг
кредит қобилиятининг ўсишини таъминлаш;
бюджет харажатларини минималлаштириш;
кассанинг ҳолати ва касса оқимлари бўйича олдиндан маълу-
мот олиш ва уларни молиявий қарорларни қабул қилишда фойдала-
на олиш имкониятини беради.
Кассани бошқаришни такомиллаштириш қуйидагилардан иборат:
бюджет ташкилотларининг барча бюджетларини ўз вақтида
ижро қилишни таъминлаш;
хўжалик субъектларининг бюджет тўловлари муддатлари би-
лан боғлиқ кредит қобилиятини пасайтириш хавфини камайтириш;
харажатларни амалга ошириш ва тушумларни амалга ошириш
билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан, фоизларни тўлаш билан
боғлиқ қўшимча харажатларни камайтириш имкониятини беради.
Ғазначиликда кассани режалаштириш ва бошқариш белгилан-
ган вақт параметрлари билан чегараланади:
1. Касса режалари вақт давомийлиги 57 ҳафтани ташкил қилади.
Касса режалари ҳар ҳафтада расман янгиланиб турилади. Касса режа-
лари йилнинг бошланғич 3 ойига ҳар бир иш куни бўйича ҳамда қол-
ган 57 ҳафтагача бўлган муддатга ҳар ҳафтага аниқланиши керак.
159
Do'stlaringiz bilan baham: |