8.4.Ғазначилик тизимида давлат молиясини
бошқариш юзасидан хорижий тажрибалар
Миллий иқтисодиётнинг барқарор ва муваффақиятли ривожла-
ниши, ҳукумат томонидан қўйилган мақсадли вазифаларни амалга
оширилиши давлат бюджети маблағларининг самарали ишлатили-
ши билан белгиланади. Бу борада республикамизда бюджет ижро-
сида ғазначилик тизимини жорий қилиш мазкур жараённинг сама-
радорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади, бу ҳолат, чет
мамлакатлар амалиётида бевосита ўз тасдиғини топмоқда.
Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, қадамдек давлат ғаз-
наси ҳисоб-китоби масалаларига алоҳида эътибор берилган. Ғазначи-
ликнинг келиб чиқиш тарихи узоқ даврни ўз ичига олиб, дастлабки кур-
таклари Қадимги Рим империясининг ҳукмронлик даврига тўғри келади.
162
Агар тарихга назар солсак, илгари молиявий ресурсларни бош-
қариш давлатларнинг ғазна ва ғазначилик ишлари билан шуғулла-
нувчи махсус ходимга юклатилган. Унинг мажбуриятларига давлат
ғазнасига молиявий ресурслар тушишини ва уларнинг сарфланиши
устидан маълум даражада назорат ўрнатиш киритилган. Тор маъно-
да эса “ғазна” пул тушадиган ва аниқ мақсадлар учун тўлов ўтка-
зиладиган, яъни масъул мансабдор шахслар пулни сақлайдиган
жой, деган тушунчани англатган.
Жаҳон тажрибалари кўрсатадики, турли мамлакатлар ғазнала-
рига ҳар хил вазифалар юклатилган эди, уларнинг маҳаллий хусу-
сиятларидан келиб чиққан ҳолда, янги вазифалар юклатилиб ёки
олиб ташланар эди. Узоқ давом этган урушлар сабабли давлат бой-
лигининг камайиши оқибатида ғазналарга янги вазифа, ички ва
ташқи қарз мажбуриятларини ишлаб чиқиш юклатил эди. Баъзи
мамлакатларда ғазначилик тасдиқланган бюджет асосида бюджет таш-
килотларига фақатгина ресурслар ажратиш билан чекланган тақдирда,
бу ғазначиликнинг роли суст бўлиши мумкин. Агар ғазначиликнинг
роли фаол бўлганда харажатларни тўлаш мажбуриятларининг лимит-
ларини олдиндан кўзда тутилган мезонлар асосида белгилайди.
“Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, давлат молиясини бошқа-
ришнинг ва ташкилий тузилиши бир хил бўлган ғазначилик тизи-
мининг ягона модели мавжуд эмас. Ҳар бир мамлакатда ғазначилик-
ни бошқармалари ва бўлинмаларининг тузилиши ҳамда уларнинг аниқ
функциялари турлича белгиланади. Бундан ташқари, ғазначилик тизи-
мининг вазифалари вақт ўтиши билан, албатта, ўзгаради”
1
.
Ғазначилик деб аталадиган органларнинг асосий вазифалари
этиб қуйидагилар белгиланган.
Давлат молиясини бошқариш.
Бюджетни ижро этиш.
Бухгалтерия ҳисоб-китобини юритиш.
Назорат қилиш ва баҳолаш.
Австралияда вазирлик мақомига эга бўлган ва тўғридан-тўғри
ҳукуматга бўйсунадиган Ғазначилик департаменти мавжуд. Унинг
асосий вазифаларидан бири тушумларни йиғишдан иборат. Ғазна-
чилик департаменти таркибида Солиқ бошқармаси жойлашган бў-
либ, Ғазначилик департаменти шу бошқарма орқали солиқ тўловчи-
лар билан муомалада бўлади ва ташқи тушумлардан ташқари барча
1
Иванова Н.Г, Маковник Т.Д. Казначейская ситема исполнения бюджетов. -СПБ:
Петер, 2001. 51 с.
163
солиқ тўловларни йиғиб олади, ташқи тушумларни йиғиш билан
эса божхона хизмати шуғулланади. Бюджетнинг харажатлар қис-
мининг ижроси бюджетдан маблағ олувчиларнинг сўрови асосида
амалга оширилади. Мамлакатда бюджетдан маблағ олувчиларни
бюджет мажбуриятларининг аниқ ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари
қабул қилинган, шунингдек, бюджет маблағларини мақсадли ва са-
марали ишлатишнинг назорат усуллари мавжуд бўлиб, улар тар-
моқ вазирликлари томонидан амалга оширилади. Бунда Ғазначилик
департаменти фаол ғазначилик ролини ўйнайди.
Австралияда ғазначилик вазифасини Ғазначилик Департамен-
тидан ташқари Молиявий Департамент бажаради. Мамлакатда дав-
латга қарашли маблағлар ғазначиликнинг ягона ҳисобрақамида тўп-
ланади. Молиявий Департамент банкда ягона ҳисобрақамни амал
қилиш механизми учун шарт-шароит ва усулларни белгилайди.
Австралияда давлатнинг молия-ахборот тизими фаолият кўрса-
тади. Бунда бюджетни тайёрлаш, уни ижро этиш ва йиғилган ту-
шумларнинг ҳисобини юритиш амалга оширилади. Мазкур ахборот
тизими орқали Ғазначилик Департаменти билан Молиявий депар-
тамент бўлимлари ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилган, бундан
ташқари, тармоқ департаментлари билан алоқа боғланган.
Францияда Ғазначилик вазифалари Давлат Ғазнаси ва Давлатнинг
ҳисоб-китоб юритиш бош дерекцияси ўртасида бўлинган. Ҳар иккала
ташкилот юқори ташкилотларнинг иккинчи поғонаси ҳисобланади:
Давлат Ғазнаси Молия вазирлигининг, Давлатнинг ҳисоб-китоб юри-
тиш бош дерекцияси Бюджет вазирлигининг таркибига киради.
Францияда барча молиявий ресурслар Ғазначиликнинг ягона ҳи-
собрақамида йиғилади, бу маблағларнинг миқдори Марказий банкда
жойлашган барча тушумлар ва тўловлар йиғиладиган шу ҳисобрақам
билан назорат қилинади. “Давлат Ғазнаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бюджет маблағлари тақсимловчиларининг тақдим қилган ки-
рим ордерларини, шартномаларда белгиланган қарз талабномалари-
ни ижро қилиш учун қабул қилади, шунингдек, қарз мажбуриятла-
ри бўйича нақд пулларни ва давлат ташкилотларининг ҳуқуқи бўл-
ган бошқа шаклдаги тушумларни олади;
буйруққа асосан, кредиторларнинг талаби бўйича тақдим қи-
линган ҳужжатлар асосида харажатларнинг тўловини амалга оши-
ради, шунингдек, суд қарорларини ижро қилади;
164
давлат муассасаларини ёки уларнинг ишончли вакилларига
қарашли пул маблағларни ва моддий бойликларни сақлашни ва қў-
риқлашни таъминлайди;
нақд пуллар билан амалга ошириладиган операцияларни бажаради;
амалга оширилган молиявий операцияларни тасдиқлайдиган бух-
галтерия ҳисоб-китоби бўйича юритиладиган ҳужжатларни сақлайди;
бухгалтерияда уларга юклатилган бухгалтерия ҳисоб-китоби-
ни олиб боради.
Бош Ғазначи жойлардаги 27000 муассасаларни (давлат бухгал-
терларини, давлат ташкилотларини – таълим муассасаларини, иж-
тимоий таъминот ва бошқарув органларини ҳамда ижтимоий турар
жой ташкилотларини) назорат қилиши шарт. Давлат бухгалтерлари
минтақалар, департаментлар, коммунналар, шунингдек, маҳаллий
давлат ташкилотлари бўйича ҳисоб-китоб юритадилар. Давлат бух-
галтерлари бюджет маблағлари тақсимловчиларининг молиявий
маслаҳатчиларидир. Мазкур функцияларни бажариш учун солиқли
тў-ловлар ва тўловларни йиғишнинг автоматлаштирилган процеду-
ралари ишлаб чиқилган. Қўшимча қиймат солиғини тўлайдиган
2000 га яқин солиқ тўловчилар тўловларни тўғридан-тўғри Марка-
зий банкнинг ягона ҳисобрақамига ўтказади, қолган солиқларнинг
50 фоизи Тушумлар Деректорати томонидан, 35 фоизи Давлатнинг
ҳисоб-китоб юритиш бош дерекцияси томонидан, 15 фоизи Бож-
хона хизмати томонидан йиғилади.
Хориж тажрибалари кўрсатадики, ғазначиликнинг ҳудудий бў-
линиши ҳар бир давлатнинг маъмурий бўлинишидан келиб чиққан
ҳолда ишлаб чиқилган. Масалан, Қозоғистон Республикасида 1994
йилда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги таркибида ғазна-
чилик тизими жорий қилинди. 1995 йилнинг охирида эса Қозоғис-
тон Республикаси Молия вазирлигида Ғазначилик Бош бошқармаси
Ғазначилик қўмитаси ташкил этилди. 1996 йилда бюджет Миллий
банкнинг ҳисоб-касса марказида республика ва маҳаллий бюджет-
ларнинг ҳисоб-кассасига хизмат қилувчи Бюджет банки ташкил
этилди. Бунда Ғазначилик идораларига нақд пул операцияларидан
бошқа банк операцияларини ўтказиш ҳуқуқи берилди.
Шу билан бирга даромадлар ва харажатлар учун Ғазначилик-
нинг ягона ҳисоби Миллий банкда очилиб, унинг ҳудудий идорала-
ри билан корреспонденция ҳисоблари тартиби жорий қилинди.
1997 йилда Бюджет банки бекор қилиниб, унинг функцияси ғазна-
чиликнинг ҳудудий идораларига берилди. 1995 йилда ғазначилик-
165
нинг ҳудудий идоралари вилоятларда, туман ва шаҳарларда ташкил
этилди. Айни вақтда Қозоғистон Республикасида 16 та вилоят ва
184 та туманда мавжуд босқичнинг барча бўғинларида ғазначилик
фаолият кўрсатмоқда.
Қозоғистон Республикаси ғазначилик тизимининг таркиби қу-
йидагича тузилган:
1. Ғазначилик қўмитаси-Марказий ғазначилик.
2. Ғазначиликнинг вилоят бошқармалари.
3. Туманлардаги Ғазначилик бўлимлари.
Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг 1999 йил 24 майда
626-сонли «Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғаз-
начилик қўмитаси масалалари тўғрисида» Қарор қабул қилинди.
Қарорда Қозоғистон Республикаси Ғазначилик қўмитаси тўғрисидаги
Низом белгиланди ва Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ғазначилик қўмитасининг таркибий тузилиши аниқланди.
Қозоғистон Республикаси Ғазначилик қўмитаси Молия вазир-
лигининг бошқармаси бўлиб, Қозоғистон Республикаси Молия ва-
зирлиги унга берган ваколат чегарасида ўзига юклатилган махсус
ижро ва назорат текширув функцияларни бажаради, шунингдек,
республика бюджетини ижро этилишида минтақалараро мувофиқ-
лаштириш ишини амалга оширади, Давлат бюджетига ва бюджет таш-
килотларига ҳисоб-касса хизматини кўрсатади. Ғазначилик қўмитаси
Қозоғистон Республикаси Конституцияси, Қозоғистон Республикаси
қонунлари, Презедент актлари, Қозоғистон Республикаси ҳукумати-
нинг ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари, шунингдек, мазкур Низом асоси-
да фаолият кўрсатади.
Россия Федерациясида Ҳозирги пайтда бюджет ижросининг асо-
сий мезонлари Бюджет қодексига асосланади. Россия Федерацияси
Бюджет қодексининг 215-моддасида таъкидланишича, Россия Феде-
рациясида бюджет ижроси ғазначилик тизими орқали амалга ошири-
лади. Шу моддага асосан, ҳокимият ижроя органларига бюджетнинг
ижроси ва уни ташкил этиш, шунингдек, бюджет маблағларини ва
бюджет ҳисобрақамларини бошқариш юклатилади. Худди шу орган-
ларининг ўзи барча тақсимловчиларнинг ва бюджетдан маблағ олув-
чиларнинг кассирлари ҳамда бюджет ташкилотлари номидан бюджет
маблағлари ҳисобидан тўловни амалга оширадилар.
Ҳудудий Ғазначилик органлари уч босқичга бўлинади:
Биринчи босқич. Федерал Ғазначиликнинг Бош Бошқармаси
Молия вазири ўринбосари миқёсидаги бошлиқ томонидан бошқа-
166
рилади. Доимий равишда йиғма, тўлиқ ва стандартлаштирилган ҳи-
соб-китоб ва ғазначилик ҳисобини олиб боради, маҳаллий бюджет-
нинг кирим-чиқими тўғрисида юқори ижро ва қонун чиқариш ор-
ганларига ахборот беради. Ғазначиликнинг қуйи органлари ишини
назорат қилади, Федерал бюджет тушуми тўғрисида улардан тезкор
ахборотлар ва ҳисоботлар йиғади, бюджет ижросининг қонунчилик
асосида ижросини таъминлайди.
Иккинчи босқич. Федерал Ғазначиликнинг Бошқармаси Санкт-Пе-
тербург, Москва шаҳарлари, автоном уюшма, област ва Россия Феде-
рацияси ичидаги республикаларидан иборат. Ҳудудлардан Ғазначи-
ликнинг органлари томонидан федерал бюджетнинг кирим-чиқим қис-
мини шакллантиришда барча қабул қилинган қарорлар ижросини
таъминлайди.
Учинчи босқич. Федерал Ғазначилик бўлинмалари. Шаҳар, ту-
ман ва шаҳар туманлари, туманга қарашли шаҳарлардан ташқари
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан қилинадиган харажатлар-
ни мақсадли ишлатилишини таъминлаш ва ҳудудларда федерал
бюджетнинг даромадлар қисмини шакллантиришни таъминлайди.
Федерал Ғазначилик бўлинмалари ҳудуддаги федерал бюджетнинг
тушум ва харажатлари ижроси тўғрисида юқори ташкилотларга
ахборот беради.
Россия Федерациясида 1992 йилдан бошлаб бюджет ижроси-
нинг ғазначилик хизмати фаолият кўрсатмоқда. Ғазначилик бўлим-
лари федерал бюджет харажатларини молиялаштиришда қуйидаги
асосий вазифаларни бажаради:
-минтақада барча федерал бюджет маблағи олувчиларни ҳисо-
бини юритади;
-шахсий ҳисобрақам ва транзит ҳисобрақамларни очади ва юритади;
-бюджет маблағлари тақсимловчиларининг молиялаштириш
ҳисобини юритади;
-ғазначилик бўлимларида бюджетдан маблағ олувчиларнинг
ҳисобрақамлардан молиялаштириш бухгалтерия ҳисобини юритади;
-бюджет харажатларини молиялаштиришда амалга оширилган
операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини юритади;
-бюджет харажатларини молиялаштиришнинг тезкор ҳисоботи-
ни тайёрлайди;
- бюджет ижроси тўғрисида умумий ҳисобот тайёрлайди.
Ғазначилик бўлимларида барча бюджетдан маблағ олувчилар
харажатларини молиялаштиришнинг ҳисоби ягона реестрда бух-
167
галтерия ҳисоби юритилади. Ҳудудий бошқармалардаги федерал
бюджет харажатларини молиялаштиришда амалга оширилган опера-
цияларнинг ҳисобини юритишнинг технологик операцияларида қу-
йидаги бўлимлар қатнашади:
Ғазначилик бўлимлари орқали молиялаштиришни бошқаради-
ган молиялаштириш ҳисобини юритувчи харажатлар бўлими;
ФХ бўлимларида тўлов қоғозларини расмийлаштирадиган ва
назорат қиладиган, банк билан алоқани амалга оширадиган опера-
циялар бўлими;
Молиялаштириш бўйича бухгалтерия ҳисоби юритиш ва ҳисо-
бот бўлими;
Федерал Ғазначилик органларини, бюджетдан маблағ олувчи-
ларни ва бюджет маблағи тақсимловчиларини ўзаро алоқасини
электрон ахборотлар билан таъминлайдиган ва автоматлаштирил-
ган тизимга раҳбарликни амалга оширадиган ахборот бўлими.
Ғазначилик бўлимларидаги харажатлар бўлими шахсий ҳисоб-
рақамлар бўйича ҳужжатларни шакллантиради ва ҳисобот қилади. Бу
ҳужжатлар ғазначилик бўлимининг ичида молиялаштириш опера-
цияларини синхронлаштириш, бу жараённи ҳисобга олиш, шахсий ҳи-
собрақамлар ҳолатини ифодалаш, молиялаштириш тўғрисида якуний
хулосаларни шакллантириш ва назорат қилиш учун ишлатилади.
Операциялар бўлими ғазначилик бўлимларида хизмат кўрсатила-
диган бюджетдан маблағ олувчиларни шахсий ҳисобрақамларини мо-
лиялаштириш учун банк ҳужжатларини шакллантиради. Операциялар
бўлими Ғазначилик Бошқармасининг транзит ҳисобрақамига маблағ-
ларни ўтказиш учун, ундан Ғазначилик бўлимларига маблағ ўтказиш
учун банк ҳужжатларини тайёрлайди. Операциялар бўлими тайёрлай-
диган ҳисоботларни уч хилга ажратиш мумкин: банк учун ҳужжат-
лар, Ғазначилик бўлимлари мижозлари учун ҳужжатлар, харажатлар-
ни молиялаштириш тўғрисида ҳисоботлар.
Ғазначилик бўлимлари мижозлари учун ҳужжатлар қуйидаги-
лардан иборат: мижознинг шахсий ҳисобрақамига маблағ ўтказиш
учун мемориал ордерлар, мижознинг транзит счётига маблағ ўтка-
зиш учун мемориал ордерлар, мижознинг шахсий ҳисобрақами-
нинг кўчирмалари ва мижознинг транзит ҳисобрақамининг кўчир-
малари. Мижознинг шахсий ҳисобрақамидан маблағ ўтказиш учун
асос тўлов қоғозининг нусхаси бўлади.
Операциялар бўлими операция куни тамом бўлиши билан икки
нусхада ҳар бир шахсий ҳисобрақам ва транзит ҳисобрақамларидан
168
кўчирмани беради, бу кўчирманинг бири мижозга берилади. Опе-
рация куни – молия-кредит ташкилотларини иш кунининг бир қис-
ми ёки мижозларга хизмат кўрсатиш ва мижозлар билаш ишлаш
вақти. Операция кунида даромадларни ҳисобга олиш - ғазначилик
органларидаги маълум лавозимдаги ходимларнинг давлат бюджети
маблағларини ҳисоблаш, тақсимлаш, ўтказиш ва ҳисобини юри-
тишдан иборат аниқ ҳаракатдан иборат фаолияти. Операциялар бў-
лимида харажатларни молиялаштириш тўғрисида ҳисоботлар Ғаз-
начилик бўлимларида харажатларни молиялаштириш операция-
ларини ҳисобини юритиш учун хизмат қилади. Ғазначиликда бух-
галтерия ҳисобининг вазифалари ғазначиликни банкдаги ҳисоб-
рақамларида пул маблағлари ҳаракатини ҳисоботини юритиш, фе-
дерал ғазначилик бўлимларида молиялаштириш операцияларини,
бюджетдан маблағ олувчиларни шахсий ҳисобрақамларини назорат
қилиш, бухгалтерия ҳужжатларини шакллантириш ва федерал бюд-
жет ижроси тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаш ҳисобланади. Ҳисо-
ботларни тайёрлашда ахборотлар автоматлаштирилган тизимдан
олинади, шунинг учун операцияларни амалга оширишда бошқа
бўлимларда йўл қўйилган хатолар топилади. Федерал бюджет иж-
росида қатнашадиган барча бўлинмаларнинг тўғри синхронлашган
ишлари федерал бюджет ижроси тўғрисида ҳисоботларни тўғри ту-
зиш имконини беради. Бу маълумотларни ишлашда тизимнинг маъ-
мури раҳбар вазифасини бажаради, унга тизимнинг барча маълу-
мотларини олишга ва файлларга киришга ҳуқуқ берилган.
Федерал бюджет даромадлари тўғрисида ҳисобот РФ Молия ва-
зирлиги томонидан белгиланган тартиб бўйича ғазначилик орган-
лари томонидан амалга оширилади. Банк билан ғазначиликнинг ҳи-
собот кунлари ўртасидаги тушумлар молиялаштириш учун даро-
мадлар суммаси ҳисобланади.
Тушган ҳисоб-китоб пулининг ҳужжатларини ўз вақтида рас-
мийлаштириш учун, Федерал Ғазначилик органининг билдиришно-
маларини, мемориал ордерларни федерал бюджет харажатлари иж-
росининг бухгалтерия ҳисоб-китобини юритишда ифодалаш учун
ва шахсий ҳисобрақамларни ҳар кунги балансини қилиш учун ҳуж-
жатлаштириш қуйидагича ташкил этилган.
Федерал Ғазначилик органида барча операцияларнинг ҳужжат-
ларини белгиланган график асосида қабул қилиш учун ва федерал
бюджет харажатларини ижросининг бухгалтерия ҳисоб-китобини
юритиш учун функциялар барча ходимлар ўртасида тақсимланади.
169
Do'stlaringiz bilan baham: |