«iqtisod-moliya»


-БОБ. ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИ ҒАЗНАЧИЛИК



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

8-БОБ. ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИ ҒАЗНАЧИЛИК
ТИЗИМИДА БОШҚАРИШ 
 
8.1. Давлат молиясини бошқаришда ғазначилик 
тизимининг аҳамияти 
 
Бозор муносабатларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни ли-
бераллаштириш шароитида давлат молиясини ислоҳ қилиш муҳим 
аҳамиятга эга. Бозор муносабатлари шароитида Давлат бюджети-
нинг роли ошади ва ундан самарали фойдаланиш миллий иқтисо-
диётнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга 
мамлакат ичида иқтисодий-ижтимоий барқарорликни юзага кели-
шини таъминлайди. Ҳозирги кунда жаҳон мамлакатларида бюд-
жетнинг касса ижроси иккита усулда, яъни банк ва ғазначилик 
тизими орқали амалга оширилади. 
Давлат бюджетининг ғазна ижроси Давлат бюджетининг барча 
даромадларини ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунинг-
дек, Давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлаш-
дан иборат. Глобаллаштириш жараёнлари ва иқтисодиётни либе-
раллаштирилиши молиявий соҳада тегишли ислоҳотлар ўтказишни 
талаб қилади. Чунки, давлат харажатларини қисқартириш мамлакат 
иқтисодиётининг ривожланиши учун қўшимча имкониятлар беради.
«Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий тамойиллари – касса-
нинг ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил 
этишнинг ягоналигидан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси 
қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган махсус ваколатли млия 
органи ҳамда унинг Қорағалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман-
лар, шаҳарлардаги ҳудудлар бўлинмалари томонидан амалга оширилади”
1
.
Авваламбор, ғазначилик тўғрисида сўз юритилганда, унинг 
маъносини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. «Ғазна» инглизча 
“treasure trove” cўзидан олинган бўлиб, инсонлар томонидан маълум 
бир мақсадларда ерга кўмилган олтин ва кумушнинг топилиши ҳамда 
бу топилма подшоларга (давлатга) тегишли бўлганлигини англа-
тади»
2
. Юридик маълумотномада кўрсатилишича, ғазна ҳар қандай 
мулк эмас, балки фақат пуллар, яъни олтин ва кумуш тангалар, 
валюталар ва чет эл валюталари ёки бошқа қимматбаҳо предметлар, 
1
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги 
Қонуни. 4-модда. \\ Халқ сўзи. 2004 йил, 29 октябрь.
2
Англо-русский толковый словарь - М. ИНФРА. 1998 г.427 с. 


151 
яъни қимматбаҳо тошлар, марваридлар, қимматбаҳо қуйма метал-
лар, улардан ясалган буюмлар ва буюм парчалари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Халқаро валюта жамғар-
маси ўртасида 2002 йилда имзоланган Меморандумда иқтисодий 
ислоҳотларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш ишлари билан бир-
галикда давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш маса-
лаларига катта эътибор қаратилган. Улар қаторида республикада 
Ғазначилик тизимини жорий қилиниши энг муҳим вазифа, деб 
эътироф этилди. Ғазначилик ҳукуматимизнинг яқин келажакдаги 
молия сиёсатининг негизини ташкил этади. Лойиҳани амалга оши-
риш ишлари 2002-2006 йилларни қамраб олади. Мана шу муноса-
бат билан 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-
масининг 2002 йил 26 апрелдаги 144-сонли «Давлат молиясини 
бошқаришни ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишга тайёрла-
ниш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Маз-
кур қарорга, асосан, лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш учун 
Вазирлар Маҳкамаси қошида мувофиқлаштирувчи Кенгаш ташкил 
қилинди ва у ҳозирда иш олиб бормоқда. Лойиҳанинг асосий мақ-
садлари бу давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш, Дав-
лат бюджетини тайёрлаш жараёнини ислоҳ қилиш ва Давлат 
бюджети ижросининг Ғазначилик шаклига ўтиш орқали бюджет 
маблағларини самарали сарфланишини таъминлашдан иборатдир. 
Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш учун Ҳукумат то-
монидан ажратилган маблағлардан ташқари Жаҳон банки томони-
дан – 14,2 млн. долларлик кредит, Япония ҳукумати томонидан – 
2,8 млн. доллар, ТАСИС томонидан – 2,8 млн. доллар ва Ислом та-
раққиёт банки томонидан – 0,2 млн. долларлик грантлар ажратили-
ши кўзда тутилган.
Ғазначиликни жорий этиш бюджет даромадларининг тўлиқ ва 
ўз вақтида тушишини ва харажатлар қисмида бюджет маблағлари-
нинг мақсадли сарфланишининг назоратини кучайтириш ва пул 
оқимларини самарали бошқариш имконини беради. Мазкур тизим-
ни жорий этиш билан бюджет бажарилишини кузатиш, бошқарув 
қарорларини қабул қилишда қулайлик яратиш, бюджет маблағлари-
ни мақсадсиз сарфланишдан ҳимоялаш ва бюджетни ривожланти-
риш ва прогнозлаштириш сифатини ошириш мумкин. 
Давлат бюджетининг Ғазначилик тизими жорий этилиши қуйи-
даги ижобий натижаларга эришишга имконият беради: 


152 

давлат молиявий ресурсларининг реал ҳажмини ва унинг ис-
тиқбол кўрсаткичларини доимий назорат қилиш; 

давлат молиясининг ҳолати тўғрисидаги тезкор ва мунтазам 
равишда ахборотларни йиғиш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш; 

давлат бюджетининг даромад ва харажат қисмларини касса 
ижросини ҳар кунги аниқлаштирилган мониторингини ўтказиш; 

тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида бюджет ташкилот-
ларининг товарлар ва хизматлар етказиб берувчилар олдидаги маж-
буриятларини қабул қилиш босқичида дастлабки назоратни амалга 
ошириш; 

молия органлари томонидан бюджет харажатларини ўз вақ-
тида ва адресли молиялаштириш билан бюджет маблағларини бош 
тақсимловчилари томонидан суиъстеъмол қилиш ва нотўғри ишла-
тишнинг олдини олиш мақсадида жорий назорат олиб бориш; 

бюджет ташкилотлари мажбуриятларни олгандан кейин пул 
маблағларини Ғазначилик ҳисоб рақамидан тўғридан-тўғри товар 
етказиб берувчилар ҳисоб рақамига ўтказиш орқали пул оқимлари 
ҳаракатини тезлаштириш ўз вақтида тўловни амалга ошириш ор-
қали таъминотчиларни молиявий имкониятларини яхшилаш; 

Ғазначилик тизимининг бир поғонасидан иккинчи поғонасига 
пул маблағлари ўтказишни тезлаштириш орқали бюджет маблағла-
рини тезкор ҳаракат қилинишини таъминлаш. 
Республикада давлат молиясини ислоҳ қилиш дастурининг мақ-
сади харажатларни самарали бошқариш, пул-кредит интизомини 
мустаҳкамлаш ва ажратмаларни олдинги вазифаларни назарда 
тутган ҳолда тақсимлаш, бюджет ижроси ва бюджет назоратини 
самарали таъминлаш, унинг тиниқлигини ошириш ва давлат маб-
лағларини ишлатганлиги учун ҳисоботни такомиллаштиришга йў-
налтирилади. Мазкур мақсадларга эришиш учун бюджет ижроси ва 
уни тайёрлашни такомиллаштириш, шу жумладан, Ғазначилик ти-
зимини жорий қилиш ва уни барча зарурий жиҳозлар, ахборот тех-
нологиялари билан таъминлаш ишлари амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасида бюджет тизимини ислоҳ қилиш те-
гишли институционал ислоҳотлар ёки бошқача қилиб айтганда бюд-
жет тизимида ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишни та-
лаб этади. Ғазначилик тизими жорий қилиниши давлат бюджетини 
режалаштириш, харажатларни амалга ошириш ва уларни бошқа-
ришга, молиявий ҳисобот, назорат вазифаларига ёндашиши ва ба-
жариш ишларига жиддий таъсир қилади ҳамда бу функцияларни 


153 
ҳозирги кунда амалга оширувчи субъектлар фаолиятига тегишли 
ўзгартиришлар киритиш заруриятини юзага келтиради. 
«Давлат молиясини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш 
босқичлари асосий элементлари 11-чизмада келтирилган. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish