«iqtisod-moliya»


Давлат томонидан ички ва ташқи маблағ жалб қилиш



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

Давлат томонидан ички ва ташқи маблағ жалб қилиш 
йўналишлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Давлатнинг маблағ 
жалб қилиш 
йўналишлари 
 
Бюджет 
тақчиллигини 
молиялаштириш
Давлат инвестиция 
дастурларини 
молиялаштириш 
 
Давлат бюджети 
даромадлари ва 
харажатлари 
ўртасидаги 
вақтинчалик ички 
тафовутни тўғрилаш 
Табиий офат, 
фавқулодда 
вазиятлар туфайли 
маблағларга бўлган 
эҳтиёжларни қоплаш 
 
Қарзни қайта 
молиялаштириш
 


139 
Дунё амалиётида давлат томонидан пул ресурсларини қарз 
олишни амалга оширишнинг бир нечта мақсадлари бўлади, кўпинча, 
давлат харажатларини молиялаштиришни солиқлар ва солиқсиз ту-
шумлардан вақтинчалик ундирилмаган миқдорини қоплаш мақса-
дида ҳамда мажбуриятларни кўпайтириш бўйича ҳисоб-китобларни 
амалга ошириш мақсадида қарз олинади. Давлат томонидан давлат 
харажатларини молиялаштириш мақсадида олинган қарзлар инвес-
тиция ва тақчиллик харажатларига бўлинади.
Давлат томонидан олинаётган қарзлар бу давлат харажатлари-
ни молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағларини молия бо-
зорларидан қарз олиш йўли билан жалб қилишдаги давлатнинг 
молиявий фаолиятидир. Давлат олаётган қарзлари – давлат номи-
дан қарз олишни амалга ошириш ваколатини олган давлат орган-
ларининг қарз мажбуриятлари ҳужжатлари билан расмийлашти-
рилади, улар давлатнинг қарздорлик қимматли қоғозлари бўлади ва 
бозорда эркин айланиши мумкин бўлади. Давлат қарзлари иккита 
вазифани бажаради: давлат ғазнасига пул маблағларини жалб этиш 
ва иқтисодий ривожланишни рағбатлантиришдир. Америкалик 
иқтисодчи олим, Линвуд Гайгернинг фикрича, «қарз ҳисобига тақ-
чилликни молиялаштириш иқтисодиётга қуйидагича таъсир кўр-
сатади: пул массасини қисқартиради ва фоиз ставкаси даражасини 
кўтаради, шунга боғлиқ ҳолда бир томондан хусусий инвестиция-
лар даражасини пасайишини келтириб чиқаради (сиқиб чиқариш 
омили), ташқи савдо балансини ёмонлаштиради, бошқа томондан 
инфляция босимини пасайтиради, миллий валюта курсини кўтара-
ди, сақлаб қўйилган маблағларни ишлатади»
1
.
Давлат бюджети тақчиллигини ташқи манбалар ҳисобидан мо-
лиялаштириш, жорий харажатлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш 
учун зарур бўладиган чет эл валютасини бюджетга келиб тушиши-
ни таъминлайди. Ташқи қарзлар таркибининг яхшиланиб бориши, 
Ўзбекистонни махсус халқаро кредит ташкилотлари олдидаги кре-
дит рейтингини оширади.
Ташқи қарзлар орқали молиялаштириш мамлакат учун зарур 
маблағларни ташқи манбалардан жалб қилишни назарда тутади ва 
бу капитал етишмовчилиги каби муаммони ҳал қилиш имконини 
беради. Шунинг билан бирга, ташқи қарзлар эвазига ишлаб чиқа-
риш қувватларини замонавий жиҳозлар билан таъминлайди, халқа-
ро ташкилотлардан паст фоизлар эвазига олинган қарзлар ички иқ-
1
Л.Гайгер. Макроэкономическая теория и переходная экономика. -М.: Инфра-М. стр. 218.


140 
тисодий ва ижтимоий инфратузилмани яхшилайди, ижтимоий 
тангликни юмшатишга таъсир этади.
Ташқи қарзлар орқали бюджет тақчиллигини молиялашти-
ришнинг ижобий томонлари билан биргаликда, миллий иқтисоди-
ётга жиддий салбий таъсирини ҳам назардан четда қолдирмаслик 
лозим. Биринчидан, ташқи қарзлар бўйича фоиз тўловларининг ор-
тиши билан бюджетда бу қарзларга хизмат кўрсатиш бўйича янги 
харажатларни келтириб чиқаради. Бу турдаги харажатларнинг ор-
тиши бюджет тақчиллигини ортишига олиб келувчи жиддий омил-
га айланиши билан, ташқи қарзлар ва тақчиллик бир-бирини кел-
тириб чиқарувчи ўзаро боғлиқ муаммо сифатида ёндашишни талаб 
этади. Иккинчидан, мамлакат миллий бойлигининг маълум қисмини 
чет эллик фуқаро ва фирмалар қўлига ўтиб кетишига олиб келади. Ва 
ниҳоят, кўпгина иқтисодчиларнинг фикрича, мамлакатнинг халқаро 
рақобатбардошлигини пасайтириб, иқтисодий ўсишни чеклайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги 
Қонуннинг 10-моддасида таъкидланганидек, давлат бюджети тақ-
чиллигини молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари бўйича 
гуруҳлашдан иборат бўлади.
Иқтисодий адабиётларда тақчилликни молиялаштириш учта йи-
рик гуруҳга бўлиб акс эттирилади. Бюджет тақчиллигини молиялаш-
тиришнинг эмиссияли ва қарзли молиялаштириш усули билан бирга, 
яна бир ноинфляцион усул давлат активларини сотиш орқали тақчил-
ликнинг маълум қисми молиялаштирилади. Бюджет тақчиллигини 
молиялаштиришни ҳар қайси ҳолатининг иқтисодиётга таъсири бир 
хил бўлмайди, шунинг учун манбаларни таҳлил қилиш ва ҳар бир ман-
бани алоҳида кўриб чиқишни тақозо этади.
Гап шундаки, давлат молиявий ресурсларини қайси манбалар 
ҳисобидан қоплаши бутун иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши ва 
пул муомаласи учун катта аҳамиятга эгадир. Инфляцияга қарши 
тадбирларнинг мураккаблиги шундаки, уларни амалга ошириш 
давлат харажатларини қисқартиришни, кредитнинг қимматлашиши ва 
пул массасининг қисқаришини талаб этади. Бу эса ялпи талабнинг 
қисқаришига, капитал қўйилмаларнинг камайишига, иш фаолият-
нинг тушиб кетишига ва ишсизликнинг кўпайишига олиб келади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish