7.4. Бюджет тақчиллигини молиялаштириш манбалари
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун ҳам ички, ҳам ташқи
қарзлардан фойдаланиш мумкин. Давлат бюджети тақчиллигини молия-
лаштиришда қарзли молиялаштириш ноинфляцион манба ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги
Қонунига асосан, давлат бюджетининг тақчиллиги ёки унинг бир қис-
мини маҳаллий ёки халқаро молия бозорларидан олган қарз мажбу-
риятлари ҳисобига ёки давлатнинг молиявий инструменти эмиссия
ҳисобига молиялаштириш ҳуқуқи мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан бюджет тақчил-
лигининг ўрнини қоплаш мақсадида кредит олиниши мумкинлиги «Ўз-
бекистон Республикасининг Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг
137
48-моддасида кўрсатиб ўтилган. Унда айтилишича, кредитлар ҳуку-
матга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқ-
ланган миқдорда, эркин муомалада бўладиган ва олти ойлик муддат
ичида қиймати тўланадиган қарз мажбуриятлари кўринишида, тас-
диқланган давлат қимматли қоғозлари гаровга қўйилиш шарти билан
берилади. Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш натижасида
вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғин-
диси давлатнинг ички қарзлари дейилади. Ўзбекистон Республика-
сининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунида Давлат қарзи – дав-
лат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш нати-
жасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари-
нинг йиғиндиси, деб таъриф берилади.
Давлат томонидан хориждан маблағни жалб қилиш натижасида
вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йи-
ғиндиси давлатнинг ташқи қарзлари дейилади. Давлат томонидан ич-
ки маблағни жалб қилиш активларни ички манбалардан резедент-юри-
дик ва жисмоний шахслардан жалб этиш ҳамда бунинг натижасида
Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олув-
чи резидентларнинг ўз кредитларини – қарзларини тўлашига кафил
сифатидаги мажбуриятлари вужудга келишидир. Давлат томонидан
хориждан маблағни жалб қилиш – активларни хориж манбалардан
(чет эл давлатларидан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро
ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон
Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидент-
ларнинг ўз кредитларини - қарзларини тўлашига кафил сифатидаги
мажбуриятлари вужудга келишини тушунамиз.
Давлат томонидан ички ва ташқи маблағ жалб қилиш йўна-
лишлари қуйидагилардан иборат (10-чизма):
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги
Қонунининг Давлат томонидан маблағ жалб қилиш, деб номланган
40-моддасида таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлиси келгуси молия йили учун Давлат бюджети қабул қили-
наётганда давлат ички ва ташқи қарзининг энг юқори миқдорини
тасдиқлайди. Давлат томонидан ички ва хориждан маблағ жалб
қилишга ҳамда давлат қарзи кўпайишига олиб келадиган бошқа
ҳаракатлар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ёки
у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади.
138
10-чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |