129
7.2. Давлат бюджети тақчиллигининг келиб чиқиш
сабаблари ва турлари
Маълумки, бюджет жараёнида бюджет даромадлари ва хара-
жатлари баланслаштирилади. Лекин шунга қарамасдан мамлакат-
ларда харажатлар даромадлардан ортиқ бўлади. Давлат бюджети
тақчиллигининг пайдо бўлишига сабаб, турли соҳаларни ривожлан-
тиришда давлатнинг роли ўсганлиги, унинг иқтисодий ва ижтимо-
ий вазифаларининг кенгайганлиги, ҳарбий ва бошқарув харажатла-
рининг кўпайганлигидир. Агар бюджет харажатлари оширилса-ю,
солиқ тушумлари кўпайтирилмаса, тақчилликнинг хронологик
асосда ошишига сабаб бўлади. Амалий циклнинг кризис босқичла-
рида такрор ишлаб чиқаришнинг пасайганлиги сабабли солиқ ту-
шумлари миқдори камаяди. Бу вақтда давлат ўз харажатларини,
айниқса, ижтимоий харажатларни кўпайтиради, шунингдек, иқти-
содиётнинг тармоқларини қўллаб-қувватлайди, давлат учун аҳами-
ятли тармоқларга инвестицияни сақлаб қолади.
Бюджет тақчиллигининг келиб чиқиш сабаблари қуйидагилар
бўлиши мумкин:
тақчиллик давлатнинг кредит қўйилмаларини кўпайишида
иқтисодиётни ривожлантириш зарурияти юзасидан келиб чиқиши
мумкин, бундай ҳолат иқтисодиётда кризис ҳолатини билдирмайди,
балки давлатни иқтисодий коньюктурасини тартибга солиш, прогрес-
сив одимланишини таъминлашга қаратилган ҳаракатидан келиб чиқади;
тақчиллик фавқулодда ҳолатлар натижасида келиб чиқиши
мумкин, бундай ҳолатларда бюджетдаги захиралар етарли бўлмай-
ди ва ортиқча маблағлар манбасига эҳтиёж туғилади;
тақчиллик кризис ҳолатидан келиб чиқади, бунда иқтисодиёт
пароканда ҳолатда бўлади, молия-кредит алоқалари самарасиз бўлиб,
ҳукумат мамлакатдаги молиявий ҳолатни ўз назорати остига ололмайди.
Айрим мутахассисларнинг фикрича, бюджет тақчиллиги давлат
молиясини чуқур баланслаштирмасликнинг давомидир, шунингдек,
пул муомаласи соҳасидаги жиддий ларзаларнинг сабаби бўлиши мум-
кин. «Харажатларнинг даромадлардан ортиқ бўлишидан фаол бюд-
жет тақчиллиги пайдо бўлади, давлат даромадларининг қисқариши
натижасида иқтисодий фаоллиги тушиб кетганда пайдо бўладиган
тақчиллиги суст тақчиллик бўлади»
1
.
1
Беганов В.С. и др. Финансовая политика, налоги и налогообложение.- Т.: Мир экономики
и права. 1998. 25 с.
131
жатлар орасида “касаллик” аломатларини аниқ кўрсатмади. Аммо, кўп
ўтмай собиқ Иттифоқда бюджет тақчиллиги юзага чиқа бошлади.
Дастлабки йиллардаги давлат бюджети камомади жамғарма
кассаларидаги маблағлар, ҳаётни узоқ муддатга суғурта қилдириш-
га бадал ўсиши ва аҳоли ўртасида давлатнинг ички ютуқли заём –
облигацияларини чиқариш ҳисобига қоплаб борилди. Бу турдаги
қарзлар мавжуд ресурсларни яна қайта тақсимлаш бўлгани учун
молиявий – моддий баланснинг бузилишига олиб келмади, аммо бу
жараён давлат қарзларининг ўсишига олиб келди. 1986 йилда бюджет
тақчиллигининг жуда тез суръатда ўсиб кетиши (45,5 млрд рубль) Ит-
тифоқ молия тизимини парокандалик ҳолатини бошлаб берди.
Адабиётларда кўрсатилишича, социалистик мамлакатлар учун
уларнинг иқтисодий режа асосида ривожланишидан келиб чиққан ҳол-
да, бюджет тақчиллиги уларга ёт, деб тушунтирилар эди. Шунга қара-
масдан собиқ Иттифоқ бюджети ҳар йили тақчиллик билан якунланди.
Давлат бюджети тақчиллигининг келиб чиқиш сабаби, аввало
12-беш йиллик режасини кўрсатмасига биноан, мамлакат мавжуд
потенциалини ҳисобга олмай, иқтисодий ўсишни тезлатиш концеп-
циясидир. Бир вақтнинг ўзида ижтимоий соҳанинг ривожланиши
жуда орқада қолиши, давлат сиёсатини барқарорлаштириш ва жа-
мият ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ижтимоий-маданий эҳти-
ёжлар харажатларини кўпайтиришни талаб этади. Бу ўсиш мамлакат
ташқи иқтисодий операцияларидан даромаднинг камайиши, хом-
ашё ресурсларига жаҳон баҳосининг пасайиб кетиши, вино ичим-
ликларидан келадиган айланма солиқни тушиб кетиши бюджет ка-
момадини кўпайтириб юборди. Даромаддан ошиб кетган харажат-
ларни давлат банки кредити томонидан молиялаштириш, моддий
манбалар билан таъминланмаган иқтисодиётнинг тўлов қобилият-
ларини ва эҳтиёжларини кескин ошириб юборди, бу эса халқ хўжа-
лигида инфляция жараёнини келтириб чиқарди.
Бюджет тақчилигининг икки турини бир-биридан фарқлаш ло-
зим, бирламчи ёки фоизсиз тақчиллик ва давлат қарзлари бўйича
фоизлар тўловлари.
Do'stlaringiz bilan baham: