«iqtisod-moliya»


Бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

6.3.Бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича
давлат сиёсати 
Республикамиз мустақилликка эришган пайтдан бошлабоқ, 
давлатимиз раҳбарияти молия-бюджет сиёсати йўналишини халқ-
нинг турмуш фаровонлигини оширишга, мулкчиликнинг турли 
хилларини шакллантиришга, бюджет тақчиллигини жаҳон андоза-
сига мос келтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга даъват 
этиб келмоқда. Шу аснода ҳар бир молия йилида реал вазиятдан ва 


113 
иқтисодий имкониятдан келиб чиқиб, мамлакат миқёсида йиллик 
бюджет сиёсати дастурлари қабул қилинмоқда.
Харажатлар сиёсатидаги ислоҳотларнинг иккинчи босқичи 
ижтимоий йўналтирилганлиги билан характерланади. Молиявий 
қийинчиликларга қарамасдан, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфра-
структурани ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар миқдори 
анчагина кўпайтирилди, иқтисодиётга инвестиция йўналтирилди, 
шу билан бирга аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларининг 
етарли даражада юқори салмоғи сақланиб қолинди.
Бюджет даромадларини бошқаришни такомиллаштиришнинг 
қуйидаги йўналишлари белгилаб олинди:

давлатнинг молиявий ресурслари ишлатилишининг самарадор-
лигини ошириш ва мақсадли йўналтириш тамойилини кучайтириш;

келгусида етарли бюджетни шакллантиришга шароит яратади-
ган солиқ тизимининг қонун ҳужжатларини такомиллаштириш; 

бюджетни баланслаштиришни қўллаб-қувватлаш; 

келгусида бюджетдан молиялаштиришни камайтириш ва иқти-
содиётга инвестицияни кўпайтириш; 

давлат молиясини бошқаришда ғазначилик тизимини жорий этиш;

бюджет процедураларини янада такомиллаштириш.
Ҳозирги кунда республикамизда олиб борилаётган молиявий 
сиёсатнинг марказий бўғинида турган асосий масала – бу юридик 
ва жисмоний шахслардан ундириладиган солиқлар, тўловлар, йи-
ғимлар ва ажратмалар юкини имкон қадар пасайтиришдан иборат-
дир. Хусусий секторнинг мавқеини ошириш, кичик ва ўрта бизнес-
ни ҳамда тадбиркорликни жадал ривожлантиришни тақозо этади. 
Давлат бошқарув органи идоралари вазифаларини давлат ҳокимия-
тининг қуйи тузилмаларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш ор-
ганларига босқичма-босқич ўтказа боришни таъминлашдир. Иқтисо-
диётни эркинлаштириш шароитида маҳаллий ҳукумат ва бошқарув 
органларининг жавобгарлиги билан бирга, уларнинг манфаатдорлиги-
ни ошириш мақсадида, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида умумдавлат 
солиқлари ва йиғимларини тўлалигича қондириш кўзда тутилган.
Давлат бюджети бозор субъектларида шаклланаётган молия-
вий ресурсларнинг бир қисмини давлат ихтиёрида тўплаб, бюджет 
ташкилотларини ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш билан бирга, 
иқтисодиёт соҳаларини дотация бериб молиялаштириш амалиёти-
дан воз кечмоқда. Иқтисодиётнинг эркинлашуви шароитида давлат 
бюджетининг йирик лойиҳали инвестицион дастурларни молия-


114 
лаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, янги иш ўрин-
ларини барпо этиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялашдаги роли ортмоқ-
да. Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривож-
лантиришга йўналтирилган харажатлари, жамиятнинг иқтисодий 
салоҳиятини оширишга замин яратмоқда. 
Иқтисодий ислоҳотларнинг янги босқичида иқтисодиётдаги 
таркибий ўзгаришлар, молия ва бюджет барқарорлиги, иқтисодиёт-
ни ривожлантириш, сўнгра уни бир маромда, мувозанатни сақлаган 
ҳолда ривожлантиришнинг асосий шарти сифатида биринчи дара-
жали аҳамият касб этади. Совет Иттифоқи тарқалиб кетиши билан 
Ўзбекистон Республикасининг давлат ва иқтисодий мавқеи тубдан 
ўзгарди. Ўзбекистон халқаро ҳамжамият томонидан танлаб олинган 
мустақил ва суверен давлат мақомига эга бўлди. Чунки, давлат 
сиёсий жиҳатдан мустақил бўлиши мумкин, лекин у молиявий 
жиҳатдан мустақилликка эриша олмаса, бундай сиёсий мустақил-
лик шу мамлакат халқининг озодликдан кутган фаровон турмуш 
ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқара олмайди. 
Республика ўз даромадларини мустақил тасарруф этадиган, ўз 
харажатларини тўла-тўкис ўзи қоплайдиган бўлди. Буларнинг ҳам-
маси давлатнинг зарурий хусусияти саналувчи бюджет сиёсати ва 
бюджет жараёнида ўз аксини топмаслиги мумкин эмас эди. Бозор 
муносабатларига асосланган хўжалик юритиш шароитида бюджет маб-
лағларини ҳосил қилиш ва уни тақсимлаш соҳасида давлат билан кор-
хоналарнинг, давлат билан фуқароларнинг ўзаро муносабатлари бу-
тунлай ўзгарди. Миллий даромадни тақсимлаш ва давлат бюджети маб-
лағларини шакллантиришда солиқларнинг роли ортиб бормоқда.
Солиқ иқтисодий категория сифатида, соф даромаднинг бир 
қисмини бюджетга жалб қилиш шакли бўлиб, солиқ муносабатлари 
молиявий муносабатларнинг таркибий қисмини ташкил этади.
Солиқ сиёсати аниқ мақсадга қаратилган молия, бюджет сиё-
сати билан биргаликда, ялпи миллий маҳсулотнинг бир қисмини 
қайта тақсимлайди ва шу тарзда иқтисодиётимиз тузилишини ўз-
гартиришда, аҳолини итимоий ҳимоялаш кафолатларини таъмин-
лашда бевосита иштирок этади. 
Президентимиз И. Каримов таъкидлаб ўтганларидек, республика-
мизда «солиқ сиёсатини такомиллаштириш иқтисодиётни барқа- 


115 
рорлаштиришга ва молиявий аҳволни мустаҳкамлашга оид муам-
моларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади»
1
.
Давлат бюджети ва бюджет сиёсати ҳамиша давлатнинг сиё-
сий, иқтисодий ва ижтимоий вазифалари билан белгиланганлиги, 
давлат бюджетининг харажатлар қисмига ҳам, даромадлар қисмига 
ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Давлатнинг иқтисодий ва сиёсий 
барқарорлиги бюджет барқарорлигининг асосий шартидир. 
Давлат ўз вазифаларини бажариши учун харажатлар қилиши 
зарур. Давлат харажатлари давлат ихтиёрида молия ресурсларини 
давлат фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжларни қондириш учун сарф-
ланишини билдиради. Булар таркибида давлатнинг инвестиция учун 
ажратган, ижтимоий вазифаларни бажаришга қаратилган, бошқариш, 
мудофааа учун харажатлар асосий ўринда туради. Умумдавлат ха-
ражатлари аниқ мақсадларга қаратилади ва режалаштирилади, 
сўнгра улар сарфланади. Бюджетнинг харажатлари давлат молияси 
жамғармасини ташкил этган тушумларнинг тақсимланиши ва маъ-
лум мақсад йўлида ишлатилишидир.
Маълумки, кейнсчилар ва монетаристлар иқтисодиётни тартиб-
лашда бюджет роли масаласига ёндашиш бўйича фикрлари билан 
бир-биридан фарқланади. Кейнсчилар барқарорликка бозор меха-
низми орқали эришиб бўлмайди, унга давлат аралашуви зарур деб 
қарасалар, монетаристлар эса аксинча, бу вазифа бозор механизми-
нинг иши деб тушунтирадилар, чунки бозор иқтисодиётига ички 
барқарорлик ёрдам бера олади, деб ҳисоблайдилар.
Кейнсчилар давлат режалаштириши эмас, балки иқтисодиётни 
тартиблаши лозим деган фикр тарафдорлари ҳисобланадилар. 
Уларнинг тавсиялари бўйича иқтисодиётни тартиблаш хўжаликда-
ги мувазанатни таъминлашга кўмак беради, иқтисодиётни барқа-
рорлаштиришга эришилади. Бозор механизми равон йўлга чиқиб 
олгандан кейин давлат бюджетининг харажатларига эҳтиёж ка-
маяди. Монетаристлар назарияда илгаридан маълум бўлган пул-
нинг миқдорий назариясига бориб туташадиган барқарор пул наза-
риясини олға сурадилар. Монетаристлар иқтисодий ўсишнинг энг 
муҳим шарти инфляцияни камайтиритиш ва пулни соғломлашти-
риш, пулни хўжалик муомаласи воситасига айлантириш деб қарай-
дилар. Уларнинг фикрича, давлатнинг иқтисодиётга аралашуви инф-
1
Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т., 
«Ўзбекистон», 1995 . 204 б.


116 
ляциянинг пасайишига сабаб бўлади, шу боисдан унинг иқтисодий 
фаолияти пул муомаласини тартибга солиш билан чекланиши керак.
«Бизнинг пировард мақсадимиз биз яшаб турган хўжалик тизи-
ми доирасида марказий ҳокимият томонидан онгли назорат қилиш 
ва бошқариш мумкин бўлган йўлга ўзгарувчан омилларни танлаб 
олишдан иборат. Давлат иқтисодиётга аралашиши зарур, чунки у 
талабга таъсир этиши билан унинг самарасини ошириши мумкин»
1

Бунда Кейнс талаб самараси деб, давлатнинг чора-тадбирлари бюд-
жет харажатлари туфайли талабнинг кенгайишини назарда тутади. 
Ж. М. Кейнс «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» ки-
тобида «давлат ижтимоий ишларни амалга оширишни молиявий таъ-
минласа, ишлаб чиқаришда банд бўлмаган ишчилар бир оз даромад 
олади, бу ҳол талабнинг кўпайишига, амалий фаолликнинг тиклани-
шига, жонланишига ва тўлиқ иш билан таъминланишга имкон яра-
тилади. Кимдир (давлат) умумий талабни кўпайтириш чораларини 
кўрмаса, ишсизлик узоқ вақт давом этиши мумкин», деб тушунтиради. 
Шундай қилиб, бюджет-солиқ сиёсатини олиб боришнинг са-
марадорлигини оширишда бу икки асосий иқтисодий назария мак-
таби намоёндаларининг фикрлари бир-бирига қарама-қаршидир. 
Кейнсчилар фикри бўйича ягона тўғри йўл давлат бюджети ёрда-
мида макроиқтисодий барқарорлашиштиришга эришишдир. Монета-
ристлар эса бюджет-солиқ сиёсатининг амал қилиши ҳеч қанақа ижо-
бий самара бермайди, деб фикрлайдилар. Уларнинг фикрича, «иқ-
тисодиётга бюджет-солиқ сиёсати ҳеч қанақа таъсир кўрсатмайди, 
давлат бюджетидан макроиқтисодий барқарорлаштиришда, иқтисо-
диётдаги мувозанатни таъминлашда фойдаланиш керак эмас»
2

чунки бунда «сиқиб чиқариш» рўй беради: давлат харажатлари ху-
сусий сектор харажатларини сиқиб чиқаради. Давлат хусусий сек-
тордан олган пулларини харажат қилади. Агар давлат бюджетининг 
тақчиллиги фақат пул эмиссияси билан қопланганда ижобий нати-
жа олинади. Ялпи талабни ўзгартиришнинг асосий сабаби солиқлар 
ва харажатларни ўзгартириш эмас, балки муомаладаги пулнинг 
миқдорини ўзгартиришдан иборат.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳукуматимиз юритаёт-
ган бюджет сиёсатининг айрим жиҳатлари Кейнс назариясининг 
баъзи ғояларини акс эттиради. Республикамизда қабул қилинаётган 
1
Кейнс Д.М. Общая теория занятности и денег. -М., 1978. 428 с.
2
Беганов В. С. и др. Финансовая политика, налоги и налогообложение. -Т.: Мир 
экономики и права. 1998. 36 с. 


117 
давлат инвестиция дастурларини молиялаштириш зарурияти корхо-
на ва ташкилотларни солиққа тортишнинг юқори даражада бўли-
шини тақозо этувчи сабаблардан бири бўлган. 
Иқтисодий қийинчиликлар даврида истеъмол даражасининг 
пастлиги сабабли корхона ва ташкилотлар, шунингдек, аҳоли қўли-
да йиғиладиган маблағлар кўп ҳолларда инвестицияга эмас, балки 
истеъмолни тўлароқ қондиришга сарфланади. Ҳатто тадбиркорла-
римиз сармоя қўйишни хоҳлаганларида ҳам уларнинг маблағлари 
катта аҳамиятга эга бўлган ишлаб чиқариш объектларини қуришга 
етмайди. Бу ҳолда яқин келажакда иқтисодий тараққиётга эришиш 
учун молиявий ресурслар тақчиллиги шароитида бу маблағлардан 
самарали фойдаланиш мақсадида уларни юқори даражада солиққа 
тортиш орқали давлат бюджетига жамғариш бозор иқтисодиётига 
ўтиш босқичида ҳукуматимиз солиқ сиёсатининг йўналишларидан 
бири ҳисобланади.
Давлатнинг бюджет-солиқ сиёсати давлат харажатлари ва со-
лиққа тортиш даражасининг ўзгаришига бевосита таъсир этади. Дав-
лат харажатларининг ошиши даромадларни берилган даражасида ре-
жалаштирилаётган жами харажатларни ўсиб боришини билдиради.  
Аммо Кейнснинг фикрича, юқори солиққа тортиш иқтисоди-
ётда ижобий рол ўйнайди, бюджет даромадларини таъминлаш орқа-
ли иқтисодиётда мувозанатни таъминлаш мумкин бўлади. Солиқ 
тушумларининг пасайиши бюджет даромадлари ва харажатларини 
пасайтириб, иқтисодий барқарорликнинг юзага келишига сабаб бў-
лади. Прогрессив солиққа тортиш эса иқтисодиётда мувозанатни 
сақлайди, яъни солиқлар бу беқарорликни тўғрилайди.
Айрим давлатлар бу концепцияни давлат харажатлари юқори 
бўлган қуролланиш даврлари учун муваффақиятли қўллашди. Ле-
кин иқтисодий ўсишнинг талабларидан бири бўлган ишлаб чиқа-
ришга илмий-техника тараққиётини жорий этиш зарурияти туфай-
ли давлат иқтисодиётни бошқариш йўналишларини давлат дастур-
лари орқали талабни кучайтириш воситасида ишлаб чиқаришнинг 
ривожланишини рағбатлантиришга қаратди. Кўп ҳолларда мамла-
катда талабни кучайтириш чет мамлакатлардан товарлар олиб кели-
шига сабаб бўлди.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, юқори даражада солиққа тортиш 
концепцияси ортиқча ишлаб чиқариш ва реализация билан боғлиқ 
муаммолар мавжуд пайтда ўзининг айрим ижобий натижаларини 
бериши мумкин бўлади. Аммо иқтисодий тушкунлик ва инфляция 


118 
даврида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсади давлатнинг 
иқтисодиётга бевосита аралашувини камайтиришни тақозо этади. 
Бу эса ўз навбатида давлат харажатларини камайтириб, солиқ ставка-
ларини пасайтириш учун имкон яратади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish