Таянч сўз ва иборалар
Бюджет тизимини бошқариш, давлат бюджетини тузиш,
бюджет тамойиллари, бюджет жараёни, бюджет маблағи
олувчилар, бюджетлараро муносабатлар, субвенция, дотация,
субсидия, солиқ тўловчилар, солиқ тизими.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Бюджет тизими ҳақида тушунча беринг.
2. Бюджетлараро муносабатлар деганда нимани тушунасиз?
3. Бюджет тизимини бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг функциялари нималардан иборат?
4. Бюджет тизимини бошқаришда Молия вазирлигининг аҳамия-
ти ва вазифаларини айтинг.
Топшириқлар
1. Бюджет тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишларини
мустақил ўрганинг.
2. Бюджетлараро муносабатларнинг воситалари – субвенция.
Субсидия. Дотация ҳақида тушунча беринг.
3. «Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги тўғриси-
да»ги Низомнинг ҳуқуқий асосларини мустақил таҳлил қилинг.
4. Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет мавзусида мустақил иш
ёзинг.
102
ИККИНЧИ БЎЛИМ
ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИ БОШҚАРИШНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
6-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
БЮДЖЕТ СИЁСАТИ ВА УНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ
6.1.Бюджет сиёсати – молия сиёсатининг муҳим
таркибий қисми
Ҳар қандай жамиятда ҳам давлат бирор бир мақсадга эришиш,
олдига қўйилган вазифалар ва мажбуриятларни бажариш учун бюд-
жетдан кенг фойдаланади. Бюджет сиёсатини ишлаб чиқиш жараё-
ни ва ҳаётга татбиқ этишда, унинг жамият олдида турган вазифа-
ларни бажариш шартларини таъминлаш, иқтисодий манфаатларга
таъсир кўрсатадиган асосий қурол сифатида ҳам намоён бўлади. Бюд-
жет сиёсати қўйилган мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш учун бажари-
лиши лозим бўлган вазифаларни ташкил этишда асосий рол ўйнайди.
Кейинги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бозор
муносабатларига асосланган иқтисодиётни яратишга қаратилган из-
чил иқтисодий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Ислоҳотлар стра-
тегияси давлат иқтисодий сиёсатининг кенг қамровли дастаклари-
ни ўз ичига олади. Мана шундай дастаклардан энг муҳимларидан
бири давлатнинг изчил молиявий сиёсати ҳисобланади. Иқтисоди-
ётни эркинлаштириш шароитида давлат молиявий сиёсатини олиб
бориш ва иқтисодни молиявий тартибга солиш муаммоларига ало-
ҳида эътибор берилади.
Молиявий сиёсат давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий
қисмидир. Маълумки, ҳар қандай жамиятда ҳам давлат бирон-бир
мақсадга эришиш, вазифа ва мажбуриятларини бажариш учун дав-
лат молиядан кенг фойдаланади. Молиявий сиёсат қўйилган мақсад-
ларни ҳаётга татбиқ этиш учун, бажарилиши лозим бўлган вазифа-
ларни ташкил этишда асосий рол ўйнайди. Молиявий сиёсатни иш-
лаб чиқиш жараёни ва ҳаётга татбиқ этишда у жамият олдида тур-
ган вазифаларни бажариш шароитларини таъминлаб, иқтисодий
манфаатларга таъсир кўрсатадиган қурол сифатида намоён бўлади.
Молиявий сиёсатнинг асосий йўналиши молиявий ресурслар-
дан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, моливий тизим соҳала-
ри ўртасида қайта тақсимлаш ва бош йўналишга эга бўлган ижти-
103
моий-иқтисодий ривожлантиришни барқарорлаштириш мақсадида дав-
лат ихтиёридаги молия ресурсларини марказлаштиришдан иборат. Мо-
лиявий сиёсат ҳақида сўз юритар эканмиз, биз унинг ниҳоятда кўп қир-
рали ва мураккаб категория эканлигини алоҳида таъкидлашимиз керак.
Ғарб иқтисодчилари Стенли Фишер, Рудигер Дорнбуш ва Ри-
чард Шмалензиларнинг фикрича, молиявий сиёсат мустақил ту-
шунча ҳисобланмайди. Улар молиявий сиёсат тушунчасига фискал
сиёсат тушунчаси орқали ёндашадилар. «Фискал сиёсат эса давлат-
нинг ўз даромадлари ва харажатлари бўйича қарор қабул қилиши
бўлиб ҳисобланади», -деб таъкидланади
1
.
Хориж иқтисодий мактабининг Кэмпбелл Р., Макконелл ва
Стенли Л. Брю каби намоёндалари ҳам шунга ўхшаш фикрларни
билдириб, «молиявий-бюджет ва фискал сиёсат тушунчаларини бир
ўринга қўйишади»
2
.
Профессор В.В. Лавровнинг фикрича, молиявий сиёсат иш-
лаб чиқаришни ҳисобга олиш ва назорат қилиш, меҳнат сифати
ва маҳсулотларни тақсимлаш билан боғлиқ. Рус олими И.В. Лев-
чук молиявий сиёсатнинг ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаги
катта ролини кўрсатиб, молиявий сиёсат биринчи навбатда, мар-
казлаштириш ва демократик бошқаришни ташкил этишда хизмат
қилади, -дейди.
Молиявий сиёсатга М.К. Шереметьев тўлароқ таърифни ўзи-
нинг «Финансы» ўқув қўлланмасида қуйидагича беради: «бирин-
чидан, молиявий сиёсат – бу молиядан фойдаланиш бўйича давлат-
нинг асосий йўналишидир; иккинчидан, молиявий сиёсат мамлакат
иқтисодиётининг ичида рўй берувчи молиявий жараёнларнинг нати-
жасидир»
3
. Юқоридагиларга асосланиб, молиявий сиёсат бу аҳоли-
нинг ҳаёт даражасини ошириш мақсадида молиявий маблағларнинг
давлат томонидан тартибга солинишидир,-деб айтишимиз мумкин.
Молиявий сиёсат миллий даромад ҳажмини ва аҳоли бандлиги
даражасини оширишга, давлат харажатлари тизимини назорат қи-
лиш, солиқлар воситасида иқтисодиётни тартибга солиш, бюджет-
солиқ сиёсати яхлитлигини таъминлашга хизмат қилади. Молиявий
сиёсатни амалга оширишда давлат молиясининг алоҳида бўғинла-
рига эътибор қаратилади.
1
Фишер С., Дорнбуш Р.,Шмалензи Р. Экономика. -М.: Финансы и статистика. 1993.
2
Беляев Ю.А. Бюджетный федерализм: зарубежный опыт. -М.: Финансы. 1994.
3
Финансы. Уч. пособие под ред. Шереметьева М.К. М.: Финансы, 2002. 75 с.
104
Молия сиёсати давлат томонидан юритилади. Асосан, бюджет
харажатлари ва даромадлари ҳамда солиқ ставкаларини ошириш
ёки пасайтириш ва солиқлардан озод қилиш орқали иқтисодиёт-
нинг таркибини ташкил этади ва унинг ривожланишини таъмин-
лайди. Молия сиёсати мажбурловчи хусусиятга эга бўлиб, бир то-
мондан қисқа муддатда ўз натижаларини кўрсатса, иккинчи томон-
дан хусусий капитал қуйилмаларнинг оёғини тойдирувчи хусусият-
га эгадир. Учинчи томондан эса, молия сиёсати иқтисодиётда маж-
бурий жамғармаларни ташкил этувчи асосий кучлардан биридир.
Молия сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлган бюджет сиёса-
тида давлат ўз истаги билан бюджет харажатлари ва даромадларини
шакллантирган ҳолда уч хил бюджет сиёсати юритади.
«Очиқ бюджет» сиёсатида бюджет харажатлари бюджет даро-
мадларидан юксак тутилади. Бу харажатлар трансферт харажатлари
сифатида истеъмолни орттиришга ва шу йўл билан билвосита иш-
лаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилади. Иккинчи томондан
бу харажатлар капитал қўйилмалар сифатида бевосита ва билвосита
ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилади, яъни давлат ўз
маблағлари билан миллий саноатни ривожлантиради. Бу хил сиёсат
иқтисодий ривожланишни тезлаштириш ва миллий саноатни қисқа
вақтда шакллантириш учун қўлланилади. Асосан, давлат иқтисодий
ривожланишининг илк даврида инфляцияга рози бўлган ҳолда, бу
сиёсат қўлланилади.
«Мувозанатли бюджет» сиёсатига кўра, давлат бюджети даро-
мадлари ва харажатлари доимо бир-бирига тенглаштирилиб тури-
лади, қилинган харажатларни солиқлар йўли билан қоплайди. Бу
хил сиёсат иқтисодий ривожланишни мўтадиллаштириш учун олиб
борилади, даврий тебранишларнинг олдини олишда қўлланилади.
«Ёпиқ бюджет» сиёсатига кўра, бюджет даромадлари харажат-
лардан ортиқ тутилади, яъни давлат томонидан қаттиқ солиқ сиё-
сати юритилади. Бу ерда давлатнинг иқтисодиётга қўшган ҳиссаси
салбийдир, яъни бу сиёсат, асосан, инфляция даврида олиб борила-
ди. Молиявий сиёсатни амалга ошириш маълум молия механизми-
га асосланиб бажарилгани каби, бюджет сиёсатини ҳам амалга
оширишда асосий қурол бўлиб бюджет механизми майдонга чиқади.
Бюджет даромадлари сиёсатини ишлаб чиқиш учун иқтисо-
дий вазият ўзгариши вақтида даромад қисмининг механизмини иш-
лаб чиқиш, олдиндан айтиб бериш ва мувофиқлигини таъминлаш
керак. Бюджет даромадлари ва уни таъминлаш услублари 1992
105
йилдан 2008 йилгача сезиларли ўзгаришларни бошидан кечирди. Бу
бозор иқтисодиётига ўтишнинг тўғридан-тўғри натижасидир. Бозор
иқтисодиётига ўтган бошқа мамлакатларда ҳам шунга ўхшаш анъа-
налар сезиларлидир. 1991 йилдан кейинги ислоҳотлар янги солиқ
тизимига пойдевор қўйди. Бу ўзгаришлар бир қатор янги солиқ тур-
ларини жорий қилиб мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар
фаолиятида тенгликни вужудга келтирди, солиқларнинг ўзгариши
ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш омилларига айланди.
Хусусан, Калифорния университети профессори, машҳур иқти-
содчи А. Лаффернинг солиқлар оптимал шаклда ўрнатилганда дав-
латнинг солиқлардан оладиган даромадлари ортишини ўзининг маш-
ҳур Лаффер эгри чизиғи билан изоҳлаб беради. Мазкур мантиққа кўра
солиқлар оптимал даражадан юқори ўрнатилганда давлат бюджети-
нинг солиқ тушумлардан оладиган даромадлари камаяди. Акс ҳолда
солиқ тўловчиларнинг солиқлардан ноқонуний қочиши ёки кам фойда
олиш ва кам солиқ тўлаш истакларининг ортиши бозор иқтисодиёти-
да иқтисодий ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Бугунги кунда иқтисодиётда солиқларнинг аҳамияти жуда
катта эканлиги барча замонавий иқтисодий назария вакиллари то-
монидан эътироф этилади. XX асрнинг 80-йилларида иқтисодиёт
назариясини илгари сурган америкалик олимлар М. Бернст, Г.
Стайн, А. Лаффер солиқлар тўғрисидаги кейнсчилик назарияси қа-
рашларини ривожлантириб, солиқлар иқтисодиётни бошқариш ва
ривожлантиришнинг муҳим омили эканлиги ҳақидаги фикрларни
қўллаб-қувватлашади. Ушбу назарияга кўра, солиқ юкининг оғир-
лашуви фақат маълум бир чегарага етгунга қадар давлат даромад-
ларининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Бу чегара миллий иш-
лаб чиқариш солиққа тортиладиган қисмининг қисқариши билан
бошланади. Агар ана шу чегара босиб ўтилса, солиқ сиёсатининг ўси-
ши бюджет даромадларининг ўсишига эмас, балки, аксинча, қисқари-
шига олиб келади. Бу ҳолатни график кўринишида ифодалаш мумкин.
8-чизмадаги вазиятдан кўриниб турибдики, Лаффер эгри чи-
зиғи давлат бюджети даромадларининг солиқ ставкаси даражасига
боғлиқлигини кўрсатади. Ундан солиқ ставкаларининг ўсиши маъ-
лум бир критик нуқтага етгунга (О; М) қадар давлат бюджети даро-
мадларининг ўсишига олиб келиши (М) мумкинлигини аниқлаш қи-
йин эмас. Ана шу критик нуқтадан сўнг солиқ ставкаларининг яна
оширилиши тескари натижаларга олиб келади.
106
8-чизма
Do'stlaringiz bilan baham: |