«iqtisod-moliya»


 Бюджет тизимини бошқаришда Молия вазирлиги ва



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
5.5. Бюджет тизимини бошқаришда Молия вазирлиги ва 
Солиқ қўмитасининг аҳамияти ва вазифалари 
 
Маълумки, давлат молияси, жумладан, давлат бюджети маб-
лағлари республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида 
иқтисодиёт соҳа ва тармоқларини молиялаштиришнинг асосий ман-
баси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги 
давлат бошқаруви ташкилоти ҳисобланади. Ўзбекистон Республи-
касида Молия вазирлиги таркибига Қорақалпоғистон Республика-
си Молия вазирлиги, вилоят ва Тошкент шаҳар Молия Бош Бош-
қармаси ўз фаолиятида бир томондан давлат бошқаруви ташкило-
тига, бошқа томондан юқори турувчи молия ташкилотига қарайди-
ган туман ва шаҳар молия бўлимлари киради.
Ўзбекистон Республикасида Молия вазирининг тайинланиши 
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига мувофиқ амалга оши-
рилади. Қорағалпоғистон Республикасида Молия вазирининг та-
йинланиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси то-
монидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида Молия ва-
зирлигининг таркибий бўлинмалари бошлиғини тайинлаш ва бўша-


95 
тишни Молия вазири жойлардаги ҳокимлар билан келишилган ҳол-
да амалга оширади.
“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет тизи-
мини бошқариш соҳасидаги ваколатлари қуйидагилардан иборат: 
 Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлайди; 
 Давлат бюджети маблағларининг тушуми ва сарфи тарти-
бини белгилайди ҳамда улар устидан назоратни амалга оширади; 
 Республика бюджети харажатларини амалга оширади; 
 бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат 
жадвалларини рўйхатдан ўтказади; 
 бюджет маблағлари олувчиларнинг Давлат бюджети маб-
лағларидан фойдаланишни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳуж-
жатларини, шунингдек, умуммажбурий тусдаги бошқа норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади; 
 қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга 
оширади”
1
.
Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги турли бош-
қармалардан иборат (7-чизма). 
Давлат бюджети Бош Бошқармаси Молия вазирлигининг асо-
сий таркибий қисмидир. Давлат бюджети Бош Бошқармаси – Дав-
лат бюджетини режалаштириш ва республика, шунингдек, ундаги 
ҳудудларнинг молия, ижтимоий-ижтимоий ривожланиши бўйича 
умумий услубий бошқариш, Молия вазирлиги марказий аппарати 
ва республика молия ташкилотларининг бюджет ишларини амалга 
оширади. Давлат бюджети Бош Бошқармаси “Ўзбекистон Республи-
каси Молия вазирлигининг Низом”ига мувофиқ фаолият олиб боради.
Бизнинг фикримизча, бозор иқтисодиёти шароитида давлат мо-
лияси жамиятнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишига сама-
рали таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги шароитга келиб ҳаракатдаги ва 
янги шаклланган хўжалик юритувчи субъектларни ишлаб чиқа-
риш, улардаги ҳисоб-китобларнинг аҳволи, молия-кредит ва солиқ-
лар билан бўлган масалаларни қай даражада, ижобий ва мақсадга 
мувофиқ ҳал этилиши, кўп жиҳатдан Молия вазирлиги ва молиячи 
мутахассисларнинг билимлилик даражасига ҳам боғлиқ.
Ўз навбатида Молия вазирлиги мутахассисларининг ҳозирги 
кунда билимдонлик даражаси эса кўпроқ назария билан амалиётни 
яқинлаштиришга боғлиқ.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. 8-модда.


96 
Республикамизда солиқларнинг зарурлиги бозор иқтисодиётига 
ўтиш даврининг қонуниятларидан келиб чиқади. Солиқларнинг ба-
жарадиган вазифалари кўпчилик мамлакатларнинг солиқ қонунчи-
лиги умумий ўхшашликларига эга. Ана шундай анъанавий вазифа-
лардан бири 

умумдавлат вазифаларини ҳал қилиш учун давлатга 
зарурий молиявий ресурслар таъминлаб беришидир. Бу эса, энг ав-
вало, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатларининг давлат 
томонидан молиялаштиришнинг шартлигидир. Масалан, Буюк Бри-
тания давлат бюджетида солиқ тушумлари 96,7 фоизни, АҚШда 
98,0 фоизни, Францияда 91,5 фоизни ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Солиқ кодексига 
мувофиқ солиқ тўлаш ҳар бир фуқаронинг конституциявий бурчи
ҳисобланади. Солиқ тўлаш – бу қонун билан белгиланган маж-
буриятдир. Шу сабабли, фуқаролар солиқ тўлашда ҳуқуқий муно-
сабатларининг фаол иштирокчиларидан бирига айланадилар. Шун-
дай экан, солиқ қонунларини билиш ва уларга риоя қилиш ҳар бир 
шахснинг кундалик фаолиятига айланади.
Ҳозирги даврда солиқ қонунлари ва солиқ тўловчилар ҳуқу-
қий кафолатларининг юридик чегараси қандай бўлиши керак, бу 
жараёнларда солиқ органлари ходимларини ишларни қандай тако-
миллаштириш мумкин, деган масалалар ҳал қилиниши лозим. Дав-
лат ўзининг солиқ сиёсатини амалга оширар экан, биринчи нав-
батда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий кафолатлари тўғрисида ғам-
хўрлик қилиши лозим. Бу эса ҳалол ва виждонли солиқ тўловчи-
ларни ҳимоя қилиш демакдир.
Солиқ тўловчиларнинг солиққа тортиш масалалари бўйича 
ташкил қилинадиган юридик маслаҳатхоналардан ҳуқуқий ёрдам 
олишни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш, бунинг учун эса 
солиқ ҳуқуқи масалалари бўйича малакали юристларни тайёрлаш 
мақсадга мувофиқ бўлади.


97 
7-чизма

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish