«iqtisod-moliya»


Бюджетлараро муносабатлар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
5.3.Бюджетлараро муносабатлар.
Субвенция. Субсидия. Дотация 
 
Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатлар во-
ситаларига республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, солиқ-
ларнинг бюджетлар ўртасидаги тақсимлаш тизими, молиявий транс-
фертлар тизими, ўзаро ҳисоб-китоблар тизими, республика дастур-
лари, дотация ва субвенциялар киради. Бюджетлараро муносабат-
ларни шакллантиришнинг марказий муаммоларидан бири – бюд-
жетларни баланслаштиришдан иборат. Бюджетлараро муносабат-
лар бюджет ресурсларини давлат ҳокимиятлари ўртасида тақсим-
лаш, қайта тақсимлаш ва марказлаштириш функцияларини бажара-
ди. Бюджетлараро муносабатлар бюджет ресурсларини давлат ҳоки-
миятлари ўртасида тақсимлаш, қайта тақсимлаш ва марказлаш-
тириш функцияларини бажаради.
Ҳозирги вақтда бюджет ва бюджет фаолиятининг ушбу ху-
сусиятлари «Бюджетлараро муносабатлар» категорияси билан 
аниқланадиган йўналишда ўзгармоқда. Ушбу категория билан ифо-
даланадиган муносабатларнинг шаклланиши 1992 йилдан ривож-
лана бошланди. Бунда Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими 
ажратилди, солиқ тизими шаклланди, бюджет тузилиши ва бюджет 
жараёни асослари аниқлаштирилди.
1
И.Каримов. Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари. Президент И. 
Каримовнинг Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
тўққизинчи сессиясидаги маърузаси. Халқ сўзи. 2002 йил, 30 август.


86 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтда бюджетлар-
аро муносабатларнинг асосий вазифаси бюджет тизимини эркин-
лаштиришдан иборат бўлиб қолди. Бундай эркинлаштириш ҳуду-
дий молия органларини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, бюджет 
жараёнини такомиллаштириш, маҳаллий бюджетлар ролини оши-
риш, бюджет интизоми ва солиқ интизомини мустаҳкамлаш, бюд-
жет параметрлари муҳокамалари ва қабул қилишнинг очиқлигини 
таъминлашни назарда тутади.
Маҳаллий бюджет даромадларнинг манбалари белгиланиши 
ва уларнинг маҳаллий бюджетларга тушиши қонун асосида мустаҳ-
камлаб қўйилиши, маҳалий ҳокимият органларининг мустақиллиги 
ва бюджетларни шакллантиришдан манфаатдорлигини оширади. 
Бунда маҳаллий бюджетларга маблағлар келиб тушишининг регу-
лятив манбалари белгиланган бўлиб, уларнинг жумласига белги-
ланган меъёрлар бўйича давлат солиқларидан ажратиладиган маб-
лағ ажратмалари киради.
Барча даражалардаги бюджетлар харажатларининг йўналиш-
лари аниқ белгилаб қўйилганлиги, шунингдек, қўшимча даромад-
ларни тақсимлашда мустақилликка эга эканликлари жойлардаги ҳо-
кимият органларининг бюджет маблағларини минтақавий ривожла-
ниши дастурларига мувофиқ самарали сарфлаб бориш имкония-
тини беради.
Бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга со-
лиш Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги 
Қонунининг зарурий элементи бўлди. Қонун қабул қилингунга қа-
дар давлат бюджети маблағларини турли даражалардаги бюджет-
лар ўртасида қайта тақсимлаш аниқ усулни кўрсатмаган ҳолда, 
бюджет тизимини бошқариш амалга оширилиб келинди.
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида» 
ги Қонунида таъкидланишича, бюджетдан юридик ёки жисмоний 
шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қай-
тарилмайдиган пул маблағлари бюджет трансфертлари дейилади. 
Мазкур Қонунда турли даражалардаги бюджетлар ўртасидаги маб-
лағларни қайта тақсимлаш мумкинлиги қайта тақсимлаш усуллари 
ҳамда қайта тақсимлашни амалга ошириш зарурлиги мезонлари 
айтиб ўтилди. Турли даражалардаги бюджетлар ўртасида маблағ-
ларни қайта тақсимлаш юқори даражадаги бюджет орқали амалга 
оширилиши белгиланган.


87 
Турли даражалардаги бюджетлар ўртасида маблағларни қайта 
тақсимлаш қўшимча равишда олинадиган даромадлар ёки фойдалан-
май қолган ажратма манбаларни сарфлаш тартиби белгиланган, чунон-
чи тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар натижаси-
да тасдиқланган кўрсаткичлардан ташқари қўшимча равишда олинган 
суммалар тегишли ҳудудларнинг тасарруфида қолиши белгиланган.
Бюджет маблағи ажратмаларига ўзгартиришлар киритилмага-
нида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқлари 
қандай бўлиши аниқ тартибга солинган, эндиликда бюджет тизими-
ни бошқаришнинг ҳар бир даражасида бюджетнинг кўрсаткичлари-
ни ўзгартириши лимитлари қонун даражасида белгиланган. 
Бюджетларнинг тартибга солувчи даромадлари юқори даража-
даги бюджет тизимидан қуйи бюджетга республика бюджетидан 
вилоят бюджетларига, вилоят бюджетидан туман бюджетларига ўт-
казиладиган маблағлардан иборат. Тартибга солувчи даромадларга 
умумдавлат солиқлари ва бошқа тўловлар кириб, улар бўйича ке-
йинги молия йили учун маҳаллий бюджетларга ажратмалар норма-
тивлари белгиланади. Бу нормативлар Ўзекистон Республикаси 
бюджет тизимининг тартибга солувчи даромадларни берувчи бюд-
жетлар тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатлари ёки давлат бюджет тизи-
мининг бошқа даражадаги бюджетдан унга берилган тартибга со-
лувчи даромадларни тақсимлайдиган даражадаги бюджет тўғриси-
даги қарори билан белгиланади.
Шундай қилиб, тартибга солувчи даромадларни ҳар бир қуйи 
бюджетга ўтказиш учун юридик асос, юқори даражадаги бюджетни 
тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ма-
салан, тартибга солувчи даромадлардан ажратмалар вилоятлар 
бюджетларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
кейинги молия йили учун белгиланган Ўзбекистон Республикаси 
Давлат бюджетининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва па-
раметрлар прогнози тўғрисидаги қарори асосида, туманлар бюд-
жетларига эса, вилоятларнинг халқ депутатлари Кенгашлари қа-
рорига асосан, ўтказилади. 
Тартибга солинувчи даромадлар пул маблағларининг йиғин-
диси бўлиб, юқори бюджетлардан тартибга солиш мақсадида бери-
ладиган барча молиявий ресурслардир. Бюджетни тартибга солиш 
турли усуллар билан амалга оширилиб, улар орасида тартибга 
солувчи манбалардан маблағлар ажратиш усули энг муҳим усул 
ҳисобланади. 


88 
6-чизма 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish