«iqtisod-moliya»


йили, молиявий соғломлаштириш, инвестиция дастури, ижти-



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

йили, молиявий соғломлаштириш, инвестиция дастури, ижти-
моий соҳа, жамият эҳтиёжлари, умумдавлат харажатлари, 
хусусий сектор. 


78 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
 
1. Давлат бюджети – давлат иқтисодий сиёсатининг қуроли тўғ-
рисида нима дея оласиз? 
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини бошқариш йўна-
лишлари нималардан иборат? 
3. Давлат бюджетини бошқаришда бюджет таснифининг ўрнини 
кўрсатинг.
 
Топшириқлар 
 
1. Мамлакат иқтисодиётини молиявий соғломлаштиришда бюд-
жетнинг аҳамиятини кўрсатинг. 
2. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат бюджетига 
берилган таърифларни келтиринг. 
3. Давлат бюджети ифодаланган кластер чизинг. 
 


79 
5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 
БЮДЖЕТ ТИЗИМИ ВА УНИ БОШҚАРИШ 
 
5.1. Бюджет тизими ҳақида тушунча 
 
Мустақил Республикамизнинг бозор муносабатларига ўтиши 
шароитида, демократик давлат қуриш йўлидан бораётган палла-
ларда ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби бюд-
жет тизимида ҳам чуқур ўзгаришларни амалга ошириш ҳозирги 
куннинг асосий талабидир.
Мамлакатнинг иқтисодий сиёсатини барқарор амалга ошири-
шида давлат молияси асосий функцияни бажаради. Давлат молия 
тизимининг асосини бюджет тизими ташкил этади. Бюджет тизими 
бир томондан, ресурсларнинг ҳал қилувчи қисмини ўзида жамлай-
ди, иккинчи томондан эса барча молия бўғинлари ва муассасалари-
нинг ўзаро алоқадорлигини таъминлайди, уларнинг фаолиятини му-
вофиқлаштириб боради.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимида муҳим таркибий 
қисмни маҳаллий бюджетлар ташкил этади. Ўзбекистон Республика-
си иқтисодиётида рўй бераётган туб ўзгаришлар бюджет жараёни ва 
бюджетнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажарилишини ижтимоий-
иқтисодий яратувчанлик руҳида қайта кўриб чиқишни талаб этмоқда. 
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов 
таъкидлаганидек, «Иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланган ҳамда 
молиявий барқарорликка эришишга йўналтирилган ислоҳотларни 
амалга оширишда давлат молияси ва айниқса, бюджет тизими барқа-
рорлигини мустаҳкамлаш муҳим стратегик вазифа ҳисобланади»
1
.
Бюджет тизими мураккаб механизм бўлиб, муайян мамлакат-
нинг ўзига хос хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва 
бошқа хусусиятларининг бутун мажмуи асосида шаклланади. Барча 
давлатларда хўжалик субъектларнинг фаолияти натижасида ялпи 
ички маҳсулот (ЯИМ) ва миллий даромад (МД) яратилади. Моддий 
ишлаб чиқариш даражасида ишлаб чиқарилган миллий даромад 
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш босқичларидан ўтади. Ялпи ички 
маҳсулот (ЯИМ) ва миллий даромад (МД) қайта тақсимлашда ва 
фойдаланишда бюджет муҳим вазифани бажаради. Мамлакатда МД 
ни қайта тақсимлаш жараёнида унинг бир қисми пул шаклида бюд-
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари.-Т.: «Ўзбекистон», 1998 йил. 86 б. 


80 
жетга тушади ва молиявий ресурсларнинг марказлашган фондини 
ташкил этади. 
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги қабул 
қилинган «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддасида 
бюджет тизимига қуйидагича таъриф берилган: «Бюджет тизими 
турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йи-
ғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принциплари-
ни, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳам-
да бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўза-
ро муносабатларни ўзида ифодалайди»
1

Бюджет тизими бу иқтисодий муносабатларга, давлат тузили-
шига ва қонун нормаларига асосланган давлат, маъмурий-ҳудудий 
тузилишларнинг, бюджет муносабатларида мустақил бўлган давлат 
ташкилотлари ва фондларининг мажмуидир. Бюджет тизими давлат 
молиявий тизимининг асосий звеноси ҳисобланади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish