«iqtisod-moliya»


Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги таркиби



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

Ўзбекистон Республикасида Молия вазирлиги таркиби 
Давлат бюджети Бош Бошқармаси 
Назорат тафтиш Бош Бошқармаси 
Бошқарув органларини молиялаштириш 
бошқармаси 
Валюта иқтисодий Бош бошқармаси 
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти
бошқармаси 
Қиматли қоғозлар ва фонд бозорлари бошқармаси 
Ҳудуд ва ташкилий услубиёт ишлари бошқармаси 
Солиқ - бюджет сиёсати бошқармаси 
Инвестициялар бошқармаси 
Молия инспекторлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бошқармаси 
Молия вазирлиги қошидаги Давлат суғурта
назорати инспекцияси 
Юридик бўлим 
 
Ў
збекистон 
Р
еспублик
аси
 Молия
 вазир
лиг
и
 


98 
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси билан солиқ тўлов-
чиларнинг текширув далолатномалари, қайдномалари ва бошқа 
ҳужжатлар билан тўлиқ ва қонунда белгиланган муддатларда тек-
шириб чиқиш ва текширув ёки солиқ органларининг бошқа хатти-
ҳаракатлари тугагандан кейин ўн кун муддатда ёзма равишда эъти-
роз билдириш ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Чунки солиқ текшируви 
уч ойгача ҳам давом этиши мумкин. Солиқ тўловчи эса ҳамма мате-
риалларни умумлаштириши ва ўн кун ичида асосланган эътирозли 
хат тайёрлаши керак. Бу муддатни бир ойга узайтириш лозим, деб 
таклиф билдирилмоқда.
5.6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва 
Солиқ қўмитасининг функциялари 
Ўзбекистон Республикаси «Бюджет тизими тўғрисида»ги 
Қонунининг 25-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мо-
лия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳка-
маси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига 
давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағи олув-
чиларига бюджет сўрови юборади. Улар ўз навбатида Давлат бюд-
жетидан ажратмалар ажратиш учун асосланган буюртма тақдим 
этади. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар олиш учун берилади-
ган буюртма шакли ва уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республика-
си Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир вақтнинг ўзи-
да сўровномани Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси-
га, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига, шунингдек, давлат-
нинг мақсадли жамғармаларига келгуси молия йили бюджет лойи-
ҳасини тайёрлаш учун тақдим қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакил қилинган 
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек, тегишли 
ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни ўз ичига олган бюд-
жетнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва ўн бешинчи сентябргача 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилади.
Солиқлар давлат ва иқтисодиёт ўртасидаги молиявий муноса-
батларни хусусиятлайди, солиқларнинг иқтисодиётда тутган ўрни-
ни кўрсатувчи асосий белгилардан бири - уларнинг давлат бюджети 
даромадларининг асосий манбаини ташкил этишидир.
Давлат бюджетининг асосий молиявий категория сифатида 
жамият ҳаётидаги ролининг ошиб бориши биринчи навбатда унинг 


99 
даромад базасини қай тарзда ва даражада шаклланишига боғлиқ. 
Давлатнинг умумижтимоий ва умумиқтисодий харажатларининг 
ўсиб бориши, пировард натижасида, давлат бюджетининг асосий 
молиявий категория сифатида жамият ҳаётидаги ролининг ошиб 
боришига олиб келади. Бу эса биринчи навбатда бугунги кунда 
давлат бюджетининг даромадларини шакллантириш амалиётини 
янада такомиллаштиришни тақозо қилади. 
«Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этишдан ташқа-
ри солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслар амалдаги қонунчи-
ликда белгиланган тартиб асосида тақдим этилган ҳисоб-китоблар-
да кўрсатилган ёки давлат солиқ хизмати органлари томонидан бе-
рилган тўлов хабарномаларида кўрсатилган солиқ ва тўловларни 
тўлиқ ва ўз вақтида давлат бюджетига тўлашлари лозим. Солиқ ва 
тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида давлат бюджетига тўланиши усти-
дан жорий назорат давлат солиқ органлари томонидан солиқ ва 
мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни қабул қилиш, солиқ 
турлари бўйича солиқ тўловчининг шахсий ҳисобрақамларини 
юритиш билан амалга оширилади»
1
.
Иқтисодиётнинг реал секторини янада эркинлаштириш, дав-
латнинг бошқарув ролини чегаралаш, бюджет маблағларидан те-
жамли ва самарали фойдаланиш, бюджетлараро муносабатларни 
тартибга солиш ҳамда бу муносабатларда солиқларнинг тартиб-
ловчи ролини ошириш билан боғлиқ масалаларнинг тўғри, оқилона 
ҳал этилиши ҳозирда мамлакатимизда кечаётган иқтисодий исло-
ҳотларни янада чуқурлаштириш даврида ўта муҳим муаммолардан 
биридир. Республикамизда иқтисодиётни эркинлаштириш ва исло-
ҳотларни чуқурлаштириш даврида солиқ сиёсатининг асосий йўна-
лишлари қуйидагилардан иборат: 
солиқ қонунчилигини янада соддалаштириш; 
солиқларни унификациялаш; 
солиқ юкини янада енгиллаштириш; 
солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш; 
солиқларни адресли бўлишини таъминлаш; 
ресурслардан оқилона фойдаланишни рағбатлантирувчи со-
лиқлар ролини ошириш. 
1
Гадоев Э.Ф. Солиқ маъмурчилиги ва уни такомиллаштириш йўллари. «Ўзбекистон 
Республикаси банк ва молия тизимларида ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари» 
мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. Тошкент. Банк-Молия 
Академияси. 2005 й. 7 бет. 


100 
Ҳозирда амалдаги солиқ тизимининг иқтисодиётни эркинлаш-
тириш талаби даражасида эмаслиги бир неча муаммоларни келти-
риб чиқармоқда. Бу муаммоларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 
- биринчи гуруҳ муаммолари солиқ тизимининг номукамма-
лигидан келиб чиқади, яъни солиққа тортиш механизмидаги ҳуқу-
қий жиҳатларга боғлиқ муаммолар; 
- иккинчи гуруҳ муаммолари - солиқ маъмурчилигидаги юзага 
келадиган муаммолар.
Хориж тажрибалари шуни кўрсатадики, Япония, Россия Феде-
рацияси, Озорбайжон Республикаси, Молдава Республикаси, Қозо-
ғистон Республикасида солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик 
учун жарималар солиқ органлари бошлиқлари ёки уларнинг ўрин-
босарлари томонидан қабул қилинади. Шунингдек, Японияда жари-
ма солиш бўйича низоларни Япония солиқ бошқармаси таркибида-
ги Солиқ низолари бўйича арбитраж суди учинчи тараф сифатида 
кўриб чиқади.
Ўзбекистон Республикасида молиявий ва маъмурий жарима-
лар давлат солиқ хизмати органларининг бошлиқлари ёки унинг 
ўринбосарлари томонидан қўлланилади. Жиноий жавобгарликка 
тортиш эса, солиқ органлари тақдим қилган ҳужжатларга асосла-
ниб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга ошири-
лади. Бизнинг фикримизча, молиявий жарималар тизимини такомил-
лаштириш мақсадида қонунчилик меъёрларига риоя қилинмаганлик 
ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик чорала-
рини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан: 
1. Молиявий чоралар таркибидан тўғридан-тўғри бюджетга за-
рар келтирмайдиган ҳуқуқбузарликларни чегириб ташлаш зарур. 
Бунда жавобгарликни солиқ тўловчиларнинг мансабдор шахслари-
га ҳамда хусусий тадбиркорларга маъмурий жазо қўллаш билан 
чекланса бўлади.
2. Республикамизда қўлланиладиган молиявий жазоларни ҳуқуқ-
бузарлик натижасида давлат бюджетига етказган зарар миқдори би-
лан боғлаш самарали натижалар беради. 
3. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланиладиган 
молиявий жазоларни фақат солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахс-
ларга нисбатан қўллаш лозим.
4. Ижтимоий ҳимоя йилида молиявий ҳолатини кескин ёмонлаш-
тиришга олиб келадиган кўп миқдордаги молиявий жазоларни тў-


101 
лаш учун солиқ тўловчига уни босқичма-босқич тўлаш муддатини 
белгилаш мумкин.
Зеро, Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек, ҳар бир 
солиқ тўловчи, у хоҳ жисмоний, хоҳ юридик шахс бўлсин, солиқ 
тўлашдан бўйин товламасдан, даромадларни яширишга уринмас-
дан, аксинча, ўзининг тадбиркорлик ишларини ривожлантиришга 
ва даромадини оширишга интилсин. Бу борада олиб борилаётган 
ишларни янада такомиллаштириш зарур.
Бизнинг фикримизча, солиқ тўловчиларга малакали маслаҳат-
лар бериш учун солиқ органлари ходимларини малакасини ошириш 
ишларини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish