«iqtisod-moliya»


Бюджет тақчиллиги тўғрисидаги концепциялар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

Бюджет тақчиллиги тўғрисидаги концепциялар 
Бу тадбирлар иқтисодиётдаги ялпи талабни рағбатлантириш 
эмас, балки уни қисқартиришга олиб келиши мумкин. Ҳар йили 
баланслаштирилган бюджет инфляция суръатларини тезлаштиради, 
иқтисодий ўсиш даврида пул даромадлари ортади. Ҳар йили баланс-
лаштирилган бюджет ўтган асрнинг 30-йилларидаги «Улуғ депрес-
сия»гача давлат молиясини бошқаришда умумжаҳон миқёсида тан 
олинди. Яқин-яқингача ушбу ёндашув молия сиёсатининг мақсади 
ҳисобланди. Аммо бу ёндашувни чуқурроқ ва атрофлича кўриб чи-
қадиган бўлсак, унинг иқтисодиётни барқарорлаштиришга қаратил-
ган фискал сиёсатининг самарадорлигини пасайтириб юборишини 
кўришимиз мумкин. Фараз қилайлик, иқтисодиёт сурункали ишсизлик 
билан тўқнаш келади, табиийки, аҳоли даромадлари бундай вазиятда, 
пасаяди. Бундай вазиятда албатта, давлат бюджетини, баланслаш-
тириш учун солиқ ставкасини ошириш ёки давлат харажатларини 
камайтириш лозим бўлади.
Ҳозирда кўпчилик иқтисодчиларнинг фикрлари бўйича, баъзи 
бир сабабларга кўра, бюджетнинг ижобий ёки салбий қолдиққа эга 
бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай муаммоларга қарамасдан, 
кўпчилик давлатларда баланслаштирилган бюджет концепцияси-
нинг турли шакллари орқали қўллаб-қувватлаш, жумладан, Фран-
цияда ХХ асрнинг 70-80 йилларида намойиш этилди. Францияда 
Ҳар йили баланс-
лаштириладиган 
бюджет 
Циклик асосда 
баланслаштириладиган 
бюджет
Давлат молиясининг 
функционал тақчиллик 
ғояси 
Бюджет тақчиллиги 
тўғрисидаги 
концепциялар 


134 
баланслаштирилган бюджет концепциясининг тамойили қонунда 
қайд этилган, бюджет тақчиллиги бўлиши ман этилган.
Мазкур тамойил муваффақиятли амалга оширилди, лекин вақт 
ўтиши билан бюджет тақчиллигига эришиш қийинлаша борди. Шунда 
уни тўғрилаш йўллари қидирила бошланди, ҳар йили баланслашти-
рилган бюджет тузилди ва қабул қилинган йил охирига яқинлашгач, 
қўшимча бюджет тузилди. Дастлабки қўшимча бюджет миқдори катта 
эмас эди, лекин йил ўтган сари у катталаша борди. Шундай қилиб, бу 
мамлакатларда баланслаштирилган бюджет ҳаёт текширувидан ўт-
мади. 1990 йилларга келиб катта бюджет тақчиллиги юзага келди ва 
иқтисодчи олимларнинг долзарб муаммоларига айланди. 
Кўпгина иқтисодчилар давлат молиясини самарали бошқариш 
ва давлат бюджетини баланслаштиришдан воз кечиш зарурлигини 
билдирди. С.Слихтер, В.Катчинес каби иқтисодчилар кўп ҳаракат 
қилиш ва давлат бюджети тақчиллигидан қўрқиш керак эмаслигини 
уқтирдилар. Иқтисодиётдаги таназзулдан сўнг, бюджет даромад ва 
харажатлари балансга эга бўлиши керак, деб ҳисобладилар. Бундай 
шароитда давлат бюджетининг цикл асосида баланслаштирилиши 
концепцияси келиб чиқди. 
Бюджетни доиравий асосда баланслаштириш ғоясига кўра, 
давлатнинг молиявий сиёсати имкони борича иқтисодий жараёнлар 
билан мос равишда амалга оширилиши зарур. Иқтисодий танглик 
ва турғунлик даврида содир бўлган тақчиллик иқтисодий ўсиш йил-
ларида юзага келадиган тақчилликни қоплашга ишлатилади. Бу 
ғоянинг асосий муаммоси шундан иборатки, иқтисодий ўсиш ва ин-
қирозлар иқтисодий доирада бир хил бўлмаслиги мумкин, шунинг 
учун иқтисодиётни барқарорлаштириш муаммоси бюджетни ба-
ланслаштириш муаммосига қарши чиқади. Масалан, йирик иқтисо-
дий инқироз натижасида юзага келадиган бюджет тақчиллигини 
қисқа муддатли иқтисодий ўсиш жараёнида вужудга келадиган бюд-
жет профицити ёки ижобий қолдиқ билан қоплаш етарли бўлмайди.
С. Меланднинг фикрича, давлатнинг молия сиёсати иложи бо-
рича, иқтисодий ритм билан синхронлашуви керак. Таназзул ва 
депрессия вақтида юз берадиган камомад юксалиш давридаги 
вужудга келадиган бюджет профицити ҳисобига қопланиши керак. 
Бюджетнинг «цикл асосида баланслаштирилган бюджет» назария-
си, цикл асосида баланслаштириш орқали ҳукумат цикл сиёсатига 
қарши туради ва бир вақтнинг ўзида бюджетни баланслаштиради. 
Шунда бюджет ҳар йили балансга эга бўлиши мумкин эмас. Унинг 


135 
иқтисодий цикл давомида баланслашуви етарлидир. Бу бюджет тақ-
чиллиги тўғрисидаги концепциянинг асоси жуда содда, аниқ ва қи-
зиқарлидир. Ҳукумат иқтисодиёт ривожланишининг пасайишини 
олдини олиш учун солиқларни камайтиради, харажатларни ошира-
ди, натижада бюджет тақчиллигини ҳосил қилади. Келгуси инфля-
цион юксалиш даврида солиқни кўпайтиради ва ҳукумат харажат-
ларини қисқартиради. Шу асосда ҳосил қилинган ижобий қолдиқ 
иқтисодиётдаги ҳолатни пасайиш даврида ҳосил бўлган фарқни қоп-
лаш учун ишлатилиши мумкин. Аммо буларни амалга ошириш жами 
талабни янада пасайишига олиб келади. Иккинчи комцепциядаги энг 
асосий муаммо шундан иборатки, иқтисодий фаолиятнинг кўтарили-
ши ва таназзул вақт давомийлиги нуқтаи назаридан фарқ қилади. Ма-
салан, таназзул даври 3 йил, юксалиш даври 2 йил бўлиши мумкин, 
унда 3 йилда юзага келтирилган дефицит миқдорини 2 йилда пайдо 
бўлган бюджетнинг «ижобий сальдо»си билан қоплаб бўлмайди. 
Давлат молиясини бошқаришда иқтисодий юксалиш ва иқти-
содий динамика назарияларини ривожланиши билан капитал жам-
ғаришни тезлаштирувчи янги, кўпроқ самара берувчи воситалар қи-
дирилди. Бюджет сиёсатини амалга ошириш ва иқтисодий билим-
лар ичида ўз ўрнига эга бўлган функционал молия ғояси асосида 
бюджет эмас, балки иқтисодиёт баланслаштирилиши керак, деган 
қоида молиянинг дастлабки вазифаси, деб қабул қилинган. Функ-
ционал молия ғояси янги бўлишига қарамасдан, иқтисодиёт ва бюд-
жет сиёсатида муҳим ўринни эгаллаган. Шу ўринда иқтисодчи олим 
Р.Линдкольм фикрини келтириб ўтиш ўринли бўлади: «молиянинг 
эски қоидаси бўйича бюджет баланслаштирилиши керак эди, янги 
қоида бўйича эса бюджет иқтисодиётни баланслаштириши керак». 
Мазкур назарияга кўра, бюджетни ҳар йили ёки доиравий асосда 
баланслаштириш иккиламчи масаладир. 
Давлат молиясининг биринчи мақсади – бу ноинфляцияли 
тўла бандликни таъминлашдир, яъни бюджетни эмас, балки иқтисо-
диётни баланслаштиришдир. Ҳатто бунга эришиш учун баъзан дав-
лат қарзлари ўсиши кутилса-да, давлат бюджети тақчиллиги муам-
молари узоқ муддатли инқирозлар ва инфляция олдида иккинчи да-
ражалидир. Шунинг учун давлат бюджети макроиқтисодий барқа-
рорликни таъминловчи энг асосий воситадир.
Мазкур концепция биринчи марта XX асрнинг 60-70 йил-
ларида ГФРда ўз тажрибасини намойиш этди, давлат молиясини 
бошқариш соҳасидаги фаолияти биринчи навбатдаги бюджетни ба-


136 
ланслаштиришга эмас, балки иқтисодиётдаги тенгликни таъмин-
лашга хизмат қилади. 
Кўриниб турибдики, бюджет камомади тўғрисида ҳар хил 
қарашлар мавжуд. Кимдир ҳар қандай шароитда унинг бўлмасли-
гини ёқлайди, кимдир маълум иқтисодий цикл даврида бўлиши мум-
кин деб қарайди. Кимдир бу масалага биринчи даражали аҳамият бер-
майди, чунки давлат молиясининг асосий мақсади давлат бюджетини 
баланслаштириш эмас, балки иқтисодиётни баланслаштиришдир.
Хорижий мамлакатлар тажрибалари шуни кўрсатадики, дунё-
даги ҳеч бир мамлакат ўзининг иқтисодий ривожланиш босқичла-
рида бирор концепцияга қаътий риоя этмаган, чунки бюджет ҳола-
ти муаммосини ечиш турлича ёндашувни талаб этади. Иқтисодиёт-
ни тўлиқ барқарорлаштириш учун тақчилликнинг олдини олиш 
мақсадида давлат харажатларини қайта кўриб чиқиш ва камайти-
риш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хорижий иқтисодчилардан бири, Ж.М.Кейнс ҳам иқтисодий 
ўсишни дадиллаштириш ва тўла бандликни таъминлаш мақсадида тақ-
чилликни молиялаштириш сиёсатини амалга оширишни таклиф қил-
ган. Бюджет тақчиллиги фавқулодда ҳолатлар - урушлар, табиий офат-
ларда доимий захиралар етарли бўлмай қолиши ва махсус манбаларга 
мурожаат қилишга мажбур бўлиш натижасида ҳам юзага келиши мум-
кин. Табиийки, бундай ҳолатларда бюджет тақчиллиги пайдо бўлади. 
Юқоридаги илмий қарашларни таҳлил қилиб, биз бугунги 
кунда кўпчилик мамлакатлар амалиётида устувор аҳамият касб 
этаётган функционал молия ғоясининг бизнинг мамлакатимиз иқти-
содиёти учун афзал эканлигини айтиб ўтмоқчимиз. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish