«iqtisod-moliya»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
Таянч сўз ва иборалар
 
 
Бюджет сиёсати, бюджет тактикаси, бюджет страте-
гияси, молия сиёсати, фискал сиёсат, очиқ бюджет, мувозанатли 
бюджет, ёпиқ бюджет сиёсати. 
 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
 
1. Бюджет сиёсатининг моҳияти нималардан иборат? 
2. Бюджет сиёсати - молия сиёсатининг муҳим таркибий қисми
тўғрисида нима дея оласиз? 
3. Давлат бюджети даромадлари нималардан иборат? 
4. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги замон бюджет сиёсати-
нинг асосий йўналишлари нималарда кўринади? 
 


126 
Топшириқлар 
 
1. Ҳозирда бюджет харажатлари бўйича олиб борилаётган давлат 
сиёсатини изоҳланг.
2. Бюджет сиёсатининг фискал сиёсат билан боғлиқлигини таҳлил 
қилинг.
3. Бюджет сиёсатининг тактик ва стратегик асосларини мустақил 
ўрганинг. 


127 
7-БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ТАҚЧИЛЛИГИ ВА 
УНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН МУАММОЛАРИ 
 
7.1. Давлат молиясини бошқариш тизимида бюджет 
тақчиллигини бошқаришнинг аҳамияти
ва вазифалари 
 
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳо-
зирги даврдаги иқтисодий-сиёсий шарт-шароитларига мос келадиган бо-
зор иқтисодиёти муносабатлари асосида шаклланмоқда ва ривожланмоқда. 
Иқтисодиёт ривожланишининг турли босқичларида бюджет 
давлат сиёсатини амалга ошириш қуроли, мўлжалланган дастурлар 
ва тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларининг асосий 
манбаи ҳисобланади. Бюджет давлат ҳокимиятининг кундалик ма-
салаларини ҳам, ривожланиш истиқболларини ҳам ҳал этишдаги 
салоҳиятини белгилайди. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика бюджетини 
аҳамияти янада кенгайди, яъни янги тармоқлар вужудга келтириш-
да ва ривожлантиришда аҳолини ижтимоий ҳимоялашда, мамлакат 
мудофааасини мустаҳкамлашда, бошқа мамлакатлар билан яқин иқ-
тисодий муносабатларни ривожлантиришда ва иқтисодий муста-
қилликни мустаҳкамлашда бюджетнинг роли беқиёсдир. Турли мам-
лакатларда давлат бюджетини тузиш ва ундан фойдаланишнинг бир 
қанча умумий хусусиятлари бор. Шу билан бирга уларнинг ҳар бири, 
шунингдек, бир мамлакат доирасида жамиятни ривожлантиришнинг 
айрим босқичларида молиявий сиёсатнинг асосий қуроли бўлган дав-
лат бюджети таркиби ва сарфланиш мазмуни билан фарқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов давлат 
бюджети интизомига риоя қилиш иқтисодиётни барқарорлашти-
ришнинг асосий омилларидан бири эканлигини «Ўзбекистон иқти-
содий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» асарида таъкидлаб 
ўтдилар. Давлат бюджети миллий даромадни тақсимлаш ва қайта 
тақсимлашнинг бутун жараёнига хизмат қилади. Давлат бюджетида 
турли шаклларда тўпланган миллий даромад ишлаб чиқаришнинг тур-
ли секторлари ва бўлинмалари ўртасида, тармоқлар ва мамлакат ҳу-
дудлари ўртасида қайта тақсимланади ҳамда жамиятда моддий ишлаб 
чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси пул билан таъминланади.
Давлат бюджети тақчиллиги – давлат томонидан маълум ва 
муайян бир давр давомида, яъни бюджет йилида амалга оширилган 


128 
харажатларнинг даромадлардан ортиб кетишидир. Ҳукумат мамла-
катнинг шароитларидан келиб чиққан ҳолда, бюджет сиёсатини 
олиб боради. Бундай сиёсат мамлакатни пул потенциали доирасида 
ҳукуматни молиявий ишларини аниқ дастурига эга бўлиши, бюд-
жет тақчиллиги устидан назорат ўрнатилиши ва уни қоплаш ман-
баларини қидиришни, жуда катта самара берадиган иқтисодий дас-
турларга бюджетдан маблағ ажратишни талаб этади.
Бюджетни самарали бошқариш тартиби унинг уч таркибий 
қисми – харажат, даромад қисмлари ва улар балансидан иборатли-
ги, яъни даромадларнинг харажатларга мувофиқлиги қоидасига кў-
ра тузилган. Бюджетни шакллантириш, аввало, унинг харажат қис-
мини тузиш йўли билан юз беради, чунки давлат ўзида мавжуд мо-
лиявий имкониятлардан келиб чиқибгина харажатлар қилиши мум-
кин эмас. Давлат, аввало, жамиятни самарали ривожлантириш мақ-
садида унинг олдида турган вазифаларни бажариш учун зарур маб-
лағлар ҳажмини белгилаши ва шундан кейингина ўз қўлида бўлган 
бюджет даромад қисмини тўлдиришнинг асосий воситаси – со-
лиқлар ва бошқа манбалар ёрдамида ана шу молиявий ресурсларни 
жалб этиши керак. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2002 йил 18 
июлдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 
йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакатимиз иқтисодиётини 
ривожлантириш юзасидан устувор вазифалар ва топшириқларнинг 
бажарилиши ҳамда долзарб муаммоларнинг ҳал этилишига бағиш-
ланган мажлисда “Биз бугун бюджет маблағларидан нечоғли сама-
рали фойдаланаётганлигимиз тўғрисидаги масалага ҳам жиддий қа-
рашимиз зарур. Бугун биз давлат маблағларини оқилона сарфлаш-
нинг энг мақбул таркибига эгамиз, деб айта олмаймиз” деб таъкид-
лаб ўтган эди. Шу сабабли, яқин келажакда давлат бюджетини иж-
ро этишнинг ғазначилик тизимини изчил жорий этишни таъмин-
лайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш тақчилликни бошқа-
ришда муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish