«iqtisod-moliya»


 Иқтисодиётини эркинлаштириш даврида



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
9.3. Иқтисодиётини эркинлаштириш даврида 
инвестиция дастурини молиялаштириш масалалари 
 
Бозор иқтисодиёти шароитида республикамиз иқтисодиётида 
йирик таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, қайта ишлаш ва 
халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарувчи етакчи тармоқларни 
янада юксалтириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси 
объектларини кенгайтириш ва ривожлантириш каби вазифаларни 
ечиш иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солишни ва инвес-
торларнинг инвестиция қўйишларини рағбатлантиришнинг энг са-
марали усулларини яратишни тақозо этмоқда.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги миллий иқтисодиётни 
ривожланишида янги саҳифа очди. Тармоқлар ва тармоқлараро 
пропорцияларда ижобий ўзгаришлар юз берди, янги тармоқлар бун-
ёд этилди, қўшма корхоналар ўсиб бормоқда, иқтисодий ўсишга 
1
Лойиҳани молиялаш-инвестиция лойиҳаларини кредитлашнинг самарали усули // Бозор, 
пул ва кредит. 2007. 1-сон. 64-66 бет.


187 
катта инвестициялар юборилди. Ёқилғи-энегетика мажмуаси, ма-
шинасозлик, металлургия, кимё мажмуаси, енгил саноат, саноат-
нинг озиқ-овқат ва қайта ишлаш тармоқларига сафарбар этилган 
йирик миқёсдаги инвестициялар импорт ўрнини босувчи ишлаб 
чиқаришни барпо қилиш ва янги маҳсулот турларини ўзлаштириш 
билан боғлиқ бўлди.
Кейинги йилларда транспорт мажмуасига, коммуникацияларга, 
ижтимоий соҳага, шу жумладан, таълим соҳасига инвестициялар 
тобора кўпайиб бормоқда. Бундай тузилмавий ўзгартиришлар жа-
ҳон хўжалигига кириб бориш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор 
ўсишига эришиш имкониятларини яратади. Иқтисодиётни техник-
иқтисодий модернизациялаш, саноатнинг устувор тармоқларини 
янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстириш, 
ташқи ва ички бозорлардаги талабларга жавоб берадиган рақобат-
бардош товарларни кўпайтириш ва янгиларини яратиш ҳисобига 
амалга оширилишини тақозо этади.
«Республикада асосий капитални кўпайтиришга йўналтириш-
ган инвестиция ҳажми 2006 йилнинг 9 ойлик якунида 2606,1 млрд. 
сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,0 
фоизга кўпдир. Инвестиция қилинган жами маблағларнинг 26,2 фо-
изини марказлаштирилган маблағлар ва 73,8 фоизини марказлаш-
маган маблағлар ташкил қилди. Ушбу даврда асосий капитални кў-
пайтиришга йўналтирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар 
ҳажми 108,8 млрд. сўмни ёки 24,9 фоизни давлат мулкидаги кор-
хоналар, 228,9 млрд. сўми ёки 56 фоизи хорижий капитал иштиро-
кидаги корхоналар, чет эл фуқаролари ва ташкилотларига тегиш-
лидир. Инвестиция маблағларининг асосий қисми, яъни 1671,7 
млрд сўми ёки 64,1 фоизи ишлаб чиқариш объектларининг қуриш, 
кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлашга, 
734.4 млрд. сўми ёки 43,4 фоизи ноишлаб чиқариш соҳаларига, жум-
ладан, турар жойлар ва таълим объектлари қурилишига сарфланди»
1
.
Давлат инвестиция дастурида капитал қўйилмаларни молия-
лаштириш манбалари лойиҳалаштирилади, устувор инвестиция 
таклифларининг умумий рўйхати тайёрланади ва инвестиция лойи-
ҳаларининг манзилли дастури тузилади. Дастурда қуйидагиларни 
таъминлаш мақсад қилиб қўйилади:
1
Марказий банк пул-кредит ва монетар сиёсатнинг 2007 йилга мўлжалланган асосий 
йўналишлари. // Бозор, пул ва кредит. 2007. 1-сон. 3-4 бет. 


188 
 табиий, молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан самара-
ли фойдаланишни кўпайтириш;
 давлат бюджети билан давлатнинг ташқи ва ички маблағ 
жалб қилиш ишларини ўзаро боғлаш; 
 янги корхона ва ташкилотларни қуришдан олдин уларнинг 
иқтисодий ва экологик асослаш; 
 минтақаларни комлекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳол-
да, барча ресурсларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида 
фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларга қўшимча куч яра-
тишдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодииёт ва статистика ва-
зирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банки, вазирликлар ва идоралар билан бир-
галикда жорий ва келгуси йил учун ишлаб чиқариш ва ноишлаб чи-
қариш бўлимидаги қурилишларни алоҳида кўрсатган ҳолда капитал 
қўйилмалар лойиҳасини ишлаб чиқади. Лойиҳа марказлашган ва мар-
казлашмаган капитал қўйилмалар манбаларини ҳисобга олиши керак.
Марказлашган капитал қўйилмалар манбалари қуйидагилардан 
иборат: 

давлат бюджети ва давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли 
жамғарма маблағлари; 

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кафолати билан чет 
эл инвестицияси ва кредитлари. 

Марказлашмаган капитал қўйилмалар манбалари қуйидаги-
лардан иборат: 

қўшма, хорижий, хусусий, Ўзбекистон Республикаси норезе-
дентларининг хусусий корхонаси маблағлари; 

давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг маблағлари; 

тижорат банкларининг кредитлари; 

аҳолининг маблағлари. 
Давлат дастурига киритиладиган инвестиция таклифлари би-
ринчи навбатда экологик талаб ва меъёрларга албатта, жавоб бери-
ши керак, унинг асосий мезонлари қуйидагилар ҳисобланади: 
а) ишлаб чиқариш аҳамиятидаги объектлар учун: 
 маҳаллий хом ашё ва менерал ресурсларни қайта ишлашни 
кенг масштабларда кенгайтириш, уларни рақобатбардош тайёр маҳ-
сулот даражасига етказиш; 
 ирригация, ишлаб чиқариш инфраструктураси ва замонавий 
коммуникация тизимини ривожлантириш;


189 
 экспорт салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган, юқори 
технологияга асосланган ва ресурслар тежалиб ишлатиладиган рен-
табелли ишлаб чиқаришни яратиш; 
 бозорни биринчи даражадаги энг керакли товарлар ва хиз-
матлар билан тўлдириш. 
б) ноишлаб чиқариш аҳамиятидаги объектлар учун: 
 аҳолининг биринчи даражали ижтимоий инфраструктура 
хизматларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш; 
 аҳолига хизмат кўрсатиш инфраструктура соҳасида янада 
кўпроқ аҳолини қамраб олиш ва хизмат сифатини ошириш.
“Ўзбекистоннинг 2000-2002 йилларга мўлжалланган давлат ин-
вестициялар дастурида инвестицияларнинг умумий ҳажми 2,3 трлн. 
сўм қилиб белгиланган. Бу маблағларнинг 30 фоизи саноат секто-
рини, 25 фоизини таълим соҳасини ривожлантиришга, 23 фоизини - 
транспорт, энергетика, агросаноат мажмуи ва бошқа секторларни 
ривожлантиришга йўналтириш мўлжалланган”
1
. Рақамлардан кўри-
надики, инвестициялар дастурида таълимга ажратиладиган ҳисса-
нинг кўпайганлигини ижобий омил сифатида баҳолаш мумкин бўл-
са, қишлоқ хўжалигига сарфларнинг камлигини дастурнинг салбий 
жиҳати, деб баҳолаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 ав-
густда ўтказилаётган сессиясида қабул қилинган “Кадрлар тайёр-
лаш Mиллий дастури”ни амалга ошириш учун ҳам уни инвести-
циялаш лозим бўлади. “Кадрлар тайёрлаш Mиллий дастури” халқа-
ро ва чет эл ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланди ва Ўзбе-
кистонга кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашда дарсликларни, 
ўқув-услубий қўлланмаларни чоп этишда, таълим тизимини мод-
дий-техник базасини мустаҳкамлашда, бошқариш самарадорлигини 
орттиришда, ўқитишнинг экспрементал усулларини амалга оши-
ришда қўллаб-қувватлаб, бевосита инвестициялар, кредитлар ва 
грантлар ажратмоқдалар.
Табиий равишда Ёшлар йилида катта молиявий маблағлардан 
фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва уни “Кадрлар тайёрлаш 
Mиллий дастури”ни амалга оширишдаги ролини аниқлаш ва 
инвестициялар самарадорлиги даражасини баҳолаш муаммолари 
ҳозирги кундаги долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Шулар-
ни эътиборга олиб, таълим соҳасига инвестицияларни йўналтириш 
қонуниятларини, таркибини ва хусусиятларини тадқиқ этиш, улар-
1
Ўзбекистон Республикасининг Давлат инвестициялари дастури. // Халқ сўзи. 2000. 2-бет.


190 
ни умумлаштириш ва молиялаштириш манбаларини такомил-лаш-
тириш муҳим аҳамият касб этади.
Давлат томонидан катта миқдордаги маблағлар сарфланмоқда. 
Бу масала Ўзбекистон иқтисодий-ижтимоий сиёсатида асосий ўрин 
тутмоқда. 1998 йил 23 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг «1999-2005 йилларда академик лицейлар ва касб-
ҳунар коллежларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш 
ҳамда маблағ билан таъминлаш тўғрисида»ги Қарори ҳам бу ҳо-
латни яққол исботлайди.
Иқтисодий таснифлаш бўйича таълим харажатлари иккита асо-
сий гуруҳга бўлинади: булар жорий ва капитал харажатлардир. Ка-
питал харажатлар инвестицион дастурни амалга ошириш билан 
боғлиқ. 1999-2000 йилларда янги коллежлар ва лицейларни қуриш 
муносабати билан капитал харажатлар салмоғи аввалги йилларга 
нисбатан ортиб кетди. Аммо, бюджет маблағларининг чегаралан-
ганлиги туфайли кадрлар тайёрлаш миллий дастури бўйича коллеж 
ва лицейларни қуриш бўйича дастур 2005 йилдан 2010 йилгача 
узайтирилди. 2001 йилнинг ўзида бундай муассасаларни қуриш 
анча қисқартилиши натижасида умумий харажатлардаги капитал 
харажатлар салмоғи сезиларли даражада қисқарди. Агар 1999 йилда ка-
питал харажатлар салмоғи 24.1 фоизни ташкил этган бўлса, 2005 йилда 
капитал харажатлар 14.1 фоизга қисқарди. Жорий харажатлар салмоғи 
эса 1999 йилдаги 75.9 фоиздан 2005 йилда 85.9 фоизгача ошди.
Республикамизда “таълим-бутун умр давомида” тамойили ўр-
нига, «узлуксиз таълим тизими» тамойили асосида бу соҳага инвес-
тицияларни жалб этиш амалга оширилмоқда. БМТ, ЮНЕСКО ва 
бошқа халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда таълим тизими исло-
ҳотларини молиявий қўллаб-қувватламоқда. “Кадрлар тайёрлаш 
Миллий дастури»ни молиялаштириш манбаи сифатида грантлар ва 
имтиёзли кредитлар жалб қилинди.
Корея Республикаси 30 млн. АҚШ доллари, Япония 58.8 млн. 
АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди, Германия 15.0 млн. 
немис маркаси миқдорида имтиёзли кредит ажратди, Осиё таррақ-
қиёт банки 57.0 млн. АҚШ доллари миқдорида, Европа Иттифоқи 
ТАСИС гранти 1 млн. евро ҳажмида маблағ ажратди. Ўзбекистон 
Республикаси Давлат инвестиция дастури маълумотларига қараган-
да, таълимга бўлган харажатларнинг ортиши кузатилди. Масалан, 
1999 йилда давлат инвестицион дастурининг 11.5 фоиз таълим улу-
шига тўғри келган бўлса, 2000 йилда бу кўрсаткич 15.8 кўтарилди 


191 
ва 2005 йил Давлат инвестиция дастурига асосан, бу кўрсаткич 14-
16 % га етказилди. Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасига қў-
йилган инвестицияларнинг фақат нисбий кўрсаткичлари эмас, 
унинг абсолют кўрсаткичлари ҳам юқори даражада ижобий равиш-
да ўзгарди. Агар 1995 йилда таълим соҳасига қўйилган инвестиция 
ҳажми 1.6 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, 1999 йилда 159.2 млрд. 
сўмни, 2000 йилда 358.8 млрд. сўмни, 2001 йилда 500.0 млрд. 
сўмни, 2005 йилда 658,0 млрд. сўмни ташкил этди. Давлат консер-
ваторияси қайта қурилди, янги университетлар, коллежлар, акаде-
мик лицейлар, ўқув академиялари қуриб эксплуатацияга топши-
рилди. Бу ҳолат давлатимизнинг таълимни ривожлантиришга бўл-
ган эътиборини кўрсатиш билан бирга, унинг ўқув юртларини ин-
вестиция томонидан қувватлаганлигини билдиради.
Шундай қилиб, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига 
ўтишда, Ўзбекистон инвестицияларни молиялаштиришнинг сама-
рали усуллари, механизмлари ва воситаларини излашда давом эт-
моқда. Инвестицияларнинг қаерга йўналтирилганлиги, қандай жа-
раёнларга бириктирилганини ва уларнинг мақсадлари қандай экан-
лигини билган ҳолдагина уларнинг моҳиятини англаш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, давлатнинг инвестиция сиёсати инвес-
тицион муҳитни ташкил этиш, инвестиция фаолиятини амалга оши-
риш, иқтисодиётга хорижий инвестициялар кириб келишини ку-
чайтириш ва шу йўл билан мамлакатнинг иқтисодий равнақини 
таъминлашга қаратилган. Шу мақсад йўлида Ўзбекистонда инвес-
тиция фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ўзига хос тизими ишлаб 
чиқилган бўлиб, бу тизим бугунги кунда самарали ишламоқда.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish