3.2. Давлат бюджетини шакллантиришнинг хорижий
тажрибалари
Биз ушбу бўлимни ёритишда ривожланган давлатлар бюджет
тузилиши тамойилларига бир назар ташлашни лозим топдик.
Давлат бюджетига биринчи бўлиб, XV асрда Англияда асос
солинди. Феодализм босқичида ҳеч қандай ҳужжатлар юритилмас,
харажатларни эса ўша даврда давлат бошлиғи ҳисобланган Қирол
давлат хазинасидан хоҳлагинидек, кўр-кўрона сарфларди. Бу хара-
жатлар, асосан, қирол ва унинг оиласини сақлаб туриш учун сарф-
ланар эди. Франция қироли Генрих XIV нинг харажатлари мамла-
кат йиллик даромадининг ярмидан ошиғини ташкил этган. Англия
Қироли Людовик XIV нинг саройида 14 мингдан зиёд ҳарбийлар ва
хизматчилар хизмат қилар эди. Ушбу харажатларни яшириш мақса-
дида хазина харажатлари қаттиқ сир сақланган. Лекин буржуазия
ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун давлатнинг молиявий ёрда-
мига муҳтож эди. Шу сабабли буржуа монархлари билан қирол ўрта-
сида молиявий келишмовчилик келиб чиқа бошлаган. Улар Қирол ха-
ражатлари эълон қилинишини ва солиқларни жорий қилиш ва бекор
қилинишида улар ҳам иштирок этишларини талаб қила бошлаганлар.
Ҳозирда ривожланган давлатлар орасида Буюк Британиянинг
бюджет жараёни ўзига хос характерга эгалиги билан ажралиб тура-
ди. Ушбу давлатда бюджет даромадлар ва харажатларни тартибга
солувчи яхлит куч сифатида намоён бўлмайди. Масалан, бу мам-
лакатда ҳар йили иккита асосий молиявий қонун қабул қилинади:
1. Бюджет ажратмалари тўғрисидаги қонун (бунда давлат
бюджети харажатлари акс эттирилади).
2. Молия тўғрисидаги қонун (бунда давлат даромадлари ва
уларнинг манбалари акс эттирилади).
Давлат бюджетини кўриб чиқиш ва уни қабул қилиш парла-
ментнинг алоҳида эътиборли масаласи ҳисоблангани учун бюджет ҳу-
қуқининг, аниқроғи, бюджет жараёнининг айрим томонлари 1911 ва
1949 йилларда қабул қилинган «Парламент тўғрисида»ги Қонун ҳамда
палаталарнинг доимий қоидалари билан тартибга солинади.
Давлат бюджетининг лойиҳаси ғазначилик томонидан тузила-
ди. Ҳар йилнинг 1 октябрида алоҳида департаментларга, вазирлик
ва идораларга сўравнома юборилади. У келгуси молия йили учун
харажатлар сметасини, ички даромадлар департаментидан эса даро-
мадлар, божхона божлари акцизларининг даромадлар сметасини
58
юритишини талаб этади. Вазирлик ва идоралар сметаларни ўрганиб
чиқади ва уни ғазначиликка текшириш ва аниқлаш учун тақдим қи-
лади. Қиролликнинг даромадлар базаси ва бюджетнинг харажат-
лари билан боғлиқ молиявий ташаббуси амалиётда ҳисобга олина-
ди. Қироллик ҳукумат орқали, ўзининг харажатларини давлат ғаз-
насидан қоплаб беришлари учун палатага таклиф тақдим этади.
Буюк Британия ҳукумати номидан вазирликлар ва бош бош-
қармаларнинг йиллик харажатлари сметаси тариқасида палатадаги
ғазначилик канцлери томонидан ўзининг ҳар йиллик талабномаси-
да палатага тақдим этади. Буюк Британияда давлат бюджети қабул
қилинишининг ўзига хослиги шундан иборатки, бунда молия ва
маблағ ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари парламент томонидан
алоҳида қабул қилинади. Сўнгра, бюджет лойиҳасини молиялаштириш
бўйича етакчи ҳисобланган умумий палата томонидан кўриб чиқилади.
Бюджетнинг харажатлар қисмини кўриб чиқиш жараёни 29 сес-
сия кунига бўлиниб, 5 августгача амалга оширилади. Давлат харажат-
лари бир неча босқичларда аниқланади. Давлат бюджети даромадлари
қиролича фикридан сўнг, хоҳлаган вақтда палата томонидан муҳока-
мага қўйилиши мумкин. Ҳар бир бюджет таклифлари муҳокама қи-
лингандан сўнг, умумий палатанинг резолюцияси қабул қилинади ва 4
ой муддат ичида комитетлар томонидан резолюция қабул қилинади ва
25 сессия куни ичида қиролича томонидан маъқулланади.
Буюк Британияда бюджет тизимининг қуйидаги тамойилла-
ри талаб қилиб қўйилган:
1. Бюджет яхлитлиги тамойили. Бу тамойил Давлат бюджет даро-
мадлари ва харажатлари яхлитлигини, яъни ҳар бир харажат учун даро-
мад бириктирилиши ва уни ягона бюджет томонидан бошқарилиши,
жами даромад ва харажатларни ўз ичига қамраб олиниши, юритилаёт-
ган ҳужжат ва моддаларнинг бир хиллиги кабиларни ўзида акс эттиради.
2. Бюджет тўлиқлиги тамойили. Бу тамойил ўзида йиғма бюд-
жетни ташкил қилиш ва харажатларнинг моддаларини ҳужжатлар-
да қайд қилиб борилишини ўзида акс эттиради.
3. Бюджетнинг ҳақиқийлиги тамойили. Бу тамойил ўзида ҳуку-
мат харажат ва даромадларини, ҳарбий ва шу каби бошқа харажатла-
рини яширмасдан ҳужжатларда акс эттиришини ўз ичига қамраб олади.
4. Бюджетнинг ошкоралик тамойили. Бу тамойил ўзида давлат-
нинг жами даромад ва харажатларини ҳамда уларнинг манбалари
эълон қилинишини ўзида акс эттиради.
59
Латвиянинг бюджет тизими «Молия ва бюджетни бошқариш
тўғрисида»ги (1994 й), «Ўз-ўзини бошқариш органлари бюджет-
лари тўғрисида»ги (1995 й), «Ўз-ўзини бошқариш органлари бюд-
жетларини тенглаштириш тўғрисида»ги (1995 й), «Солиқлар ва
божлар тўғрисида»ги (1995 й) қонунларга асосан бошқарилади.
«Латвияда бюджетнинг асосий мақсади - давлат учун қанча маблағ-
лар кераклигини аниқлаш, бошқа давлат хизматлари, молиявий
институтлар ва ўз-ўзини бошқариш органлари билан қонун ҳуж-
жатларига мувофиқ кўрсатилган харажатларни даромадлар билан
таъминланишни тўғри асослашдир»
1
.
Мамлакат бюджети икки асосий бўғинга бўлинади: Давлат
бюджети ва ўзи-ўзини бошқариш органлари бюджети. Давлат бюд-
жети асосий бюджет ва махсус бюджетдан, ўз-ўзини бошқариш ор-
ганлари бюджети ҳам асосий бюджет ва махсус бюджетдан иборат.
Мамлакатда бюджетни шакллантириш ва тузиш жараёнларида
1997 йилдан бошлаб, мақсадли дастурлаштириш усулига ўтилган.
Вазирлик ва идоралар келгуси йилларда амалга ошириладиган ха-
ражатлар учун дастурлар ишлаб чиқади ва мазкур дастурларни мо-
лия вазирлиги кўриб чиқади. Бюджет жараёнининг энг асосий хусу-
сияти шундаки, бунда дастурларнинг самараси ва қандай натижага
эришилиши эътиборга олинади. Латвияда 2002 йилдан бошлаб,
ўрта муддатли бюджетларни режалаштириш жараёни бошланган. Ўр-
та муддатли бюджетни режалаштиришда келгуси йил учун кутилаёт-
ган ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги ўсиш суръати, ишсиз-
лик, инфляция даражасининг ўсиши ва камайиши асос қилиб олинади.
Россия Федерацияси бюджет тизими қуйидаги тамойилларга
асосланади: бирлик, даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ, бюд-
жет мустақиллиги, бюджетда даромадлар ва харажатларнинг тўлиқ
акс эттирилиши, бюджетнинг мувофиқлиги, бюджет маблағларидан
самарали ва тежамли фойдаланиш, бюджет харажатларини ялпи
қоплаш, ошкоралик, бюджетнинг ҳаққонийлиги, бюджет маблағла-
рини мақсадли, адресли характердалиги.
Россия Федерациясининг ҳудудлар молияси ҳуқуқий асосини
1991 йилдан 1997 йилгача Россияда чиқарилган қонунчилик ҳуж-
жатлари ташкил этади. «Россия Федерацияси «Бюджет кодекси» 5
қисм ва 9 бўлимдан ташкил топган бўлиб, у давлатнинг бюджет қо-
нунчилиги умумий принципларини ўрнатиб, Россия Федерацияси
1
Лукашина Ольга. Рекомендации по изучению налогового законодательства. Рига. 2005.
стр 37.
60
бюджет тизими фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосини Россия
Федерацияси бюджет субъектларининг ҳуқуқий муносабатларини
ва бюджетлараро муносабатлари тартибини белгилайди. Россия Фе-
дерацияси бюджет жараёнини аниқлайди ҳамда Россия Федерация-
си бюджет қонунчилигининг бузилиши асосларини ва жавобгарлик
турларини аниқлашга хизмат қилади»
1
.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қисқа вақт мобайнида Япония
дунёнинг иқтисодий ривожланган давлатларидан бирига айланди.
Албатта, Япониянинг ушбу ютуқларида бюджет сиёсатининг тўғри
йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этган. Японияда бюджет
йили 1 апрелдан 31 мартгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бюджет
даромад ва харажатлари бўлим, модда ва параграфларни ўз ичига
олган аниқ гуруҳларга эга. Даромадлар 7 бўлим, 11 модда ва 43 па-
раграфдан иборат. Бюджет харажатлари эса 13 бўлим, 41 модда ва
242 параграфда ўз аксини топган.
Бюджет лойиҳасини тайёрлаш молия вазирлиги ва унинг де-
партаментлари томонидан амалга оширилади. Бошқа вазирликлар
ва идоралар 31 августдан кеч қолмаган ҳолда, ўзларининг бюджет-
лари ва бошқа бир қатор молиявий саволларга жавоблар иловалари-
ни, ҳужжатларига мос келган ҳажмда бюджет департаментларига
топширади. Сентябрь ойидан декабрь ойигача бўлган давр орали-
ғида бюджет департаментлари бу маълумотлар асосида бюджет ло-
йиҳасини ишлаб чиқадилар.
Лойиҳа иқтисодий режалаштириш бошқармасига тақдим эти-
лади, сўнгра кўриб чиқишлари учун Вазирлар Маҳкамасига юбори-
лади. Тўғрилашлар киритилгандан сўнг бюджет лойиҳаси ҳукумат
томонидан парламентга тақдим этилади. Бюджет комиссияси томо-
нидан муҳокама қилингандан сўнг, парламент бюджетни қонун си-
фатида тасдиқлайди. Япония Конститутциясига мувофиқ Парла-
ментга давлат бюджетини тартибга солиш ҳуқуқи берилган. Бюд-
жет ижроси Молия вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамда идора-
лар томонидан амалга оширилади. Хорижий мамлакатларнинг дав-
лат бюджетини тузиш ва уни ижро этиш тажрибаларини ўрганган
ҳолда, Ўзбекистон Республикасида ўрта муддатли (уч йиллик)
бюджетларни тузиш ва тасдиқлаш ишлари жадаллаштирилмоқда.
1
Дробозина Л.А. Финансы.Учебник. -М. ЮНИТИ. 2004. стр 51.
61
Do'stlaringiz bilan baham: |