Таянч сўз ва иборалар
Ижтимоий эҳтиёж, трансферт тўловлар, даромадларни
тақсимлаш, молиявий муносабатлар, ижтимоий самара, бюд-
жет ташкилотлари, умумдавлат харажатлари, давлат креди-
ти, давлат бюджетининг касса ижроси.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Давлат молиясининг иқтисодий моҳияти ва аҳамияти нималардан
иборат?
2. Давлат молиясининг институционал таркиби ва ролини кўрсатиб
беринг?
3. Ҳозирги замон иқтисодиётида давлат молиявий фаолиятининг
асосий йўналишлари нималардан иборат?
Топшириқлар
1. Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг эркинлашуви
нати-жаларини таҳлил қилинг.
2. «Давлат кредити» мавзусида реферат ёзинг.
3. Давлат бюджетининг давлат молияси таркибидаги асосий ўрнини
кўрсатинг.
4. «Давлат молиясининг таркиби» мавзусида давра суҳбати ўтказинг.
54
3-БОБ. КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН БЮДЖЕТНИНГ
МОҲИЯТИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ
ЗАРУРЛИГИ
3.1. Консолидациялашган бюджетнинг моҳияти, уни
ташкил этишнинг асосий тамойиллари ва вазифалари
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси бошқа МДҲ мамлакат-
лари каби бозор иқтисодиётига ўтиш, мулк шаклларини ўзгарти-
риш, бошқаришнинг маъмурий буйруқбозлик тизимидан воз кечиш
билан янги бозор муносабатлари асосида ривожланиб бормоқда.
Албатта, бу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюдже-
тига ҳам тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳот-
лар янада чуқурлаштирилаётган даврда, ижтимоий ҳаётимизнинг
барча соҳаларида бўлгани каби молия, бюджет соҳасида ҳам чуқур
ўзгартиришларни амалга ошириш ҳозирги куннинг асосий талабидир.
Зеро, Ўзбекистон демократик давлат қуришни ўз олдига вази-
фа қилиб қўяр экан, бунда консолидациялашган бюджетни шакл-
лантириш муҳим ўрин тутади. Давлат молияси соҳасида олиб бори-
лаётган ўзгаришларнинг марказида консолидациялашган бюджет-
ни шакллантириш ва улардан янада самарали фойдаланиш, кон-
солидациялашган бюджетни мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланишдаги тутган ўрнини ошириш масалалари туради.
Консолидациялашган бюджет давлат молиясининг асосий бў-
ғинларидан бири бўлиб ҳисобланадики, ушбу бюджет орқали дав-
лат ҳокимияти органларининг ва ҳудудларнинг молиявий ресурс-
ларга бўлган талаблари таъминлаб борилади.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, давлат молиясининг муҳим
звеноларидан яна бири давлат мақсадли жамғармаларидир.
Бюджетдан ташқари фондлар давлат бюджети бўғинлари би-
лан бирга консолидациялашган бюджетнинг муҳим таркибий қисми
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси бюджет амалиётида консо-
лидациялашган бюджет 1995 йилдан бошлаб тузила бошлади. Бюд-
жетдан ташқари фондлар ҳуқуқий шахс сифатида фаолиятини
амалга оширади, уларнинг манбаларини ташкил этишнинг ва улар-
дан фойдаланишнинг йўллари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Давлатнинг консолидациялашган (жамланган, бирлаштирил-
ган) бюджетида давлатнинг мақсадли жамғармалари ўз функцио-
55
нал вазифаларига кўра, баъзилари ижтимоий, бошқалари эса иқти-
содий характерга эга бўлади.
Ўзбекистонда аҳолининг юқори турмуш даражасини яхшилаш
ва кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишга асосланган демок-
ратик жамият қуриш каби вазифалар қўйилар экан, бунда бюджет-
дан ташқари фондларнинг ҳозирги ва истиқболдаги ривожлани-
шининг хусусиятларини ҳисобга олмасликнинг иложи йўқ. Ўзбе-
кистонда иқтисодиётни эркинлаштириш босқичида кучли ижтимо-
ий сиёсатни амалга ошириш янгича амалий ва самарали шаклларни
қўллашни талаб этади. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, давлат
молиясини бошқаришда бюджетдан ташқари фондлар тизими фао-
лиятини йўлга қўйиш ва ундан самарали фойдаланиш, консолида-
циялашган бюджет тузиш ва уни ижро этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Бюджетни шакллантириш билан собиқ Иттифоқ давридан шу-
ғулланиб келинган. Бироқ, иқтисодиётни маъмурий-буйруқбозлик
усуллари орқали бошқариш асосий ўринни эгаллаганлиги туфайли
ва айрим бошқа сабабларга кўра, бу масалага етарли эътибор бе-
рилмади. Фақатгина ҳозирги даврга келиб, узоқ вақт танаффусдан
сўнг, бюджет масалалари ва унинг бозор иқтисодиётидаги ўрни му-
ҳим иқтисодий муаммо сифатида иқтисодчи олимларнинг диққат
эътиборини тортди. Унчалик кўп миқдорда бўлмаган илмий изла-
нишлар бозор иқтисодиётига ўтган мамлакатлардаги бюджетнинг
моҳияти ва механизмига бағишланади. Бюджетни ўрганувчи мута-
хассисларнинг тадқиқот йўналишлари марксизм-ленинизм ғоялари
ва кўрсатмаларига риоя қилинган ҳолда олиб борилди.
Маъмурий режалаштиришдан, хўжалик фаолиятини ташкил
қилиш ҳамда бошқаришнинг шакл ва услублари тизимидаги чуқур
ўзгаришлар билан бошланган бозор иқтисодиётига ўтиш, бюджет
ва бюджет механизмига бўлган муносабатни тубдан ўзгартиришни
тақозо этмоқда. Косолидациялашган бюджед иккинчи даражали иқ-
тисодий категориядан давлатнинг жамиятга, корхона, ташкилот ва
фуқароларнинг хўжалик фаолиятига таъсир қиладиган қувватли
воситага айланмоқда.
Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда янги бюджет тизими
ишлаб чиқилганига қарамасдан, бу соҳада ҳал қилиниши зарур бўл-
ган муаммолар мавжуд. Бизнинг фиримизча, бу жараён ҳали тўла
тугаллангани йўқ ва жамланма бюджет ҳамда бюджет амалиёти-
даги муаммоларнинг етарли даражада, назарий жиҳатдан ўрнагил-
56
маганлиги амалиётда улардан самарали фойдаланиш жараёнига
муайян даражада тўсқинлик қилмоқда.
Шу жиҳатдан олиб қаралганда, иқтисодчи-молиячи олимлар-
нинг илмий изланишлари, бюджет тизимини назарий жиҳатдан ўр-
ганиш ва таҳлил қилиш билан биргаликда, бюджет маблағларини
амалиётда қўлланилиши, бюджет механизмининг ижтимоий-иқти-
содий моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, унинг вазифалари ҳамда
амалиётдаги бюджет механизмини такомиллаштириш йўналишла-
рини ишлаб чиқишга ҳам қаратилган бўлиши лозим.
Давлат молиясининг моҳияти ва унинг вазифалари тўғрисида
фикр юритар эканмиз, дастлаб Давлат бюджетининг ижтимоий-иқ-
тисодий моҳияти, бошқариш тамойиллари, вазифалари ва тарки-
бий тузилиши билан ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқишни мақсадга
мувофиқ, деб биламиз.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида миллий даро-
маднинг саноатни, қишлоқ хўжалигини, транспортни, савдо-сотиқ-
ни ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларини ривожлантиришга,
аҳолининг моддий фаровонлиги ва маданий турмуш даражасини
юксалтиришга, давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари-
ни таъминлашга сарфланадиган қисми жамланган бўлади.
Биз биламизки, давлат ва корхоналар, ташкилотлар, муассаса-
лар ўртасидаги молиявий муносабатларга бюджет муносабатлари
дейилади. Бюджет муносабатларини ўзига хос хусусияти шундан
иборатки, биринчидан бу муносабатлар давлат ва уни қуйи бошқа-
рув органлари иштирокида тақсимлаш жараёнида вужудга келса,
иккинчидан, умумжамият талаб ва эҳтиёжини таъминлаш учун ке-
рак бўлган марказлашган пул фондининг шаклланиши ва самарали
фойдаланиши билан боғлиқдир.
Бошқача қилиб айтганда, иқтисодий моҳиятига кўра давлат
бюджети бу тармоқлар иқтисодиётини, ижтимоий-маданий тадбир-
ларни, мудофааа ва бошқарувни молиялаштириш учун зарур бўлган
бюджет фондининг шаклланиши ва фойдаланишини таъминлаш,
давлат билан юридик ва жисмоний шахслар ўртасида миллий даро-
мадни тақсимлаш борасидаги пул муносабатларидир.
Бизнинг фикримизча, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мам-
лакатимиз иқтисодий ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб
чиққан ҳолда, иш олиб бориши мақсадга мувофиқ бўлади.
57
Do'stlaringiz bilan baham: |