«iqtisod-moliya»



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
Давлат бюджети 
Бюджетдан 
ташқари 
жамғармалар 
Давлат 
корхоналари 
молияси 
 
Давлат кредити 
Давлат бюджети 
тақчиллиги 
Давлат кафолати остида 
олинган кредитлар 
Давлат қарз олувчи 
сифатида 


43 
2.5. Корхоналар молиясининг иқтисодий табиати 
 
Корхоналар молияси - бутун молия тизимининг асоси, бошлан-
ғич звеноси ҳисобланади. Корхоналар молиясининг моддий ифода-
си деганда, биз ҳар бир корхона томонидан ўзининг иқтисодий ри-
вожланиши, ишчиларнинг ижтимоий эҳтиёжлари ва бошқа турли 
заруриятлар учун махсус пул фондларини тушунамиз.
Корхоналар иқтисодиётнинг асосий бўғини ҳисобланади ва шу 
нуқтаи назардан корхоналар молияси мамлакат молия тизимининг 
асосини ташкил этади. Корхоналар молиясининг ҳолати давлат ва 
ҳудудий пул фондларининг молиявий ресурслар билан таъминлани-
шига ўз таъсирини кўрсатади. Бу боғлиқлик бевосита бўлиб, корхо-
нанинг молиявий ҳолати қанчалик барқарор ва мустаҳкам бўлса, 
умумдавлат ва ҳудудий жамғармаларнинг таъминланганлик дара-
жаси ортади, ижтимоий-маданий эҳтиёжлар тўлароқ қондирилади.
Шунинг учун ҳам, бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисо-
диёт ва молияни тартибга солиши билан, корхоналар ва ҳудудларнинг 
тўла мустақиллигини таъминлаш ўртасидаги нисбатни оптималлашти-
риш муҳим масаладир. Ушбу масалани жамият ривожининг маълум 
босқичидаги мавжуд молия механизми ҳал этиши лозим.
Корхоналар молияси – бу пулнинг ҳаракати натижасида юзага 
келадиган пул оқимлари ва корхонада пул фондларини ташкил 
этиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлардир.
Корхонанинг молиявий механизми – пул оқимлари, пуллик му-
носабатлар ва пул фондларининг мавжуд иқтисодий қонуниятлари 
талаблари билан молиявий инструментлар ва категориялар, рағбат-
лантиришлар, имтиёзлар ва санкциялардан фойдаланиш орқали дав-
латнинг ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатларини мувофиқлаштиришга 
мўлжалланган молиявий бошқариш тизимидир.
Корхоналарда молия учта функцияни бажаради: 
таъминлаш; 
тақсимлаш; 
назорат. 
Корхоналар молиясининг таъминлаш функцияси барча харажат-
лар ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши шарт тамойилини сақлаган 
ҳолда, корхонани зарурий пул маблағлари билан оптимал даражада 
таъминлашни назарда тутади. Қўшимча маблағларга бўлган талаб кре-
дит ва бошқа қарз манбалар ҳисобидан қопланиши керак.


44 
Пул маблағлари манбасини оптималлаштириш корхоналар мо-
лиясини бошқаришнинг асосий вазифаси саналади. Чунки маблағ-
ларнинг ортиқчалигида фойдаланиш самараси тушади, маблағлар 
етишмаганлигида эса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин
бўлган молиявий қийинчиликлар юзага чиқади. Бундан ташқари, 
пул маблағлари манбасини оптималлаштириш – юқори молиявий 
натижага эришишнинг йўлларидан биридир.  
Корхоналар молиясининг тақсимлаш функцияси таъминлаш 
функцияси билан мустаҳкам боғланган. Тақсимлаш муносабатлари 
ҳам охирги натижага жиддий таъсир этади. Маҳсулот сотишдан 
тушган тушумнинг тақсимланиши қисман корхона харажатларини 
қоплашга йўналтирилади, қолган қисми эса корхонанинг фойдаси-
ни ташкил этади. Фойда корхона билан бюджет ўртасида тақсим-
ланади. Пул даромадлари, фойдани тақсимлаш корхона молия хиз-
мати фаолиятида муҳим ўрин тутади.
Корхонадаги ушбу муносабатларнинг молия механизми қуйи-
дагиларни ўз ичига олади: 
 иш ҳақининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва у учун туша-
диган тўловлар билан боғлиқлиги; 
 фойдани корхона, савдо ва банк ўртасидаги тақсимотда уни 
катта қисмининг корхона ихтиёрида қолишини асосланиши; 
 фойдани корхона ва турли даражадаги бюджетлар ҳамда бюд-
жетдан ташқари фондлар ўртасидаги тақсимотида узоқ муддатли-
лик ва барқарорликни назарда тутувчи тақсимлаш меъёрларининг 
объективлиги; 
 жамғарма ва истеъмол учун ажратмаларнинг асосланганлиги; 
 ижтимоий эҳтиёжларга илмий-тадқиқот ишларига, кадрлар 
тайёрлашга ва бошқа мақсадлар учун маблағларнинг етарлилиги.
Корхоналар молиясининг назорат функцияси турли хил рағбат-
лантиришлар, санкциялар ва бошқа кўрсаткичлардан фойдаланади. 
Моддий рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик, молиянинг назо-
рат функциясини юзага чиқишини ифодалайди. Қатор молиявий 
кўрсаткичлардан фойдаланиш, молиявий назоратнинг бир шакли 
ҳисобланади. Масалан, мол етказиб берувчилар, банк, бюджет, хо-
димлар олдидаги қарз, айланма маблағларни манбалар билан мос 
равишда таъминланганлиги, зарарлар, ликвидлилик, тўлов қоби-
лияти ва бошқалардир. Булардан энг асосийси корхона ихтиёрида
маблағлар барқарорлигининг таъминланишидир.


45 
Корхоналар молиясининг назорат функцияси юқоридаги икки 
функция билан боғлиқлиги, айнан, мана шу ерда намоён бўлади ва 
бу молия назоратининг юзага чиқиши ҳисобланади. Агар корхона 
бюджет, банк, мол етказиб берувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб-
ларни амалга оширса, у ўз молиявий натижаларини яхшилайди, ишлаб 
чиқариш ва маблағлардан фойдаланиш самарасини оширади. Акс ҳол-
да, у жарималар, фоизлар, қўшимча тўловлар тўлашга мажбур бўлади, 
молиявий ҳолат таранглашади, охирги натижалар ёмонлашади.
Корхонанинг молиявий аҳволи кўп жиҳатдан пул маблағлари 
мавжудлиги ва уларнинг ҳаракатига боғлиқ бўлади. Пул бўлмаса 
ёки етишмаса корхона сотиб олинган товарлар учун уларни етка-
зиб берувчилар билан, солиқлар бўйича бюджет билан, меҳнат ҳақи 
тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоб қила олмайди. Булар-
ни барча кредиторлик қарзларининг кўпайишига, жарималарга, 
олинган кредитлар учун фоизлар ўсишига, ҳар хил санацияларга
қисқаси тўлов қобилияти ёмонлашувига олиб келади. 
Кўпинча, раҳбарлар даромад ва кўп миқдорда фойда олаётган-
ликларига қарамай, маҳсулот етказиб берувчилар ва кредиторлар 
билан ҳисоб-китоб қила олмасликлари ёки зарур ускуналарни сотиб 
ололмасликлари сабабини тушунтирмайди. Асосий сабаб шундаки, 
ёзилган ва амалда келиб тушган даромадлар билан ёзилган ва амал-
да қилинган харажатлар ўртасида фарқ бўлади. Фойда, рентабел-
лик, тўланаётган солиқларнинг катта қисми даромадлар ҳажмига 
қараб ҳисоблаб чиқилади. Олинган фойдадан эса фақат пул маблағ-
лари мавжуд бўлсагина фойдаланиш мумкин бўлади.
Шу муносабат билан менежерларни ёзилган даромадлардан кў-
ра, корхона ҳисобрақамига амалда қанча маблағ келиб тушганлиги 
ва уни сарфлаш мумкинлиги, яъни пул маблағлари оқими кўпроқ 
қизиқтиради. Пул маблағлари оқимини билиш учун раҳбар “Пул 
оқимлари тўғрисида”ги ҳисоботда келтирилган маълумотларни 
ўқий олиши, пул тушадиган манбаларни белгилай олиши ҳамда 
улардан қай тарзда самарали фойдаланишни билиши керак. 
«Пул оқимлари тўғрисида»ги ҳисобот – молиявий ҳисобот ҳуж-
жати бўлиб, унда пул маблағларининг тушиши, сарфланиши ҳамда 
йил боши ва йил охиридаги қолдиқлари, шунингдек, инвестиция 
ҳамда молия фаолиятидан келадиган пул маблағлари акс эттири-
лади”
1
. Молия функцияларини амалиётда нисбатан тўлароқ жорий 
1
Ваҳидов С., Пўлатов М. Бухгалтерия ҳисобини замон талабларига мослаштириш-давр 
талаби. // Бозор, пул ва кредит. 2005. 86 б.


46 
этишга эришиш, корхона молия хизматчиларининг асосий вазифаси 
ҳисобланади. Бу, аввало, рентабелликни ошириш эвазига корхона 
молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш 
орқали фойдани кенгайтириш, маҳсулот таннархини пасайтириш, 
сифатни ошириш, илмий-техника ютуқларини амалга татбиқ этиш, 
янги бозорларни эгаллаш йўли билан молиянинг таъминлаш функ-
циясини жорий этишдир. 
Корхона молиясининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 
 ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишни таъминлаш мақ-
садида ресурсларни жамлаш, фойдани ўсишини ва рентабелликни 
оширишни таъминлаш; 
 молиявий режа ва ҳисоб-китобларни ташкил этиш асосида 
бюджет, банк, мол етказиб берувчилар олдидаги, шунингдек, иш 
ҳақи тўлаш ва бошқа молиявий мажбуриятларни бажариш; 
 ишлаб чиқариш ва инвестиция фондларидан фойдаланиш са-
марадорлигини ошириш; 
 молия, кредит ва касса режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
 ишлаб чиқариш фондларидан самарали фойдаланиш чора-тад-
бирларини амалга ошириш, ўз айланма маблағлари ҳажмини иқтисо-
дий асосланган меъёрлар даражасига етказиш, айланма маблағлар-
нинг айланиш тезлиги ҳамда сақланганлигини таъминлаш;
 молиявий ресурслардан тўғри фойдаланиш, айланма маблағ-
ларнинг айланиш тезлиги ҳамда сақланганлигини таъминлашни на-
зоратини амалга ошириш.
Тайёр маҳсулот учун ҳисоб-китобларни тўғри ташкил этиш, 
маҳсулотни сотиш режасининг ижроси ва фойданинг назоратини 
амалга ошириш корхона молия хизматининг асосий вазифаси сана-
лади. Корхона молияси маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида 
муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, бюджет билан ҳисоб-китобларни ўз 
вақтида амалга ошириш, банк билан муносабатларини ташкил этиш, 
ишчи ва хизматчилар билан ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини таъмин-
лаш корхонанинг молиявий ишларини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги иқтисодий шароитда корхоналар молияси қуйидаги 
муаммоларга тўқнаш келмоқда: 
 ишлаб чиқариш ва инвестиция фаолиятини амалга ошириш 
учун маблағларнинг сезиларли даражада етишмаслиги; 
 паст иш ҳақини белгилаш ва уни ўз вақтида тўлай олмаслик, 
шунингдек, корхона томонидан ижтимоий соҳаларни молиялашти-
ришнинг тўхтаб қолганлиги; 


47 
 кредитнинг қимматлиги ва ундан корхона эҳтиёжлари учун 
фойдаланиш имкониятининг етарли эмаслиги; 
 корхоналар ўртасидаги тўловларнинг ўз вақтида амалга 
оширилмаслиги натижасида корхона пул маблағларининг тақчил-
лигини юзага келиши ва молиявий муаммоларнинг чуқурлашганлиги; 
 амалдаги солиқ тизимининг такомиллашмаганлиги.
Корхоналар молиясини такомиллаштиришнинг асосий йўна-
лишлари қуйидагилардан иборат: 
- корхоналар фаолиятини доимий ва тизимли молиявий таҳли-
лини амалга ошириш; 
- молиявий ҳолатини оптималлаштириш мақсадида айланма маб-
лағларни мавжуд талаблар асосида ташкил этиш; 
- бошқарув ҳисобини жорий этиш ва шунга мувофиқ корхона ха-
ражатларини доимий ва ўзгарувчан асосда бўлиши ҳамда харажат-
тушум-фойданинг ўзаро таъсири ва боғлиқлигини таҳлил этиш; 
- фойда тақсимотини оптималлаштириш ва нисбатан самарали 
дивиденд сиёсатини танлаш; 
- пул маблағлари манбаларини оптималлаштириш ва банк тизимига 
таъсир ўтказиш мақсадида тижорат кредити муомаласини жорий этиш
- ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида лизинг муноса-
батларидан фойдаланиш; 
- корхона мулки таркибини ва уни шакллантирувчи манбаларни 
оптималлаштириш; 
- пул оқимларини бошқаришнинг замонавий тизимларини 
ўзлаштириш; 
- корхонанинг стратегик молия сиёсатини ишлаб чиқиш ва 
жорий қилиш. 
Корхоналар молиясини мустаҳкамлаш ва шу асосда давлат мо-
лиясини барқарорлаштириш - иқтисодиётнинг эркинлашуви жа-
раёнида давлат ва корхоналар олдига қўйилган бирламчи вазифа-
дир. Ушбу вазифани амалга оширмасдан бошқа муаммоларни ҳал 
этиш мумкин эмас. Корхоналар молиясини мустаҳкамлашнинг асо-
сий жиҳатлари, корхоналар томонидан фойдаланилаётган пул маб-
лағларини оптималлаштириш ва унинг тақчиллигини бартараф 
этиш билан боғлиқ.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish