2.4. Давлат кредити – давлат эҳтиёжлари учун пул
маблағларини жалб этиш шакли
Маълумки, кредит юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш тур-
ган маблағларини кредит ресурсларига жалб этиш, уларни қайта-
риш ва фоизлар тўлаш шарти билан фойдаланувчиларга бериш би-
лан боғлиқ бўлган ўзига хос молиявий муносабатлар мажмуидир.
Кредит иқтисодий жиҳатдан ссуда капитали ҳаракати шаклларидан
бири бўлиб, ялпи ижтимоий даромад қийматини, миллий даромад-
нинг муайян қисмини иккиламчи равишда тақсимлашдан иборатдир.
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари таркиби (2004-2007 йиллар)
№
Кўрсаткичлар
2004 йил
2005 йил
2006 йил
2007 йил
сумма
%
сумма
%
сумма
%
сумма
%
I
Ижтимоий-маданий тадбир харажатлари
1305,4
47,6
1510,1
43,6
1909,6
44,3
2885,8
54,1
1.1. Маориф
753,4
27,5
991,5
28,6
1285,1
29,8
1740,4
32,6
1.2. Соғлиқни сақлаш ва спорт
282,2
10,3
377,8
10,9
494,7
11,5
636,1
11,9
1.3. Фан, маданият ва ОАВ
51,3
1,9
77,3
2,2
88,6
2,1
71,5
1,3
1.4. Ижтимоий таъминот
10,8
0,4
13,9
0,4
16,8
0,4
20,7
0,4
II
Ижтимоий ҳимоя харажатлари
188,8
6,9
228,8
6,6
295,7
6,9
364,5
6,8
2.1. Ижтимоий зарур хизматлар баҳосидаги
фарқни қоплаш
21,7
0,8
15,9
0,5
13,2
0,3
14,5
0,3
2.2. Болали ва кам таъминланган оилаларга
ижтимоий нафақалар
167,1
6,1
212,9
6,1
282,6
6,6
350
6,6
III
Иқтисодий харажатлар
367
13,4
459,2
13,3
557,7
12,9
643,4
12,1
IV
Марказлашган инвестицияларни
молиялаштириш
300
10,9
345
10
395,0
9,2
460
8,6
V
Давлат бошқаруви ва суд органларини
сақлаш харажатлари
54
2
73,1
2,1
88,6
2,1
118,8
2,2
VI
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларини сақлаш харажатлари
15,9
0,6
22
0,6
27,4
0,6
39,1
0,7
VII Вазирлар Маҳкамасининг резерв фонди
41,3
1,5
17,9
0,5
19,5
0,5
20
0,4
VIII Бошқа харажатлар
659,6
24
807,9
23,3
970,1
22,5
1119,9
21,0
Жами харажатлар
2743,2
100
3464,1
100
4313,5
100
5334,2
100
Кредит товар-пул муносабатларига хос бўлган ва пул ҳарака-
тини билдирувчи категориядир. Кредит деганда вақтинча ўз эгала-
ри қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маъ-
лум муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариш
юзасидан келиб чиққан муносабатларини тушуниш керак. Молия
билан кредитнинг умумийлиги шуки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам
пул маблағлари иштирокидаги муносабатларни англатади, улар-
нинг фарқи эса пул маблағларини жамлаш ва ишлатиш усулининг
ҳар хил бўлишидан келиб чиқади.
Шундай қилиб, кредит муносабатларининг мавжудлигига қуйи-
дагилар сабаб бўлади:
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида пул товар ре-
сурслари доиравий айланишининг хусусиятлари, баъзиларида вақ-
тинча бўш пул маблағларининг пайдо бўлиши ва бошқаларда қў-
шимча пул маблағларига эҳтиёж туғилиши;
товар ва пул муносабатларининг ва у билан боғлиқ бўлган
қиймат қонуннинг амал қилиши;
турли корхоналарда фондларнинг доиравий айланишида иш-
лаб чиқариш билан истеъмолнинг бир вақтга тўғри келмаслиги.
Юқоридаги сабаблар давлат, корхона, фирмаларда ишлаб чиқа-
ришни ривожлантириш, капитал қурилиш, техника воситаларини
сотиб олиш, айланма маблағларини тўлдириш, товар муомаласини
тезлатиш учун вақти-вақти билан қўшимча пул ресурсларини зарур
бўлиб қолишига олиб келади.
Кредит кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш,
меҳнат унумдорлигини ошириш, корхоналарни илғор техника би-
лан қуроллантиришни тезлаштиришга имкон беради. Уларнинг ай-
ланма маблағларини тўлатиш мақсадларига хизмат қилади. Шу
мақсадда корхоналар ихтиёридаги пул маблағларидан самарали
фойдаланишни ташкил этиш учун давлат томонидан пул маблағла-
ри режа асосида сафарбар этилади. Бунга асос юқорида таъкидлаб
ўтганимиздек, бир томондан вақтинча бўш пул маблағларининг ҳо-
сил бўлиши ва иккинчи томондан, корхоналарда қўшимча маблағ-
лар учун вақтинчалик зарурият пайдо бўлишидир.
Кредит муносабати икки субъект ўртасида юзага келади. Бунда
бири пул эгаси, яъни қарз берувчи, иккинчиси пулга муҳтож, яъни
қарз олувчи ҳисобланади. Кредит субъектлари давлат, корхона,
ташкилот ва аҳоли бўлиши мумкин. Кредитнинг объекти ҳар қан-
39
дай пул эмас, балки, вақтинча бўш турган, эгаси томонидан ишла-
тилмай ва қарзга берилиши мумкин бўлган пулдир.
Кредит тўрт хил вазифани бажаради:
пулга тенглаштирилган тўлов воситаларини юзага чиқаради,
бўш турган пулларни йиғиб олади;
бўш пул маблағларини ҳаракатга туширади, ишдаги капи-
талга айлантиради, пулни пул топади, деган қоидани амалга оширади;
қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар ўрта-
сида қайта тақсимланиши билан ишлаб чиқариш ресурсларининг
кўчиб туришини таъминлайди;
қарз бериш, қарз ундириш воситалари орқали иқтисодий
ўсишни рағбатлантиради, пул маблағларидан рационал фойдала-
нишни назорат қилади.
Кредитни муомаладаги нақд пуллар ўрнини қоплаганлиги сабаб-
ли нақд пулларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш даврида қилинадиган ха-
ражатларни қисқартиришга, уларни тежашга олиб келади. Кредит му-
носабатларининг ўзига хос хусусияти шундаки, кредит ресурслари-
дан фойдаланганлик учун фоиз ундирилади. Фоиз миллий даромад-
ни тақсимлаш шаклларидан биридир. Фоиз миқдори ўзгарувчан кўр-
саткич бўлиб, ссуданинг характерига, қарзга бўлган муҳтожликка,
кредитга бўлган талабга қараб ўзгариб туради.
Банк кредити-кредитнинг асосий шакли бўлиб, бунда пул маблағ-
лари вақтинча ишлатиш учун банклар томонидан тақдим этилади.
Банк кредити иқтисодиётда асосий ва айланма маблағларни шакллан-
тиришнинг муҳим манбаидир. Бу кредит маблағларни бериш ва қайта-
риш муддатига қараб учга бўлинади:
қисқа муддатли кредитлар – бир йилгача муддат билан берилади,
бу кредитлар корхоналарнинг жорий ишларини амалга ошириш билан
боғлиқ бўлган айланма маблағларни ташкил этиш ва ҳаракатини таъ-
минлашга қаратилади;
ўрта муддатли кредитлар – беш йилгача муддат билан асосий фонд-
ларнинг ҳаракати билан боғлиқ ишларни таъминлаш учун берилади;
узоқ муддатли кредитлар беш йил ва ундан ортиқ муддатга асо-
сан, қурилиш ишларига берилади.
Кредитни беришда қуйидаги тамойилларга риоя қилинади:
кредит маълум муддатга берилади;
кредит фоиз билан қайтариб олинади;.
кредит аниқ мақсадга мўлжаллаб берилади;
40
кредит беришда хўжалик субъектининг тўлаш қобилияти
ҳисобга олинади;
кредит моддий бойликлар билан таъминланган бўлади.
Кредит деганда пул маблағлари ёки товарларни қайтариш шарти
билан ҳақ олиш эвазига муайян муддатга бериб туриш тушунилади.
Кредитнинг бир қатор шакллари бўлиб, давлат кредити шулар жумла-
сидандир. Бошқача қилиб айтганда, пул маблағларини давлат эҳтиёж-
лари учун жалб этиш шаклларидан бири – давлат кредитидир.
Давлат кредити молиявий-иқтисодий муносабатлар мажмуи си-
фатида бир томондан давлат, иккинчи томондан юридик ва жисмоний
шахслар ўртасидаги муносабатлардан иборат бўлиб, бунда давлат
юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш турган маблағлари-
ни қарзга олувчи шахс сифатида кўзга ташланади. 3-чизмада Давлат
кредитининг давлат молияси тизимида тутган ўрни кўрсатилган.
Ҳуқуқий жиҳатдан давлат кредити ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар
билан тартибга солинадиган муносабатлардир. Бу муносабатларнинг
мақсади юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган, вақтинча
бекор турган пул маблағларини ихтиёрийлик, муддатлилик, қайтариш
шарти билан ҳақ тўлаш асосида давлат қўлида жамланишига ва шу
асосда давлат бюджети тақчиллигини қоплаш ва пул муомаласини тар-
тибга солишга қаратилгандир.
Давлат кредити иқтисодий атама сифатида давлат молияси, қим-
матли қоғозлар бозори, корхоналар ва уй хўжаликлари молияси, иқти-
содиёт назарияси, макроиқтисодий статистика, иқтисодий таҳлил, хал-
қаро молиявий муносабатлар, миллий иқтисодиёт, молия ҳуқуқи ва
бошқа иқтисодий атамалар билан боғлиқ. Давлат кредити молия тизи-
мининг муҳим бўғини саналувчи кредитнинг таркибий қисмини ташкил
қилади. Муддатлилик, қайтарилиши лозим эканлиги, ҳақ олиш эвазига
берилиши каби хусусиятлар ҳар қандай кредитга, жумладан давлат кре-
дитига ҳам хосдир. Аммо шу билан бирга давлат кредити ва банк креди-
ти ўртасида иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан жиддий фарқлар мавжуд.
Давлат кредити иқтисодий жиҳатдан капитални ишлаб чиқариш-
га қаратилмаган мақсадларда, яъни давлат бюджети тақчиллигини
қоплаш учун ишлатилади ва ишлаб чиқариш ҳаракати доирасида қат-
нашмайди. Давлат кредити фоизлари, одатда, солиқлар ёки янги дав-
лат қарзлари ҳисобига қопланади, шу маънода давлат кредити олдин-
дан олинган солиқлар дейилиши мумкин.
Банк томонидан бериладиган кредит эса қоида тариқасида, ишлаб
чиқариш жараёнида иштирок этади, муайян фойда олинишини таъ-
41
минлайди ва шу йўл билан фақат кредитнинг ўзини эмас, балки унинг
фоизларини ҳам қоплаш имкони пайдо бўлади. Ҳуқуқий жиҳатдан ол-
ганда банк кредитида банк қарз берувчи, жисмоний ва юридик шахс-
лар эса қарз олувчи сифатида қатнашади. Давлат кредитида эса давлат
қарз олувчи, юридик ва жисмоний шахслар қарз берувчи сифатида иш-
тирок этади. Агар банк кредити муносабатлари натижасида банк ва кре-
дит олувчи юридик ёки жисмоний шахс ўртасида кредит шартномаси
тузилса ва бу муносабатлар фуқаролик қонунлари билан тартибга со-
линса, давлат кредитига оид муносабатлар мамлакат ички қарзлари би-
лан боғлиқ бўлган молиявий-ҳуқуқий муносабатлардан иборат бўлади.
Давлат кредити юридик ва жисмоний шахслар маблағларининг
давлат томонидан вақтинча ишлатилиб турилишига айтилади. Дав-
лат кредити вақтинча давлат тасарруфига тушадиган ва иқтисоди-
ётни ривожлантириш, бюджет тақчиллиги ва бошқа эҳтиёжларнинг
устувор йўналишларини молиялаштириш учун фойдаланиладиган
қўшимча пул маблағларининг тўпланишини таъминлайди.
Давлат кредитида давлат – қарз олувчи, юридик ва жисмоний
шахслар эса қарз берувчи сифатида намоён бўлади. Давлат кредити
воситасида юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб
этиш турли шаклларда, авваламбор, давлат заёмлари, пул мажбу-
риятлари ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш ва уларни жой-
лаштириш йўли билан амалга оширилади. Бозор муносабатлари ри-
вожланиши ва қимматли қоғозлар бозорининг юзага келиши шаро-
итларида давлат кредитининг муҳим шакли юридик шахслар орасида
жойлаштириладиган давлат қисқа муддатли заёмлари ҳисобланади.
Давлат кредити деганда ихтиёрийлик асосида юридик ва жис-
моний шахслар ихтиёрида бекор турган пул маблағларини вақтинча
фойдаланиш учун давлат эҳтиёжларига жалб этиш билан боғлиқ
бўлган пул муносабатлари назарда тутилади. Давлат шу йўл билан
жалб этилган даромадлар ҳисобига бюджетдаги тақчилликни қоп-
лайди, иқтисодиёт тармоқларини имтиёзли кредит билан таъмин-
лайди ва катта аҳамиятга эга бўлган эҳтиёжлар учун сарфлайди.
42
3-чизма
Давлат кредитининг Давлат молияси тизимида тутган ўрни
Do'stlaringiz bilan baham: |