«iqtisod-moliya»


Консолидациялашган бюджетнинг таркиби



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

 
3.3.Консолидациялашган бюджетнинг таркиби
ва хусусиятлари 
 
Консолидациялашган бюджетдаги бюджетдан ташқари фонд-
ларни ривожлантиришнинг умумий ҳолатини тасаввур қилиш учун 
уларнинг таркибини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бош-
қарув даражасига қараб эса умумдавлат, республика ва ҳудудий 
фондларга бўлиш мумкин.
Давлатнинг бюджетдан ташқари ижтимоий фондларига функ-
ционал вазифаларига мувофиқ қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикасининг Пенсия фонди; 

Ўзбекистон Республикасининг иш билан таъминлашга кўмак-
лашувчи жамғармаси; 

Ўзбекистон Республикасининг Касаба уюшмалари федера-
цияси фонди. 
Давлатнинг бюджетдан ташқари иқтисодий фондларига қуйи-
дагилар киради: 

Ўзбекистон Республикасининг Йўл фонди; 

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитасининг махсус 
ҳисоб рақами; 

Ўзбекистон 
Республикасининг 
Тикланиш 
ва 
тараққиёт 
жамғармаси.
Давлатнинг бюджетдан ташқари ижтимоий фондлар таркиби-
да салмоқли ўринни Пенсия фонди эгаллайди. Бюджетдан ташқари 
ижтимоий фондларнинг шаклланиш манбалари махсус солиқлар ва 
йиғимлар, республика ва маҳаллий бюджетлар, махсус заёмлар, их-
тиёрий хайрия тушумлари, тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган 
даромадлар бўлиши мумкин.
Бюджетдан ташқари фондлар моҳияти жиҳатидан соф давлат 
фондлари эмас, чунки улар аралаш хусусиятга эга. Улар шаклланиш 
манбаларига кўра, корхона ва муассасалар ажратадиган маблағлардан 


64 
иборат бўлади, марказлашган ҳолда ва давлат назорати остида жамғари-
лади, давлат томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади 
ва фойдаланилади. Бироқ, уларнинг шаклланиши ва тақсимланишида 
касаба уюшмалари сингари нодавлат ташкилотлар ҳам иштирок этади.
Бу фондларнинг аралаш характерга эгалиги уларни ҳам бир 
бутун ҳолда, ҳам алоҳида кўриб чиқишни талаб этади. Барча бюд-
жетдан ташқари фондлар муайян даражада ижтимоий йўналишга 
эга. Айни маҳалда кўрсатилган йилларда уларнинг даромади ва ха-
ражати таркибида жиддий ўзгаришлар содир бўлди. Сўнгги йил-
ларда Ўзбекистон Республикасининг Пенсия фонди даромадлари 
таркибида давлат бюджетидан трансферт ҳиссаси сезиларли кўпа-
йиш тамойилига эга. Масалан, давлат томонидан бюджетдан мо-
лиялаштириладиган соҳалардаги минимал иш ҳақи, пенсия миқдори, 
ижтимоий тўловлар ва нафақалар миқдори оширилиши пенсия фонди-
нинг молиявий аҳволини қийинлаштирди ва Пенсия фонди дефицити-
ни қоплаш учун давлат бюджетидан 2005 йилда 28,0 млрд. сўм, 2006 
йилда 50,0 млрд. сўм, 2007 йилда 45,0 млрд. сўм маблағ ажратилди. 
Пенсия фондини даромад билан таъминлашда асосий оғирлик 
мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар ва муассасалар (94,5 
%) зиммасига тушмоқда. Аҳоли маблағи эса пенсия фонди даромад-
лари таркибига жуда кам (5,5%) жалб этилган. Айниқса, тадбиркор-
лик билан шуғулланувчи, патентга эга, лекин юридик шахс сифатида 
расмийлаштирилмаган шахсларнинг пенсия фонди даромадларини 
шаклланишида қатнашиши суст. Хусусан, уларнинг Пенсия фондига 
тўловлари бир ойлик минимал иш ҳақи миқдоридагина бўлмоқда. 
Шуни таъкидлаш зарурки, Пенсия фонди даромадларини таъ-
минлаш усуллари ва унинг таркиби республикамизда авлодлар бир-
дамлиги пенсия тизими сақланиб қолаётганлиги ва ривожланаётган-
лигини билдиради. Ўзбекистонда авлодлар бирдамлиги тизими режа-
ли иқтисодиёт давридан буён мавжуд бўлиб, аҳолининг айрим қат-
ламлари томонидан ҳали ҳам адолатли тизим сифатида қабул қилин-
моқда. Мазкур тизимда ишлаётган авлод ўз меҳнати натижаларини 
қайта тақсимлаш ҳисобига пенсионерларни таъминлаб турибди. 
Республикамизда пенсия таъминотининг жамғариш қоидасига 
асосланган тизими мавжуд, янги ижтимоий фондларни шаклланти-
ришда бу ҳолатни, албатта, ҳисобга олиш лозим. Шу муносабат билан 
мамлакатнинг энг йирик ижтимоий фонди бўлган пенсия фондининг 
фаолиятини ўзгартириш муаммоси кўндаланг бўлиб турибди, ҳозир 


65 
бизда икки хил - авлодлар бирдамлиги ва жамғарма тизилмаларининг 
тарафдорлари мавжуд.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Пенсия фонди бошқа давлат 
мақсадли жамғармаларига нисбатан самарали фаолият кўрсатиши ке-
рак. Бу ҳолат айниқса, шаклланаётган даромад таркиби ва маблағлар-
нинг мақсадли фойдаланишни кучайтиришда бир қатор ижобий ўзга-
ришлар кўринишида содир бўлиши керак. Мустақиллик йилларида 
Пенсия фонди ўз даромадларини устун даражада таъминлабгина қол-
масдан, маблағларнинг мақсадли сарфланишининг устувор тузилма-
сига қатъий риоя этишга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон Республиканинг Меҳнат кодексига, Ўзбекистон 
Республиканинг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қо-
нунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 
15 ноябрдаги 444-сон “Ўзбекистон Республикасида пенсия таъминоти 
тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Ўзбе-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабр-
даги 498-сон “Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг маблағларини 
шакллантирилиш ва ишлатилиш тартиби тўғрисидаги низомни тас-
диқлаш тўғрисида”ги Қарорига асосан, бюджетдан ташқари пенсия 
фондига давлат суғуртаси, бадалларни, мажбурий тўловларни ва аж-
ратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича меъёрий ҳужжат ишлаб чи-
қилди. Унга асосан, суғурта бадалларининг миқдори тўловчиларга со-
лиқ органлари томонидан етказилади ва фондга тўланадиган мажбу-
рий тўловлар солиқлар ва йиғимларга тенглаштирилади. Бюджетдан 
ташқари Пенсия фондининг даромадлари ва харажатлари ҳар йили 
жамланган бюджетнинг таркибига киритилади. 
Давлат томонидан тартибга солиш тадбирлари ёрдамида ва 
бандликка таъсир этувчи таркибий соҳа структураларини яратишни 
рағбатлантириш билан бандлик муаммоларини ечиш мумкин. Ана 
шундай муассасалардан бири «Иш билан таъминлашга кўмаклашиш 
жамғармаси» бўлиб, у янги иш ўринлари яратиш, кадрларни тайёрлаш 
ва қайта тайёрлашга, шунингдек, кичик ва ўрта тадбиркорликни ри-
вожлантириш орқали бандликни қўллаб-қувватлашга кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майдаги «Аҳолини 
иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунида аҳолининг иш билан 
таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш чора-тад-
бирларини молиялаштириш ва меҳнат органларининг самарали 
фаолият кўрсатиши учун «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи 
давлат жамғармаси» тузилиши кўрсатилган. Қонуннинг 21 модда-


66 
сида таъкидланишича, «Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи дав-
лат жамғармаси бюджетдан ташқари жамағарма ҳисобланади, Ўз-
бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилан-
ган тартибда қуйидагилар ҳисобидан ҳосил этилади: 

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш 
фондининг белгиланган фоизи миқдоридаги мажбурий ажратмалари; 

республика ва маҳаллий бюджетлар маблағларидан тегишли 
бюджетларни шакллантиришдаги Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат органлари томонидан белгила-
надиган миқдордаги дотациялар; 

қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бузганлик 
учун маҳаллий меҳнат органлари томонидан солинадиган жарима, ҳи-
соблаб чиқариладиган пенялар; жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг, 
шу жумладан чет эллик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг ихтиёрий 
бадаллари; 

жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг қўшимча ва янги иш жойла-
рини яратиш учун иш билан билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат 
жамғармаси маблағларидан шартнома асосида фойдаланганидан келган 
даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар. 
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳи-
собига ҳосил этиладиган иш билан билан таъминлашга кўмакла-
шувчи давлат жамғармаси маблағларининг 70 % и туманлар ва ша-
ҳарлар ўртасида қайта тақсимлаш шарти билан вилоятлар ва Тош-
кент шаҳар меҳнат органларининг тасарруфида қолади, 30 %и рес-
публика миқёсида марказлаштирилади.
«Иш билан билан таъминлашга кўмаклашувчи» давлат жамғарма-
си маблағларини сарфлаш йўналишлари аҳолини иш билан таъминлаш 
борасидаги тегишли республика, ҳудудий ва бошқа махсус дастурларга 
мувофиқ белгиланади. Амалда маблағ келадиган асосий манба иш бе-
рувчи тўлайдиган иш ҳақи жамғармасидан мажбурий ажратмалар мав-
жуд. Бу ўринда ҳам фондни таъминлаш асосан, корхона ва муассасалар 
зиммасига тушишини таъкидлаб ўтиш зарур. «Иш билан билан таъмин-
лашга кўмаклашувчи» жамғарма ўз тасарруфига келиб тушаётган маб-
лағларни тижорат фаолияти ҳисобидан кўпайтириш ҳуқуқига эга бўлса-
да, бу имкониятлардан кам фойдаланмоқда.


67 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish