«iqtisod-moliya»


Консолидациялашган бюджет – давлат молия



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

3.3.Консолидациялашган бюджет – давлат молия 
тизимининг муҳим звеноси 
 
Республикамиздаги ислоҳотларнинг барча босқичларида иж-
тимоий сиёсатнинг асосий йўналишлари бўйича бюджетдан таш-
қари фондлар шакллантирилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ижтимоий 
фондлар хусусида таъкидлаганидек, Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш-
нинг амалдаги механизмини танқидий баҳолаш ва мустаҳкамлаш, 
унинг аниқ тоифадаги кишиларга қаратилишини кучайтириш лозим 
бўлади, бу ишларнинг ҳаммасига давлатга қарашли бўлмаган жамғар-
маларнинг маблағларини кенг жалб этиш лозим. Албатта, бу фонд-
ларнинг амал қилиши аҳолини ижтимоий ҳимоялашнинг жамиятимиз 
бойлигига айланган ютуқларига ҳисса бўлиб қўшилмоқда.
Республикамизда ижтимоий сиёсатнинг янги босқичи талаб-
ларига мувофиқ, объектив равишда жамғармалар сонини кўпайти-
риш ва уларнинг барчасини амал қилиш самарадорлигини оши-
ришга тобора кўпроқ эътибор қаратилмоқда. 
Бюджетдан ташқари фондлар ҳам мақсадга мувофиқ равишда 
ишлатиладиган молия ресурслари ҳисобланади. Бюджетдан ташқа-
ри фондлар даромадлари бир томондан такрор ишлаб чиқариш жа-
раёнида қатнашувчилар ўртасида ЯИМ ни тақсимлаш бўлса, бошқа 
томондан давлат қўлида тўпланган маблағларнинг минтақавий, 
тармоқ ва мақсадли бюджет жамғармаларини ташкил қилиш учун 
тақсимлаш объекти бўлиб ҳисобланади.
Бюджетдан ташқари фондлар маблағларидан фойдаланиш ус-
тидан назорат Олий Мажлис, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Респуб-
ликаси Молия вазирлиги, маҳаллий ҳокимият органлари ва солиқ 
инспекцияси томонидан амалга оширилади. Бюджетдан ташқари 
фондлар маблағларини тақсимловчилари Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги эса 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берадилар.
Ўзбекистонда бюджетдан ташқари фондлар умуммиллий ха-
рактерга эга бўлиб, улардан умумий ижтимоий муаммоларни ҳал 
этишда фойдаланилади. Улар ўзбек моделининг ижтимоий мақсад-
ларини амалга оширишга мўлжалланади. Уларни ташкил этишнинг 
дастаклари давлат механизмлари орқали даромадларни тўплаш ва 
қайта тақсимлаш ҳисобланади.


62 
Бошқача қилиб айтганда, бюджетдан ташқари фондлар аҳолининг 
бир қатор ижтимоий эҳтиёжларини қондириш ва конституцион ҳуқуқ-
ларни амалга ошириш учун мўлжалланган пул маблағлари фондидир. 
Бюджетдан ташқари фондлар мамлакат ички маҳсулотининг маълум 
ижтимоий мақсадлар учун қайта тақсимлаш ва фойдаланиш шаклидир.
Бюджетдан ташқари фондлар қуйидаги хусусиятларга эга: 

даромад манбаларининг аниқ белгиланганлиги; 

маблағларнинг қатъий мақсадли ишлатилиши; 

маблағларнинг шаклланиши ва ишлатилиш муддатларининг 
мос келмаслиги; 

мустақил молия - кредит ташкилоти сифатида фаолият кўрсатиши; 

бюджетдан ташқари эканлиги.
Кўп укладли иқтисодиёт ўз мазмунига кўра, тақсимланиш муно-
сабатларининг бозор ва нобозор характерини тақозо этади. Тақсим-
лашнинг бу аралаш жараёнида молиявий муносабатларнинг ўтиш ха-
рактерини ифодалайдиган бюджетдан ташқари фондлар шаклланади. 
Миллий иқтисодиётдаги мазкур фондлар ўтиш давридаги тақсимот 
муносабатлари маҳсули бўлиб, катта ижтимоий юкни кўтаради, улар 
фирмалар, корхоналар, уй хўжаликлари ва давлат сингари иқтисодий 
субъектларнинг даромадларини қайта тақсимлаш жараёнида шаклла-
нади. Бу фондлар ҳолати иқтисодиётнинг салоҳияти билан белгилана-
ди. Лекин уларнинг иқтисодий имкониятлардан юқори бўлишининг 
чегараси бор, акс ҳолда, улар иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилиши 
мумкин. Ана шу ҳолат давлат томонидан ҳисобга олинади. 
Бошқа томондан бу фондларнинг ҳолати ЯИМнинг тақсимла-
ниш характерига боғлиқ, ЯИМнинг ўсиши иқтисодий субъектлар-
нинг бу фондларга маблағ ажратиш имконияти ортаётганинг билди-
ради. 1999 йилда Ўзбекистонда ишлаб турган 8,9 миллион киши 
ЯИМни яратди ва улар ҳосил қилган 2,0 триллион сўм миқдорида 
ЯИМнинг 6,7 фоизи пенсия таъминоти учун ажратилди. Бир то-
мондан, иқтисодиётнинг кўп укладли тузилмаси бюджетдан таш-
қари фондларни маблағ билан таъминлашнинг ихтиёрийлигини, ик-
кинчи томондан эса, мажбурийлигини тақозо этади. ЯИМнинг бир-
ламчи тақсимланиш босқичида иқтисодиёт субъектларининг даро-
мади таркиб топади, ушбу даромадларни қайта тақсимланиш жа-
раёнида эса турли фондлар вужудга келади. Фондларни шакллан-
тиришнинг ихтиёрийлиги бозор муносабатларининг демократик 
моҳияти билан белгиланади. Фондларга маблағ ажратишнинг мажбу-


63 
рийлиги эса, давлатнинг бозор иқтисодиётидаги функционал роли, шу 
жумладан, унинг ижтимоий вазифалари билан олдиндан белгиланади.
Давлат субъект сифатида ўз корхоналари молиявий ресурслари-
нинг бир қисмини фондларга сафарбар этади ва сиёсий институт сифа-
тида қатор муҳим ижтимоий хизматлардан барча фуқаролар баҳра-
манд бўлишини кафолатлайди. Бунинг учун ўзига тегишли бўлмаган 
корхоналар ва муассасалар молиявий ресурсларнинг бир қисмини 
бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш учун сафарбар қилади. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish