Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Шимолий-Жануб коридори.
Эроннинг саноат шахталар ва 
савдо вазири Ризо Рахмоннинг Ўзбекистон Республикасининг ин-
вестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувида таъкид-
лашича, Эроннинг шимолида жойлашган мамлакатлар, Форс кўр-
фазидан жанубда ва шимолий Африка мамлакатлари учун “Ши-
моли-Жануб” транспорт коридорининг аҳамияти муҳим ҳисоб-
ланади. 
“Эрон юқорида қайд этилган мамлакатлардан Ўзбекистонга 
ташиб келтириш учун транзит маршрут яратишга тайёр” деб 
таъкидлади Ризо Рахмони. 
“Шимоли-Жануб” транспорт коридори бу денгиз, темир йўл 
ва автомобиль транспорти маршрути бўлиб Эрон, Россия, Ҳин-
дистон,Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги товар 
айланишини енгиллаштиради ва тезлаштиради. 
Евроосиё транспорт коридорларини ривожлантириши учун 
Қозоғистон 30 млрд АҚШ доллари инвестиция йўналтирди деб
таькидлади Қозоғистоннинг индустрия ва инфратузилмани ривож-
лантириш вазири Даурен Сабитов. Унинг маълумотларига биноан
Қозоғистон 2000км темир йўл, 20000 км автомобиль йўллари 
қурди. 
TRACECA коридори доирасида контейнер поездларини 
юришини таъминлаш учун, ҳамда Актау-Баку-Ухта контейнер 
фидер сервисини таҳлил қилиб транскаспий маршрутини ривож-
лантириш бўйича ишлар амалга оширилди. 
Қайд этиш жоизки TRACECA бу Европа иттифоқи ва шерик 
давлатларнинг Европа-Кавказ-Осиё транспорт коридорини ташкил 
этиш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури ҳисобланади. Ташкилий 
жиҳатдан TRACECA ҳукуматлари комиссиядан иборатдир. 


102 
TRACECA дастури 1993 йилда Брюссель декларацияси асосида 
Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Турк-
манистон ва Ўзбекистон иштирокида ташкил қилинган эди. Кейин-
чалик дастурга Молдова, Монголия ва Украина, 2000 йилда Туркия 
ва Болгария, 2009 йилда Эрон қўшилдилар.(Анастасия Савченка). 
09.12.2019 да Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳри-
даги элчихонасида “соддалаштирилган божхона коридори” лойиҳа-
сини амалга ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди. 
Россия ва Ўзбекистоннинг компетентли амалдорлари Ўз.Р.ва 
Р.Ф божхона қўмитаси ходимлари, тадбиркорлар, экспорт ва им-
порт қилувчи ташкилотлар вакиллари товар айланмасининг 
ҳажмини “яшил коридорлар” орқали кўпайтириш бўйича дастурни 
амалга ошириш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди. 
Ўзбек комиссиясининг раҳбари Ботиржон Асадовнинг таъкид-
лашича бизнинг давлатларимиз лидирларининг товар айланмасини 
бир йилда 10 млрд АҚШ долларига етказиш тўғрисидаги вазифа-
сини бажариш ўта муҳим. У бу борада Россия Федерацияси билан 
ҳамкорликда ривожлантиришни Ўзбекистон стратегик, кўп томон-
лама характерга эга эканлигини алохида қайд этди. Ўзбекистоннинг 
расмий статистика маълумотларига мувофиқ Ўз.Р ва РФ божхона 
идорларининг фаоллиги туфайли давлатлар ўртасидаги товар 
айланмаси 2018 йилда 20% га кўпайган. Ушбу ишлар РФ ва Ўз.Р 
нинг тегишли идоралари орасидаги 2016 йилда имзоланган 
келишувига асосан амалга оширилган. 
Соддалаштирилган божхона коридори – “яшил коридор” ,бу 
айрим товарлар гуруҳлари учун божхона назоратида соддалаш-
тирилган ҳолда ўтишни таъминлаш бўлиб, экспорт декларация-
ларига мувофиқ ўзаро ахборот алмашишни назарда тутади. 
Ҳозирги кунда 14 та шунга ўхшаш келишув мавжуд бўлиб, 
шулардан 5 таси Ўзбекистон, Италия, Хитой, Нидерландия ва Тур-
кия билан амалга оширилмоқда. Соддалаштирилган коридор барча 
босқичлар учун амал қилади, товарларни ўтказиш пунктига келиб 
тушишдан уни эркин муомолага чиқгунига қадар. 
Мамлакатларнинг ушбу савдо тартибига ўзаро келишган бож-
хона хизматлари ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи 
қатнашчиларни шакллантрадилар. 


103 
Маҳсулотларни соддалаштирилган “коридор” бўйича жўна-
тиш учун махсус реестрга кириш керак. Талабгорлар албатта қарз-
ларнинг мавжуд эмаслиги ва божхона қоидаларини бузилмаганлиги 
тўғрисида текширувдан ўтишлари керак бўлади. Агарда камчилик-
лар мавжуд бўлмаса, экспортёр ушбу лойиҳага қўшилиши мумкин. 
Ўзбекистон ва Россиянинг савдо иқтисодий муносабатларида 
божхона амалиёти янада соддалаштирилган. Қайта текширувлар 
йўқ қилинган божхона назоратининг айрим хужжатлари қисқарти-
рилган, янги ўтказиш полосалари ташкил этилган ва иш ўринлари 
кўпайтириган. 
Россиянинг йирик шаҳарларига Ўзбекистондан қуйдаги маҳ-
сулотлар номенклатураси соддалаштирилган: 07 (сабзавотлар), 
08(мевалар), 1002 (ерёнғоқ),20 (қайта ишланган сабзавот маҳсулот-
лари), 21(ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотлари кофе, чой ва бошқа..). 
Экспорт амалиётини амалга ошириш лойиҳасида қатнашиш 
учун Россия федерал божхона хизматларига соддалаштирилган 
божхона хизматлари тўғрисида ёзма равишда (қоғозда ёки электрон 
тарзда) мурожаат қилади. Мурожатнома олингандан сўнг талабгор-
нинг энг кичик риск даражасига мослиги текширилади. 
Россия Федерал божхона хизмати текширув натижаларига 
кўра ўзининг Ўзбекистондаги ҳамкасбларига ариза берган компа-
ния тўғрисида янгиланган маълумотларни ва экспорт қилувчи 
компания бирга фаолият юритмоқчи бўлган Россия ҳудудидаги 
контрагентлар тўғрисидаги маълумотларни ИНН, юридик ва 
ҳақиқий манзилни ва алоқа қилинадиган шахслар тўғрисидаги 
маълумотларни тақдим қилади. Бу Ўзбекистон божхона қўмитасига 
янги компанияларни идентификация қилишда янги қатнашув-
чиларни расмийлаштиришда фойдаланади. 
2018-2019 йил маълумотлари таҳлилларининг кўрсатишича 
ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан соддалашти-
рилган божхона назоратига (СБН) қизиқишлари нисбатан паст, 
ҳаммаси бўлиб 20 та, Россия ҳудудида эса атиги битта МЧЖ-
“Ўзагроэкспорт”. Бизнинг фикримизча бунинг сабаби, тадбиркор-
ларнинг ушбу хизматлар тўғрисида маълумотларга эга эмаслиги 
ҳисобланади. Бу камчиликларни тузатиш учун Россия Федерал 
божхона хизматлари вакили иштироктида семинар ўтказиш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 


104 
Ҳозирги кунда соддалаштирилган божхона амалиётида ва 
маҳсулотлар экспортида маълум бир муаммолар мавжуд бўлиб 
уларнинг ечимларини излаш долзарблик касб этади. 
Ушбу муаммолар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш 
мумкин: 
1.
Ўзбекистон томонни ходимларининг фикрига кўра содда-
лаштирилган божхона ўтиш пунктларнинг чекланганлиги муам-
моси мавжуд. Россия томонининг таъкижлашича ҳозирги кунда 
Ўзбекистондан келадиган товарларни ўтказиш бўйича 18 та пункт 
мавжуд , аммо уларнинг барчасида ҳам оператив фитосанитар 
назорат қилишга имконият йўқ. 
2.
Юкларни қайта текшириш жараёнлари нархининг ўта юқо-
рилиги. Хусусан “Саназия глинт” компаниясининг таъкидлашича 
юкларни қайта текшириш нархи 1.5минг АҚШ долларигачани 
ташкил қилади. 
Россия томонининг фикрича, ушбу процедуралар хўжалик 
юритувчи субектлар томонидан амалга оширилади ва Федерал 
божхона назоратини ўтказишни йўқ қилмайди, аммо, рискларни 
бошқариш тизимидан фойдаланиб амалга оширилади. Юкларни 
қўшимча текширишнинг улуши умумий юклар ҳажмининг 3-4 % 
ни ташкил қилади холос. 
3.
Ўзбекистон Республикаси учун логистика соҳасидаги энг 
катта муаммо, унинг Евроосиё материгининг ўртасида “беркиниб 
олганлардир”. 
“Тошкент-Андижон-Ўш-Қошғар” ва “Термиз-Душанбе-Қош-
ғар” транспорт коридорларини эксплуатация қилиш масаласи ҳам 
долзалб ҳисобланади. Ушбу лойиҳанинг ижобий жихатлари сифа-
тида шуни кўрсатиш мумкинки, товарларни Хитойдан Марказий 
Осиёга Афғонистон орқали Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт 
қилиш мумкин ва Ҳинд океанига чиқиш мумкин. Шу билан бирга 
ушбу коридор нисбатан мураккаб, чунки у Қирғизистон ҳудудидан 
ўтади. Биринчидан Ўзбекистоннинг Қирғистон билан дипломатик 
муносабатларида муаммолар мавжуд; Иккинчидан Қирғизистон-
нинг экспорт учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳияти нис-
батан паст, демак, ушбу мамлакат ҳамма даромад олиш мумкин 
бўлган манбаалардан фойдаланишга ҳаракат қилади, шу жумладан 
транспорт хизматлари нархини ошириш ҳисобига ҳам. Худди 


105 
шунга ўхшаш, транспорт хизматлари нархини ошириш Тожикис-
тонга ҳам хосдир. 
4.
Қирғистон ва Тожикистонда янги транспорт коридорларини 
яратишдаги яна бир муаммо бу қийин ўтказувчанликка эга бўлган 
тоғ ҳудудларидир. Тоғ ҳудудларида ҳар қандай қурилиш, асосан 
транспорт коммуникацияларининг қурилиши мураккаб. Бу ўта 
қиммат ва охир-оқибат хизматлар нархининг ошишига олиб келади. 
Трафик учун икки изли йўл қуриш талаб этилади, тез юрувчи 
поездларни ҳаракатлантириш қийин. Ушбу темир йўлни қуриш 
масаласида мухокамадан нарига ўтилаётгани йўқ, бизнес соҳаси 
тарифларнинг юқори бўлишидан хавотирда, шунинг учун ШОС 
дастури доирасида кўп томонлама муҳокамалар талаб этилади. 
Ҳозирги кунда юклар ва йўловчиларнинг ташиш муддатла-
рини қисқартиришга ва ЕОИ ҳудудида транзитни соддалаштиришга 
имкон берадиган рақамли транспорт коридорларини экомуҳити 
(РТКЭ) лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. 
Ғоя нисбатан янги бўлмасада, Россия, Белоруссия ва Қозо-
ғистон давлатлари экспертлари томонидан 2019 йилда якунига 
етказилган. 
Расмий маълумотларга мувофиқ унинг моҳияти “транспорт-
логистик ахборот сервислари асосида илғор рақамли технологиялар 
ва платформали ечимлар базасида ЕОИ мамлакатларининг барчасида 
ташувчилар ҳамда юк эгаларининг ўзаро самарали фаолиятини 
таъминлашга имкон берадиган очиқ экотизимни яратишдан иборат”: 
РТКЭни яратишнинг ушбу мақсадлари талқини бирмунча 
мураккаб кўринсада у олиб борилаётган ишланмаларнинг асосий 
вазифаларини белгилаб беради, ЕОИ мамлакатлари ҳудуди мар-
шрутларида юкларнинг ҳаракатини кузатади ва оптималлаштиради. 
РТКЭни амалиётга тадбиқ этиш 100 дан ортиқ лойиҳаларни 
қамраб олади, улардан биринчиси” 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish