Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Портер М. Э. Конкуренция. М.: «Вильямс» нашриёт уйи, 
2001. 207-бет.
2. Самируха В.И. “Минтақада қишлоқ хўжалик кластерларини 
шакллантириш”.
3. Хамзаев Б. “Ўзбекистон Республикасинининг рақамли 
трансформасияси стратегияси” Т.-2021.- 90 бет. 
 
Исмагулова Гулмира Нуралиевна 
ЎзЖТСУ “Спорт менежменти ва иқтисодиёт” кафедраси 
ўқитувчиси, ТДАУ мустақил тадқиқодчиси 
 
ХУДУДЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА ЛОГИСТИК 
РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
Ҳозирги кунда, бозор ислоҳотларининг янги босқичига ўтили-
ши муносабати билан, Ўзбекистонда иқтисодий ва ижтимоий муно-
сабатларнинг худудий субъектларнинг ривожланишини бошқариш-
нинг асосига тегиб ўтадиган ўзгаришлар содир бўлмоқда. Худудий 
субъектларнинг иқтисодиётдаги асосий вазифаси ҳудудларда фао-
лият юритаётган қишлоқ хўжалиги субъектларининг барқарор 


93 
иқтисодий ривожланиши учун шарт-шароитларни яратиш, худудда 
зарурий турмуш даражаси ва аҳолининг ижтимоий таъминотини 
қўллаб-қувватлаш, экологик муаммоларни ҳал қилиш ҳисобланади. 
Худудларни ижтимоий-иқтисодий ва экологик ривожланти-
риш муаммоларини ҳал қилиш ягона тамойилларга бўйсундирилган 
ва ўзида меъёрий-қонунчилик базаси ва қўлланиладиган бошқарув 
дастакларидан (маъмурий, иқтисодий) ташкил топадиган ўзаро 
боғланган тизимни тақдим қилади. Бунда мазкур тизимнинг асоси 
ягона бошқариш элементи бўлиши лозим, у режалаштариш, ташкил 
қилиш, мотивациялаш ва назорат қилиш функцияларини бажариши 
лозим. 
Стратегик бошқаришнинг энг муҳим элементларидан бири 
аграр секторда содир бўлаётган ижтимоий ва иқтисодий жараёнлар-
нинг давлат томонидан тартибга солиниши ҳисобланади. Ўзбекис-
тонда амал қилаётган АСМ ни тартибга солиш механизмларининг 
мукаммал эмаслиги қишлоқ хўжалигида барқарор иқтисодий вази-
ятни ушлаб туришга йўналтирилган чора-тадбирлар тизимининг 
самарасизлигида намоён бўлади. 
Қишлоқ хўжалигини тўғридан-тўғри бюджетдан қўллаб-қув-
ватлаш етарлича амалга оширилмаган ва маҳсулотга бериладиган 
дотациялар, баъзи бир харажатларни компенсациялаш, кредитлар 
ва ижтимоий дотациялар кўринишида ифодаланган. Амалдаги 
чораларнинг асосий камчилиги тўловларнинг тўлиқ эмаслиги ва ўз 
вақтида эмаслиги бўлган. Шу билан биргаликда, иқтисодий ривож-
ланган мамлакатларнинг тажрибаси шуни тасдиқлайдики, аграр 
ишлаб чиқаришни ривожлантириш фаолиятнинг кўпгина турлари 
бўйича аниқ амалга ошириладиган давлат ёрдами чораларисиз 
аҳолининг озиқ-овқат товарларига бўлган эҳтиёжларининг юқори 
даражасини таъминлай олмайди [1]. 
Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, арзон уй-жойлар 
қуришни ривожлантириш бўйича устувор миллий лойиҳаларнинг 
амалга оширилиши кейинги 2 йилда мамлакатнинг ушбу ижти-
моий-иқтисодий сохаларига катта ҳисса қўшди. Бунда мамлакат 
АСМ га инвестициялар қарийб 1 трлн рублни ташкил этганлигини 
айтиб ўтиш етарли бўлади, бу охирги 10 йилдаги инвестициялар 
билан тенг. Бунда кластер типидаги агросаноат яралмаларини 
яратиш зарурлиги аниқ белгилаб берилган, уларда инвесторларнинг 


94 
таваккалчилиги камаяди ва янги суғурталаш шакллари қўлланили-
ши мумкин. Кластерларни яратиш бирламчи қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқарувчилари учун ҳам, қайта ишлаш, савдо ва сервис кор-
хоналари ҳамда қишлоқ хўжалиги тезникасини ишлаб чиқарувчи 
заводлар учун ҳам фойда келтиради, стратегик планда маркетинг 
сиёсатини қуриш учун шарт-шароитларни яратади. 
Шуни қайд қилиш лозимки, замонавий Ўзбекистон да, худди 
олдинги Совет Ўзбекистон сидаги каби, озиқ-овқат хавфсизлиги 
баланси бузилган, мамлакатга 30 млрд доллардан ошиқ суммада 
импорт озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан истеъмол қилинадиган 
қимматли оқсил маҳсулоти – гўштнинг 60% дан кўпроғи олиб 
кирилмоқда. Шу билан биргаликда, олиб кирилаётган озиқ-овқат 
маҳсулотларининг 95% дан кўпроғини мамлакатнинг ўзида ишлаб 
чиқариш мумкин.
Қишлоқ хўжалигида паст меҳнат унумдорлиги даражасининг 
асосий сабаби менежментнинг паст даражаси ва ишлаб чиқариш 
фондларининг ҳалокатли емирилиши ҳисобланади. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг тўхтовсиз ўсиши 
уларни Европа Иттифоқи мамлакатлари даражасигача олиб чиқди. 
Бу мамлакатнинг кўпгина худудларида қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришининг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун шарт-
шароитларни яратди. Шу муносабат билан худудий қишлоқ 
хўжалиги кластерларининг яратилиши инвесторлар учун самарали 
лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконини беради [2]. 
Ўзбекистонда иқтисодий шарт-шароитларнинг турғунлашуви 
ва худудлардаги иқтисодий ўсиш кейинги йилларда кластерларни 
шакллантириш учун реал олд йўлланмаларни яратди. Бозор иқтисо-
диёти ривожланган мамлакатларда корхоналар кластерлари ўнлаб 
йиллар давомида яратиган. Кластернинг ядроси сифатида малакали 
менежментга ва корпоратив маданиятнинг юқори даражасига эга 
бўлган кучли корхоналар чиққан. Кластерга бир жинсли корхона-
ларни киритиш базавий корхона – кластернинг ядросининг менеж-
мент тажрибаси ва корпоратив маданиятини қабул қилишга 
кўмаклашган. 
Бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кичик ва ўрта 
корхоналар кластерларини яратишнинг вазифаларидан бири рақо-
бaт муҳити ва бозор талабининг узлуксиз ўзгаришларига мосла-


95 
шиш, шунингдек Ўзбекистон худудларининг товар бозорларида 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортерларининг таъсирини 
камайтириш ҳисобланади. Кластерларнинг яратилиши янги хусу-
сиятларга эга бўлган товарларни (жумладан, озиқ-овқат маҳсулот-
ларини) ишлаб чиқаришга кўмаклашиши мумкин. 
Замонавий шароитда турли мамлакатлар иқтисодиётини ри-
вожлантиришнинг енг муҳим йўналиши истеъмолчиларга турли 
хил юқори технологияли хизматларни тақдим етиш шакллари ва 
усулларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ рақамли иқтисодиётга 
ўтишдир. 
Рақамли логистика анъанавий транспорт ва логистика сектори 
учун рақамли иқтисодиётнинг глобал муаммоларига жавоб беради, 
масалан, тез ўзгарувчан, глобаллашган ва рақобатбардош савдо му-
ҳити, таъминот занжирларининг мураккаблиги, мижозларнинг 
истиқболларини тез ўзгартириш, чекланган инфратузилма ресурс-
лари. Електрон тижоратда логистика муаммолари анъанавий савдо-
га нисбатан товар таъминот занжирларини шакллантириш ва 
сотишнинг тезроқ суръатларига боғлиқ. Бу хусусият турли геогра-
фик ҳудудларда омборларда товарлар захирасини янада оқилона 
режалаштириш учун талабни прогнозлаш механизмларини тако-
миллаштириш, товар айирбошлаш вақтини ва етказиб бериш хара-
жатла рини камайтириш зарурлигини белгилайди. Б2Б соҳасида 
салоҳиятли мижозга ишлаб чиқариш циклини (ишлаб чиқариш, 
жўнатиш, транзит вақти, ом борга борар тахминий санаси ва ҳока-
зо) таъқиб етиш билан долзарб маълумотларни мустақил равишда 
куза тиб бориш янада самарали харидларни режалаштириш ва, 
бинобарин, уларнинг логистикасини таъминлаш им конини 
берадиган технологияларни жорий етиш истиқболли ҳисобланади. 
Рақамли логистикани ривожлантиришнинг истиқболли йўналиш-
лари, шунингдек, нарсалар Интернетнинг ривожланиши (маҳсу-
лотларни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган материаллар ва хом 
ашёни автоматик равишда буюрт ма қилиш ва тайёр маҳсулотни 
воситачилик занжирларини четлаб ўтган ҳолда истеъмолчига 
автоматик равиш да етказиб бериш) ва транспорт тизимларида 
учувчисиз технологияларни қўллаш билан боғлиқ [3]. 




96 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish