Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

 
Литература
 
1.
Сергеев В. И. Логистика в бизнесе: Учебник. – М.: Инфра – 
М, 2001. – 608 с. 
2.
Журнал "Логистика" за 2015. –46 с. 
3.
В.И. Сергеев. Корпоративная логистика. 976 с.. 2005 
 
 
Ибрагимова С.А., и.ф.н., проф. (ТошДТУ), 
Шагаипова Г.З., кат.ўқит.(ТошДТУ) 
 
ЗАМОНАВИЙ ТРАНСПОРТ - ЛОГИСТИКА ХИЗМАТЛАРИ 
БОЗОРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ
Бугунги жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнларида 
мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусан, 
ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга 
маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш каби
кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Ўзига хос транспорт тар-
кибига эга, денгиз ва океанлардан узоқда, Европа ва Осиё 
мамлакатларининг марказида жойлашган Ўзбекистон Республика-
сида мамлакат иқтисодиётининг қон томири бўлган темир йўл 
соҳасини, транспорт тизимларини, айниқса темир йўл линияларини 
ривожлантириш масаласи доимо долзарб масалалардан бўлиб 
келган ҳамда бу борада эса истиқболли лойиҳалар бажарилмоқда, 
замонавий логистика хизматларини ривожлантириш ва сифатини 
ошириш ишлари тизимли амалга оширилмоқда. Шу боисдан, 2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясида 
«...хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, шунингдек, 


89 
ахолига транспорт хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш, юк ва 
йўловчи ташиш фаолиятини яхшилаш, уларнинг хавфсизлигини 
ошириш вазифалари белгилаб берилган». Мазкур вазифаларнинг 
самарали ижросини таъминлаш республикамиз темир йул 
транспорти хизматлари бозорини ривожлантиришнинг маркетинг 
стратегиясини ишлаб чикишни такозо этади. Мазкур соҳа фаолия-
тини такомиллаштириш вазифалари Жаҳон транспорт ва логистика 
тизими (The global transport and logistic system) томонидан амалга 
оширилади. Жаҳон банки гурухи маълумотларига кўра, жахон 
транспорт ҳизматларининг ЯИМ таркибидаги миқдори 4,2 трлн. 
АҚШ доллари (6,8%) ҳажмида баҳоланиб, йилига 110 млрд. тонна 
юк ва 1 трлн. дан ортиқ йўловчилар ташилган, транспорт инфра-
тузилмасида банд бўлган ходимлар сони 100 млн. кишини ташкил 
этади. Шунингдек, жаҳон иқтисодиётининг муҳим инфратузилма-
вий тармоқларидан бири транспорт тизими бўлиб, уни ривожлан-
тириш ҳар бир миллий иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналиш-
ларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий алоқаларнинг глобаллашуви 
ва халқаро савдонинг ривожланиши шароитида ички ва ташқи 
бозорлардаги юқори рақобатбардошлик, транспорт тизимининг 
сифат жиҳатдан ривожланиш даражаси билан белгиланади. Жаҳон 
банки маълумотларига кўра, йўловчи ташиш умумий темир йўл 
транспортининг 20,0 % ини, шу жумладан, тезюрар поездлар ҳозир-
ги кунда фақат 1,0% ни ташкил этади - (Ҳиндистон ва Японияда 
йўловчи ташиш миқдори бўйича юк ташиш ҳажмидан ошади). 
Жаҳон темир йўлларининг 2 трлн. йўловчи-км йўловчи айланмаси 
мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланади: Япония ва Европа - 
370-380 млрд. йўловчи-км; Ҳиндистон ва Хитой - деярли 300 млрд. 
йўловчи-км; бошқа мамлакатлар - 200 млрд. йўловчи-км. Жахонда 
темир йўл транспорти юк ташиш жараёнларида юк оқимларини 
ташкил этиш ва бошқариш технологияларини ривожлантириш 
етакчи ўринни эгалламоқда. Бунда, юк ташиш жараёнларида ҳуж-
жатларни автоматик равишда расмийлаштириш техник воситала-
рини ишлаб чиқиш, хужжатларни расмийлаштириш усулига боғлик 
равишда ҳужжат айланишининг оптимал вақтни аниқлаш имкония-
тини берадиган технологик жараёнларининг математик моделлаш-
тириш усулларини ишлаб чиқиш, EDI алоқа каналларидан транс-
порт ҳужжатлар шаклини ягона электрон платформа орқали узатиш 


90 
технологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, хужжатлар айланиши 
жараёнида электрон рақамли имзолаш тизимини такомиллаш-
тиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Темир йўл транспорти 
мамлакатимиз транспорт тизимининг асосини ташкил этиб, унинг 
ягона транспорт тизимида етакчи ўрин эгаллайди, бунда темир 
йўлнинг давлат, халк хўжалик ва мудофа қувваатидаги ўрни 
бенихоя.Темир йўл транспорти фаолиятини тадқиқ қилаётганда ва 
уни ривожлантириш дастурларини амалга оширилишида темир йўл 
тармоғининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда 
белгиланиши лозим. Буларга қуйидагилар киради: хизмат кўрсатиш 
сифатини ошириш ва ҳудудлар, аҳоли ва ташкилотларга хизмат 
кўрсатиш ва транспорт таъминоти самарадорлигини ошириш 
ҳисобига кўшимча ҳажмдаги йўловчи ва юкларни ташишни жалб 
қилиш; юк ташиш ва йўловчи ташиш йўналишларида ишлаб 
чиқариш хавфсизлигини ва ишончлилигини ошириш ҳамда бир 
маромда фаолият юритилишини таъминлаш, ишлаб чиқариш жа-
раёнларининг механизациялашуви ва автоматлашувини ривож-
лантириш; эксплуатация харажатларини камайтириш, аҳоли ва 
ташкилотларга хизмат кўрсатишда транспорт ҳизматлари сифатини 
туширмасдан меҳнат унумдорлигини ва фондлар кайтимини оши-
риш ҳамда юк ташиш тарифларини пасайтириш учун замин 
яратиш; юк ташиш жараёнини бошқаришни ривожлантириш мақ-
садида ахборот тъминоти тизимини ривожлантириш, маркетингдан 
кенг фойдаланиш; инновацион жараёнларни жадаллаштири асосида 
ресурларни тежовчи техник восита ва технологияларни жорий 
килиш, янги авлод харакатланувчи таркиблари билан таъминлаш. 
Юқорида айтиб ўтганимиздек, темир йўл соҳаси томонидан амалга 
оширилаётган фаолиятнинг серқирралиги, тизимни ривожланти-
ришда инвестиция омилининг муҳимлигини таъкидлайди. Шунинг-
дек, темир йўл транспортининг бошқа транспорт турларига нисба-
тан яна бир афзаллиги атроф-муҳитга кам зарар етказади, унинг юк 
ва йўловчилар ташиш қобилияти жуда юқори бўлиб, об - ҳавонинг 
ноқулайликларига қарамай мунтазам равишда ҳаракатда бўлади. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистон темир йўлларининг умумий узунлиги 
6950,0 км.дан ортиқ бўлиб, шундан 2500 км. Электрлаштирилган. 
Транспорт-логистика инфратузилмасини самарали бошқариш, 
унинг мазмуни ва иқтисодиётнинг бошка соҳаларига таъсирини 


91 
ўрганган бир қатор олимлар транспорт-логистика инфратузилмаси-
ни бошқариш бўйича турли хил фикрларни билдирганлар. Жумла-
дан, Д. Бауэрсокснинг фикрича, анъанавий усулларга нисбатан юк 
ташувларини ташкил этишнинг афзаллиги ва иқтисодий самара-
дорлиги масалаларини киритган ҳолда мультимодал ва интермодал 
юк ташувларини ташкил этиш муаммоларига, шу билан бирга 
транспорт тармоқлари, транспорт воситалари ва транспорт компа-
ниялари ўз ичига олган транспорт-логистика инфратузилмасини 
алоҳида кайд этиб, ҳозирги шароитда халқаро транспорт-логистика 
тизимларининг ташкил этилиши ва мақбул фаолият юритиши 
муаммоларини тадқиқ этиб, халқаро қатновларда аралаш ташқи 
савдо ташувларини ташкил этишни такомиллаштириш йўналишла-
рини ривожлантириш истиқболларини алоҳида таъкидлайди. 
С.М.Резер, минтақавий транспорт тизимларини бошқариш 
моделлари ва муаммоларини кўриб чиқиб, мамлакат транспорт 
ишлари бозорини прогнозлаш методологияси ва магистрал йўл 
транспортида юклаш ишларини режалаштириш принциплари тўлиқ 
таҳлил этган.Баъзи иқтисодчилар эса "Турли мамлакатларнинг 
рақамли иқтисодиётини ривожлантиришнинг стратегик ёндашувла-
рини ҳисобга олган холда, мамлакат саноати ва компанияларининг 
рақобатбардошлигини таъминлаш учун дунё миқёсидаги рақамли 
инфратузилмани шакллантириш, шунингдек, давлат ташкилотлари, 
бизнес ва жамоатчиликни рақамли маконга оммавий жалб қилиш", 
рақамли иқтисодиётни транспорт соҳасига жорий этишнинг иқти-
содий аҳамияти хусусида "Транспортни рақамлига айлантириш" 
соҳасида "Рақамли транспорт" иқтисодиётнинг ўзига хос инфра-
тузилмаси асоси бўлиб, ўзаро боғлиқ тизим ва комплексларнинг 
ўзаро боғлиқлиги, транспортни бошқариш технологиялари ва 
транспортнинг турларини ва транспорт бозори иштирокчиларини 
бирлаштирадиган ягона транспорт ва технологик жараённи бошқа-
риш учун ягона ахборот тизимини шакллантиришни талаб қилади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, хулоса ўрнида шуни 
қайд этиш мумкинки, мамлакатимиз шимолдаги ва жанубдаги 
ҳамда Fарбдаги ва шарқдаги давлатларни боғлаб турувчи халқаро 
истиқболли лойиҳаларда фаол иштирок этиши, зеро мамлакатнинг 
транзит потенциали унга мазкур лойиҳаларда қатнашишга устувор-
лик беради, шунингдек, мамлакатимизда темир йўл инфраструк-


92 
турасини янада ривожлантириш, йўналишларни электрлаштиришни 
жадаллаштириш, тезюрар поездлар қатнови географиясини кенгай-
тириш, мамлакат ҳудудлари доирасида ҳам ўзаро алоқадорликни 
янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш мақсадга 
мувофиқдир. Бунинг учун мамлакатимизда темир йул транспорт 
географиясини иктисодий районлар кесимида таҳлил қилиш орқали
унинг имкониятларидан фойдаланиш даражасини ўрганиш, баҳо-
лаш ва прогнозлаш, янги линиялар заруратини ўрганиш, ўзини 
оқламаётган линияларни аниқлаш зарурдир. Зеро, иктисодий геог-
рафиянинг бош тамойилларидан бири ҳам масалани худудий 
ёндошган ҳолда ўрганиш ва мажмуавий тарзда умумлаштиришдан 
иборатдир. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish