Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Портер М. Э. Конкуренция. М.: «Вильямс» нашриёт уйи, 
2001. 207-бет.
2. Самируха В.И. “Минтақада қишлоқ хўжалик кластерларини 
шакллантириш”.
3. Хамзаев Б. “Ўзбекистон Республикасинининг рақамли 
трансформасияси стратегияси” Т.-2021.- 90 бет. 
 
 
Курбанова Д.А. (ТошДТУ, катта ўқитувчи) 
 
ТЕЖАМКОРЛИК АСОСИДА ИҚТИСОДИЙ 
САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ 
МОҲИЯТИ 
Рақамли иқтисодиётга ўтиш
 
шароитида мамлакат иқтисодиёт 
тармоқларини ҳар тарафлама интенсив ривожлантириш асосий талаб-
лардандир. Бундай шароитда ҳар бир корхона, ташкилот ўзининг 
мавжуд имкониятларидан тўлароқ фойдаланиши зарурлиги билан 


124 
бирга ишлаб чиқариш ва уни такомиллаштириш бўйича яратилган 
илмий ишланма ҳамда инновацион натижаларини қўллаш ҳозирги 
шароитнинг муҳим иқтисодий йўналишларидан ҳисобланади.
Кучли рақобат шароитида ҳар бир ишлаб чиқариш корхо-
насининг муваффақиятли фаолият кўрсатиши бевосита маҳсулот 
таннархини камайтириш, ресурслардан тежамкорлик билан фой-
даланиш ва маҳсулот сифатини яхшилашга боғлиқдир. Бу 
мақсадларга эришишнинг асосий йўналишлари сифатида илмий-
техника ютуқлари асосида яратилган замонавий технологиялардан 
фойдаланиш, ишлаб чиқариш жараёнида асосий хомашё билан бир 
қаторда иккиламчи материаллар ва қайта ишланган ресурслар 
қўллаш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни имкон қадар чиқин-
диларсиз ташкил этишни назарда тутилади.
Қурилиш саноати иқтисодиётнинг ишлаб чиқаришга асослан-
ган тармоқлари ичида моддий, меҳнат, вақт ва бошқа номоддий 
ресурслар истеъмолига кўра катта улушни ташкил этади. Қурилиш 
материалларининг асосий конструктив қисмларидан бири темир-
бетон маҳсулотлари (ТБМ)-бўлиб, дунё миқёсида ТБМ нинг негизи 
бўлган цемент истеъмол даражаси бўйича сувдан кейинги иккинчи 
ўринни эгаллайди.
26
2019 йилда дунё миқёсида 4,4 миллиард тонна 
цемент ишлаб чиқарилди ва бу рақамлар йиллар бўйича ўсиши 
кутилмоқда.
Экспертларнинг фикрича 2050 йилга келиб, ТБМнинг асоси-
ни ташкил этувчи цемент ишлаб чиқариш дунё бўйича йилига 5,5 
миллиард тоннадан ошиши прогноз қилинмоқда. Ривожланаётган 
мамлакатлардаги шаҳарлар ҳам урбанизация жараёнини бошидан 
кечирмоқда, саноат объектларининг қурилиши, ижтимоий инфра-
тузилманинг ривожланиши қурилиш материаллари, жумладан 
цементга бўлган эҳтиёжни кескин оширмоқда. Цемент маҳсулот-
ларга бўлган талабни ошиши билан бир қаторда ТБМни ишлаб 
чиқаришда ҳосил бўлган карбонат ангидрид гази (СО
2
) дунё 
бўйича атроф-муҳитга чиқарилаётган карбонат ангидрид газининг 
8 % ини ташкил этиши унинг экологияга салбий таъсирини 
оширади.
27
26
World Business Council for Sustainable Development. The Cement Sustainability Initiative Report. 7 бет 
27
 
https://archpaper.com/2019/01/concrete-production-eight-percent-co2-emissions/
 Мурожаат санаси 04.02.2020


125 
Дунё миқёсида ТБМ га бўлган талабнинг кундан-кунга ошиб 
бораётганлигини уни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлувчи чангдан 
самарадор фойдаланишда экологик зарарнинг салбий таъсирини 
камайтирувчи технологияларини ишлаб чиқариш имкониятларини 
изчиллик билан ўрганишни тақозо этади.
Жаҳонда 2014-2019 йилларда катта ҳажмда цемент ишлаб 
чиқарувчи давлатларнинг асосий қисми Осиёда жойлашганлиги 
(АҚШдан ташқари) аҳамиятга молик. Ушбу давлатларнинг ривож-
ланиш тенденциялари, аҳоли сонининг ошиб бориши ҳамда 
шаҳарлар ва бошқа ҳудудлардаги юқори суръатдаги қурилиш 
ишлари асосий таркибий қурилиш материали-цементга бўлган 
юқори талабни келтириб чиқарганлигини кўришимиз мумкин. 
(1.1.-расм). 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish