126
маҳсулот таклиф этиб, рақобатчиларга нисбатан бозорда кўпроқ
улушни эгаллаш билан биргаликда ресурслардан кенг кўламда
фойдаланиш натижасида юзага келаётган экологик-ижтимоий
омилни яхшилашга интилиш хисобланади.
Ресурс тежовчи технологиялар
бугунги кунда замонавий
бошқарув моделлари ва концепцияларининг асоси бўлиб қолмоқда.
Ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг
рақобабардошлиги, маълум рақобат имтиёзларининг корхоналар
томонидан қўлга
киритилиши, фаолият юритувчи корхоналарнинг
фойдалилигининг ортиши кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчининг
маҳсулотининг сифатининг ошириш ёки унинг истеъмол хусусият-
ларини ресурсларнинг бир вақтдаги қисқариши давомида сифатини
ошириш орқали намоён бўлади.
Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, иқтисодиётда
ривожланган давлатлар орасидаги алоқаларнинг узилиш ҳолатлари
кўпаймоқда. Жаҳон иқтисодиёти ресурссиғимли технологиялардан
капиталсиғимли технологияларга ўтиш
даврини бошидан кечир-
моқда. Юқори сифатли технологияларни қўллаш ривожланган
давлатларга маҳсулот ишлаб чиқаришда ресурс хажмини минимал-
лаштириш имкониятини беради.
Жаҳон тажрибасига кўра, иқтисодиётнинг саноат тармоқлари
капитал талаб, материал талаб ва меҳнат талаб соҳаларга бўлиниши
сабабли ресурс тежамкор технолoгияларни жалб қилиш катта
муаммо ҳисобланади. Бироқ капитал талаб ресурслар (инновацион
асбоб-ускуналар, янги технологиялар ва юқори
малакали кадрлар
ва бошқалар) нинг жорий этилиши ва улардан фойдаланиш ишлаб
чиқариш материал ва ресурсларининг тежалиши учун имконият
яратиб беради ҳамда бундай тежамнинг аҳамияти унинг доимий-
лигида намоён бўлади. Шу туфайли тадқиқотни
олиб боришда
ресурс тежамкорлигига йўналтирилган усулларни қўллаш асосида
иқтисодий самарадорликни таъминлашни ўрганиш зарурдир.
Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ресурс тежам-
корлигига эришишда иқтисодиётнинг ривожланишга йўналтирил-
ган услублари ҳамда замонавий ишлаб чиқариш технологиясини
амалда қўллаш орқали хомашё ва материаллардан оқилона
фойда-
ланиш қўрсаткичлари билан белгиланади, булар ишлаб чиқариш
жараёни ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишнинг ўзига
127
хос хусусиятларини назарда тутади. Бу кўрсаткичларда хомашё ва
материаллар ҳамда ускуналарнинг моддий эскириши, чиқиндига
чиқиш ва нобуд бўлиш даражаси ҳам уларда акс этиши лозим.
Ресурс тежамкорлигига эришишда рақамли иқтисодиётдан
фойдаланиш орқали илғор ахборот
ресурсларидан фойдаланишни
йўлга қўйиш, жумладан онлайн хизматларнинг таклиф этилиши
ортиқча вақт йўқотишлар, коррупцион ҳолатларнинг юз бериши
ҳамда аҳолининг ахборот воситалари соҳасидаги
саводхонликни
оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: