Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Портер М. Э. Конкуренция. М.: «Вильямс» нашриёт уйи, 
2001. 207-бет.
2. Самируха В.И. “Минтақада қишлоқ хўжалик кластерларини 
шакллантириш”.
3. Хамзаев Б. “Ўзбекистон Республикасинининг рақамли 
трансформасияси стратегияси” Т.-2021.- 90 бет. 
 
 
Тошкент Давлат Транспорт университети
и.ф.н., доценти Қосимов С.С. 
Тошкент Давлат Транспорт университети
маг. Хуррамов Ғ.А. 
 
МАМЛАКАТИМИЗ ИҚТИСОДИЁТИДА РАҚАМЛИ
ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЎРНИ
Бугунги кунда рақамли иқтисодиётни йўлга қўйишга жиддий 
эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор ўзгаришлар босқичма 
босқич амалга ошириб келинмоқда. Мазкур жараён ўтган йили Рес-
публикамиз Президенти 2020 йилни 
“Илм, маърифат ва рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш йили”
деб эълон қилгандан сўнг 
жадаллашди, десак муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбари 
"Рақамли Ўзбекистон-2030" дастури ишлаб чиқилишини эълон 
қилди, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш би-


128 
лан боғлиқ масалалари ва фуқаролик масаласига алоҳида тўхталиб 
ўтди. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 2 март куни 
“2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-
нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 
“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да 
амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонни 
имзолади. 
Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга 
ҳаракат бироз олдин бошланган бўлсада ҳали сезиларли ўзгариш-
ларга, соҳада ютуқларга эришолганимиз йўқ. 
Президентимиз ўтган йилда рақамли иқтисодиётни ривож-
лантиришга алоҳида тўхталиб, жумладан, қурилиш, энергетика, 
қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни 
сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозим-
лигини таъкидлаган. Яқин 2 йилда барча қишлоқ ва маҳаллаларни 
ана шундай тезкор Интернет билан таъминлаш кераклигини кўзда 
тутган ҳолда, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини қисқа 
муддат ичида ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берди. 
2020 йил 5 октябрда Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 
2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони чиқди, бу 
стратегия ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни 
тасдиқлади. 
"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида ҳудуд-
ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли соҳаларида 
400 дан ортиқ ахборот тизимлари, электрон хизматлар ва бошқа 
дастурий маҳсулотлар жорий этилади. Рақамли технологияларни 
кенг жорий этиш телекоммуникастиялар, коммунал хизматлар, 
иқтисодиётнинг реал сектори, соғлиқни сақлаш, давлат кадастри ва 
бошқа соҳаларда кўзда тутилган. 
Стратегия рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат соҳасида 
ягона масъул органни яратишни, шунингдек ҳукумат, вазирликлар 
ва идоралар ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида рақамли 
технологиялар ва электрон ҳукумат бўйича раҳбар ўринбосарлари 
лавозимларини жорий этишни назарда тутади. Электрон ҳукумат-


129 
нинг техник инфратузилмасини такомиллаштириш давлат орган-
лари ва ташкилотлари фаолиятидаги очиқлик ва шаффофликни 
таъминлайди, аҳолининг электрон иштирок этиш даражасини 
оширади, ахборот хавфсизлигини таъминлайди ва ахборот ресурс-
лари ва тизимларини ҳимоя қилади. Тасдиқланган Стратегияни 
амалга ошириш инсон капиталини ривожлантириш ва кадрлар 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, давлат 
хизматларини рақамлаштириш ва ахборот экотизимини ривожлан-
тиришга ёрдам беради. 2021 йил 1 августдан бошлаб барча 
мажбурий давлат тўловлари, шу жумладан божлар, йиғимлар ва 
жарималар онлайн тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган эди. 
Айни пайтда ушбу жараён босқичма-босқич амалда қўлланмоқда. 
Бугунги кунда Ўзбекистон учун рақамли иқтисодиётнинг асо-
сий таркиби қисмлари истеъмол, електрон тижорат, инвестицион 
ривожланиш, давлат бошқаруви, экспорт-импорт фаолияти ва 
бошқалар хисобланади. (расм 1.) 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish