III Международная научно-практическая конференция
25
III International Scientific and Practical Conference
барчамиз учун ўрнак намуна ва жуда қувонарли ҳол. Бу йигит-қизларимиз
нафақат ўзларининг жасурлиги, ақллилиги ёки зийраклигини кўрсатмоқдалар,
балки, ватанимиз байроғини баландларга кўтариб Ўзбекистонни бутун дунёга
танитмоқдалар.
Шарқ Аристотели номини олган ватандошимиз, тиббиёт илмининг
султони Абу Али Ибн Сино инсон фазилатларига таъриф бера туриб, у одамда
учта фазилатни алоҳида ажратади. Биринчидан, “
Жасурлик
- бирор ишни
бажаришда кишининг жасурлиги, чидам-бардошлилиги, инсон бошига тушган
ёмонликни тўхтатиб турувчи қувватдир десалар, иккинчидан,
ақллилик
–
бирор ишни бажаришда шошма-шошарликдан сақловчи қувват ва кейингиси
зийраклик
– сезги берган нарсаларни ҳақиқий маъносини тезлик билан
тушунишга ёрдам берувчи қувват” деб ёзадилар. Таниқли буюк ўзбек педагоги
Абдулла Авлоний жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида ўзининг фикрини
билдириб шундай ёзади. “Соғлом фикр, яхши ахлоқ ва илм маърифатга эга
бўлмоқ учун баданни тарбия қилиш зарур.” Қайси жамиятда одамларнинг
жисмоний фаоллиги оширилса, ўша давлатда аҳоли саломатлиги яхши бўлади.
Фикиримизнинг исботи сифатида алоҳида қайд қилиш жоизки, одамларнинг
жисмоний ривожланганлик даражаси, аҳолининг саломатлигини белгиловчи
энг асосий кўрсаткич саналади. Кейинги пайтларда мамлакатимизда транспорт
воситаларининг кескин кўпайиши, айниқса компьютерда ўтириб ишловчилар
сонининг ошиши, ишлаб чиқаришда кўп соҳаларнинг автоматлашиши,
механизациялашаётгани
сабабли
одамлар
орасида
камҳаракатлик
(гиподинамия) ҳолати кескин ортиб бормоқда. Ушбу ҳолатлар организмнинг
бир суткада қабул қилган овқатлик махсулотлари эвазига пайдо бўладиган
энергияга нисбатан, сарфланадиган қувватнинг (энергиянинг) камайишига олиб
келади ва натижада танада ортиқча вазн ёки семизлик пайдо бўлади, бу ўз
навбатида инсоннинг ҳаёт тарзини кескин салбий томонга ўзгартиради ва қатор
метаболик ўзгаришларга, яъни касалликларга, қон босими, қандли диабет, мия
инсульти, юрак инфаркти ва бошқа оғир ижтимоий аҳамиятга эга бўлган
касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундан 25-30 йиллар илгари
ҳали енгил машиналар сони кам бўлган пайтларда, аҳоли орасида асосий
транспорт воситаси велосипед бўлган. Ҳар бир хонадонда камида 1-2 дан
велосипед бўлиб, ҳатто аёллар ҳам транспортнинг шу туридан кенг
фойдаланганлар. Статистик маълумотларга қараганда ҳозиргидек ортиқча
вазнга эга бўлганлар ҳам кам бўлган. Таъкидлаш лозимки, бугун, ҳатто
ривожланган мамлакатларда ҳам одамларнинг асосий транспорт воситаси айнан
велосипед саналади. Фикримиздан хулоса шуки, мамлакатимизда техника
тараққиёти қанчилак ривожланмасин, одамлар орасида жуда узоқ бўлмаган
масофаларга албатда велосипедда юришни тарғибот қилишни кучайтириш
керак. Айниқса катта шаҳарларда велосипед йўлакларини қуришни ташкил
этиш, албатда одамлар орасида соғлом ҳаёт тарзининг тўғри шаклланишига
самарали хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |