Iii международная научно-практическая конференция


III Международная научно-практическая конференция



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/418
Sana18.07.2022
Hajmi4,43 Mb.
#823588
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   418
Bog'liq
1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021

III Международная научно-практическая конференция
 
26 
III International Scientific and Practical Conference 
Болаларга ёшлигидан уларнинг ёшларига мос велосипедларни олиб 
бериш, мактаб ёшида мактабга ҳам велосипедда бориш, кўчаларда алоҳида 
йўлакчаларни ташкил қилиш, мактабларда велосипедларни сақлаш жойларини 
ташкиллаштириш, болаларга дарсларда, айниқса соғлом турмуш тарзи 
дарсларида бу транспорт турининг аҳамияти, инсон саломатлигини 
мустахкамлашдаги фойдаси, унинг нисбатан ҳамма томонлама арзон ва 
қулайлигини батафсил тушунтириш керак. Олий ўқув юртларида талабалар 
арзимаган 2-3 км. масофага баъзида соатлаб автобус кутадилар, баъзида таксига 
миниб нисбатан катта миқдорда маблағ ҳам сарфлайдилар. Агар катта 
шаҳарларда махсус велосипед йўлакчалари ташкил этилса, Европанинг кўплаб 
давлатлардаги каби ҳар бир бекатда вақтинча велосипедларга пул тўлаш орқали 
ундан фойдаланиш имкониятлари яратилса, бу билан биринчидан, 
ёшларимизнинг пули, вақти тежалади ва энг асосийси, уларнинг жисмоний 
фаоллиги ошади. Бу эса, уларнинг соғлом ҳаёт тарзи шаклланишга хизмат 
қилади ва соғлиқлари мустахкамланади. Халқимизда “Ҳаракатда баракат” деган 
хикматли сўз бор. Баракат сўзини фақатгина моддий жиҳатдан эмас, балки, 
унинг соғлиқ билан боғлиқ жиҳатлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Ҳаракатдан тўхтаган ҳар бир тирик жонзот касалликка ва охир-оқибат нобуд 
бўлишга махкум. Хаттоки, табиатда жонсиз деб аталмиш, тупроқ, сув, ҳаво 
каби унсурлар ҳам тозаланиши учун ҳамиша ҳаракатда бўлмоғи зарур. Бунинг 
учун узоқ вақт экилмаган тупроқни, узоқ давр бир жойда тўхтаб қолган сувни 
ёки ҳавони кўз олдингизга келтиришингизнинг ўзи кифоя. Демак, организм 
яхши ўсиб ривожланиши, жисмонан бақувват ва соғлом бўлиши учун доимий 
равишда фаол жисмоний ҳаракатда бўлиши талаб этилади. 
Хўш, ўз-ўзидан ҳар галдагидек табиий савол юзага келаваради. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш инсонга нима беради? 
Биринчи навбатда мустахкам саломатлик, куч қувват, чидам-бардошлилик, 
мустахкам иродавий сифатлар шаклланади, чиройли қадди-қомат, чаққонлик ва 
эпчиллик, Ибн Сино бобомиз таъкидлаганидек жасурлик, ақллилик, зираклилик 
каби хусусиятлар мужассамлашади. Доимий равшда жисмоний фаол ва спорт 
билан шуғулланган киши организмида қон айланиши яхши кечади, натижада 
орган ва тўқималар яхши озиқланади ва етарлича кислород билан тўлақонли 
таъминланади, ташқи муҳитнинг барча турдаги салбий таъсирларига нисбатан 
унинг қаршилик даражаси ошади, натижада инсоннинг тафаккур қилиши, 
фикрлаши, хотираси яхшиланади, узоқ ва мазмунли умр кечиради. Жисмонан 
соғлом инсонлар биринчи галда руҳан соғлом бўладилар, тез чарчамайдилар, 
ишида унум ва яхши самара бўлади. Ушбу юқорида қайд этилган 
хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган кишида соғлом ҳаёт тарзи ва унинг 
маънавий асослари мустахкам шаклланган бўлади. Буюк бобокалонимиз Абу 
Али Ибн Сино айтадики, “Мен ўзимдан кейин тўртта табибни қолдираман. 
Улар: Қуёш, тоза ҳаво, сув ва бадантарбиядир” [3] дейдилар. Юқорида 
таъкидланганлардан келиб чиқиб хулоса ўрнида қайд қилиш мумкинки:



Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish