Iii международная научно-практическая конференция


ҲАМШИРАЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ



Download 4,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/418
Sana18.07.2022
Hajmi4,43 Mb.
#823588
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   418
Bog'liq
1620769289505 III онлайн конференция Ташкент 2021

ҲАМШИРАЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ 
Азимова О.Ш., Усманова З.Т., Абдуллаева Б.Х. 
Тошкент тиббиёт академияси 
 
Мамлакатимиз олдида муқаддас вазифа бўлиб, дунёқараши кенг 
бўлган маънавий бой, ахлоқан етук, интеллектуал ривожланган, юқори 
билимли, жисмонан бақувват, ҳар томонлама камол топган шахсларни 
шакллантириш каби мақсадлар турибди. Соғлом турмуш тарзини олиб боришга 
қаратилган бир нечта фармонлар, қароролар ишлаб чиқилди ва татбиқ қилинди. 
2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини хаётга кенг татбиқ этиш ва 
оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирдари туғрисида”ги ПФ-
6099, 6110-сонли фармонлари асосида ишлар олиб борилмоқда. Соғлом 
болаларни дунёга келтириш учун энг аввало ота-она ва албатта оила соғлом 
бўлиши керак. Соғлом она - соғлом болаларни дунёга келтиради. Шу 
муносабатдан соғлом бўлиш шартларига ўтишдан олдин, саломатлик, 


III Международная научно-практическая конференция
 
28 
III International Scientific and Practical Conference 
саломатликни муҳофазалаш, турмуш тарзи тушунчалари, профилактика 
тушунчаларини билиш зарур. 
Соғлом турмуш тарзи инсон соғлом ва узоқ умр кечиришини 
таъминловчи муҳим жараён ҳисобланиб, хар қандай касалликлар 
профилактикаси, саломатлик, куч-қувват гаровидир. [1] Соғлом инсон узоқ ва 
бахтли ҳаёт кечиради. Аҳолининг узоқ умр кўриш давомийлигини таъминлаш 
долзарб масалалардан биридир. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда 
инсоннинг ўз саломатлигига ижобий муносабатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга. 
[2]. Жамиятимизнинг ҳозирги кундаги, ҳам сон жиҳатидан, ҳам фаоллиги 
бўйича, ҳам келажагимиз пойдевори сифатида истиқболдаги етакчи ва ҳал 
қилувчи куч ҳисобланган ёшларимиз, шу жумладан ўқувчилар, талабалар ва 
уларнинг саломатлиги, соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги билимлари, амалий 
малака ва кўникмалари ва уларга қай даражада самарали ва тўғри риоя қилиши 
миллатимизни, халқимизни келгуси истиқболдаги юксалиш даражасини 
белгилаб беради. Соғлом турмуш тарзи ўз ичига инсоннинг ҳаётга 
интилишларини, соғлиқини мустаҳкамлаш ва унинг бузилишининг олдини 
олишга қаратилган ҳатти-ҳаракатларининг йиғиндисини қамраб олади. Демак, 
соғлом турмуш тарзи - одамларнинг ўз саломатликларини сақлаш ва 
яхшилашга қаратилган фаолиятидир
 
[3,5]. 
Соғлом турмуш тарзини 
шакллантириш учун аҳолининг гигиеник, санитар-гигиеник меъёрларга, 
қоидаларга бўлган билимларини, тушунчаларини ошириш керак [6]. Ҳозирги 
вақтда Европа ва Шимолий Америкада ўлим ҳолатининг тўртдан уч қисми 
юрак-қон томир, ўсма, респиратор касалликлар ва жигар циррозига тўғри 
келади [7]. Аҳолининг қариш тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, келажакда 
ўлим структурасида бу касалликлар улушининг ошишини олдиндан айтиш 
мумкин. Бу гуруҳ касалликларнинг шаклланишида яшаш муҳити ва турмуш 
тарзи, хавф омиллари муҳим роль ўйнайди
 
[4]. Инсон саломатлигини сақлаш ва 
мустаҳкамлаш, қолаверса, узоқ умр кўришнинг ягона йўли соғлом турмуш 
тарзи эканлиги эндиликда ҳеч кимга сир эмас [8]. 

Download 4,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   418




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish