III Международная научно-практическая конференция
24
III International Scientific and Practical Conference
туришлари лозим; учинчидан, оилада спортнинг асосий турлари билан
шуғулланиш учун мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб ҳеч бўлмаганда энг кам
(минимум) шароит яратилган бўлиши керак; тўртинчидан, оилада оилавий
спорт мусобақаларини мунтазам ўтказиб туриш керак; бешинчидан, оилада ҳар
бир фарзанднинг соғлик даражасига қараб, жисмоний фаоллик ва спортнинг
махсус турлари билан шуғулланишга йўналиш ва шароит қилиб бериш керак;
олтинчидан, оилада жисмоний маданиятга, спортга, спорт усталарига оид,
спортнинг жамиятдаҳамда инсон саломатлигидаги ўрни ва аҳамияти тўғрисида,
шунингдек спорт йўналишдаги адабиётларни кўпроқ ўқиш, телекўрсатувларни
томоша қилиш, унинг ижобий жиҳатларидан завқланиш каби тадбирлар оила
аъзоларининг турмуш тарзидан кенг жой олган бўлиши зарур; еттинчидан, ота-
оналар фарзандлари билан саломатлик ва касалликлар, уларни юзага
келтирувчи шарт-шароитлар ва салбий омиллар тўғрисида кўпроқ сухбатлар
ўтказишлари ва ўзлари ҳам айтганларига қатъий риоя қилишлари шарт; ва
ниҳоят саккизинчидан, ҳар қандай ҳолатда фарзандларнинг жисмоний маданият
ва спортдаги муваффақиятларини руҳий, керак бўлса моддий жиҳатдан
рағбатлантириш ўз навбатида болада спорт билан доимий ошно бўлиш
психологиясини
шакллантиради.
Демак,
болада
спортга
қизиқиш
психологиясини шакллантириш ёшликдан оилада бошланса, кейинги барча
ижтимоий институтларда бу одат кўп ҳолларда автоматик тарзда давом этади ва
кундалик турмуш тарзининг ажралмас бир бўлагига айланади.
Одамлар орасида соғлом турмуш тарзи ва унинг маънавий асосларининг
тўлақонли шакилларишида, муҳим ўрин эгаллайдиган жисмоний тарбиянинг
бошқа турдаги тарбиялардан фарқли хусусиятларидан бир шундаки, жисмоний
тарбияда нафақат унинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш балки, тарбия
берувчининг намуна ва ўрнак бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Одамлар
қадим-қадимдан бақувват, кучли кишиларни ҳурмат қилиб унга эргашган ва
зарур пайтда ҳалоскор сифатида суянганлар. Шерият мулкининг султони
Алишер Навоий буюк ўзининг Ҳамса асаридаги “Фарҳод ва Ширин ” достонида
таъкидлашича, Фарҳод ақлий ва аҳлоқий тарбия билан бирга жисмоний ва
ҳарбий машқлар билан хам шуғулланиб чиниқади. Сувда сузиш, чавандозлик,
қиличбозлик ва бошқа турдаги қувватлантирувчи машғулотлар унинг кундалик
ҳаёт тарзига айланиб қолади. А.Навоийининг ёзишича Фарҳод 10 ёшида
етганда унда 20 ёшар йигитнинг куч-қуввати бўлган. У ўзининг ақлий ва
жисмоний қоблияти ва маҳорати билан одамларни ҳайратда қолдирган [2].
Мана орадан беш юз йилдан кўп вақт ўтса ҳам Фарҳод биз учун жисмоий
тарбиянинг намуна образи сифатида хизмат қилиб келмоқда. Яхши ният билан
ўғилларимиз жасур, ақлли ва зийрак бўлсинлар деб уларга Фарҳод деб исм
қўямиз. Айниқса кейинги йилларда мамлакатимизда жисмоний маданият ва
спортга берилган катта эътибор боис юртимиздан юзлаб, минглаб Фарҳодлар
етишиб чиқмоқда. Бундай Фарҳодлар нафақат ҳамма томонлама жисмонан
баркамол инсонлардан, балки, ҳаёт тақдир тақозаси билан баъзи бир сабаблар
билан ногирон бўлиб қолган ўғил-қизларимизнинг орасидан ҳам чиқаётганлиги
Do'stlaringiz bilan baham: |