ривожлантириш, жамият, оила ва давлат олдидаги ўз масъулиятини
англайдиган, ҳар жиҳатдан баркамол,
эркин шахсни шакллантириш
мақсадини кўзлайди ва шунинг учун ҳам у устувор соҳа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими, шу жумладан касб-ҳунар
таълим тизими педагогикасининг методологик асослари қуйидагилар
ҳисобланади:
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
- Ўзбекистон Респбликасининг « Таълим тўғрисида»ги Қонуни;
- Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури».
Шунингдек, буюк мутафаккирлар ва олимларнинг таълим-тарбия
ҳақидаги ғоялари, ҳукумат қарорлари,
фармон ва фармойишлар каби
Мустақил Ўзбекистоннинг «Таълим тўғрисида»ги илк Қонуни 1992-йил 2-
июлдан амалга жорий этилган бўлиб, у ВИИ бўлим 44-моддадан иборат эди.
Амалдаги «Таълим тўғисида»ги Қонун 1997-йил 29-августда қабул
қилинган бўлиб, у 34 та моддадан иборат. Бу қонунга биноан
Республикамизда шу пайтгача ҳеч бир мамлакатда аввал ишлаб чиқилмаган
ва амалга жорий этилмаган «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури»Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси 1Х сиссиясида 1997-йил 29-август куни қабул
қилинди.
Амалдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидаги тайѐрлов йўналишлари
касблар ва ихтисосликлар умумий давлат таснифлагичи (2006-й.) Ўзбекистон
Республикасида техникавий, иқтисодий ва
ижтимоий ахборотларни
таснифлаш ва кодлаштириш бўйича ягона тузилма таркибига киради ва
Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун
Давлат таълим
стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида»ги 1998-йил 5-
январдаги 5-сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган. Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимидаги тайѐрлов йўналишлари касблар ва
ихтисосликлар умумдавлат
таснифлагичини жорий этиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
стандартлари
билан
бирга
таснифлагичларни ишлаб чиқиш ва юритиш тартибига «ЎзДСт.
6.01.02.95.»га мувофиқ равишда амалга оширилади. Таснифлагич ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими ўқув юртлари битирувчиларини иш билан
таъминловчилар, ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимида Давлат Таълим
стандартлари ўқув режалари, дастурлари ва бошқа меъѐрий ҳужжатларни
ишлаб чиқарувчилар, Таълим муассасалари раҳбарлари, Республика ва
маҳаллий бошқарув ташкилотларининг
мутахассислари, вазирликлар,
муассасалар ва бошқа республикамиз хўжаликларини ривожлантиришда
фаолият кўрсатаѐтган субектлар учун мўлжаллангандир.
Таснифлагич касб-
ҳунар коллежлари ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларнинг қайси
вазирликка қарашлилигидан ва мулкчилик шаклидан қатъий назар айнан
қўлланилиши шарт.
Кичик мутахассис - бу таълим дастурини муваффақиятли
ўзлаштиришга, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (ЎМКҲТ) муассасалари
битирувчиларига бериладиган малака даражасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: