Диагностик ёндашув таълим


Методик иш тизимида педагогик диагностиканинг аҳамияти ва вазифаси



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/50
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#81895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
pedagogik diagnostika (2)

Методик иш тизимида педагогик диагностиканинг аҳамияти ва вазифаси 
Педагогик ташхис педагоглар билан олиб бориладиган методик ишларни 
ташкил этишда, уларнинг касбий ва ўзаро ривожланишида илмий ѐндашувни 
таъминлайди. Шунинг учун у методик, таълим-тарбия жараѐнларида ҳамда 
мактабни бошқариш жараѐнида муҳим роль ўйнайди. Ўқитувчининг касбий 
ривожланиш даражасини ўрганишнинг тизими сифатида олинган педагогик ташхис 
қўйиш ишдаги кийинчиликларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади, уларни 
енгиб ўтишнинг муқобил усулларини излашга ундайди. Шу билан бирга, у 
ўқитувчининг кучли томонларини аниқлашга, уларни мустахкамлаш ҳамда 
педагогик фаолият ва ўқитиш моделининг яккалаштирилган методларини 
ривожлантириш йўллари ҳамда аниқ усулларини белгилаб олишга ҳам имкон 
беради. 


Педагогик маҳорат, педагогнинг муваффақиятларини диагностика қилиш 
аттестация муаммоларини муқобил ҳал қилишга имкон беради, чунки у таълим 
муассасаси маъмуриятининг баҳосидаги субъективизмни четлаштиради. Бироқ 
таълим муассасаси раҳбарлари шуни ѐдда тутишлари керакки, диагностика - бу 
шахсий мақсад эмас, балки маслахат, коррекция (тўғрилаш), мослашиш ва 
методик-психологик қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда педагоглар билан ишлаш 
босқичларидан бири ҳисобланади. 
Педагогик фаолият диагностикасини, айниқса ўзини-ўзи диагностика 
қилишни ўтказиш ҳар бир педагог томонидан ўзини-ўзи таҳлил қилиш ва баҳолаш 
малакаларини эгаллашга йўналтирилган. Бу ҳол педагогик кадрлар билан олиб 
бориладиган ишларнинг ўзини тартибга солиш ва коррекциялашнинг фаол 
тартибига ўтказишга имкон беради. 
Педагогик диагностика ҳар бир педагогик билиш, ҳар бирининг кўнглига йўл 
топа олиш сингари мураккаб масалаларни муваффақиятли ечишда раҳбар – 
методистларга ѐрдам беради. У ўқитувчиларнинг касбий ва шахсий 
хусусиятларини билишга имкон беради ва шу билан бирга педагог кадрлар билан 
методик ишларнинг ташкил этилишини енгиллаштириб, уларнинг самарасини 
оширади. 
Замонавий диагностиканинг вазифалари. 
Яқин вақтларгача педагогик диагностика бирон-бир белгиларни баҳолаш 
муаммосига тақалар экан, шахс эса бир фигура, фотосурат кўринишида ифодаланар 
эди (Н. Голубев, П. Битинас). Бугунги кунда педагогик диагностика кўп тармоқли 
бўлиб бормоқда ва ўзида маълумот, асл диагностика, баҳолаш, коррекцион, 
йўналтирувчи, таҳлилий каби вазифаларни мужассамлаштирмоқда. 
Диагностик ѐндашув ҳам ўқувчилар, ҳам бутун педагогик жамоа 
фаолиятининг турли босқичларидаги ҳаракатининг мажмуавий диагностикаси, 
ўзини-ўзи синовдан ўтказиш ва мониторинги тизимини тўзиш ҳисобига амалга 
ошади ва шунинг учун бошқарув фаолиятининг натижаларини ҳолисона баҳолашга 
имкон беради. 
Диагностикани ташкил этиш жараѐнида субъектларнинг ривожланиш 
динамикасини ўрганиш ва ҳолисликни ошириш учун босқичлилик, даврийликка 
риоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Объектнинг нафақат асл ҳолатини, балки 


оралиқ ва якуний натижаларини ўрганиш зарурлиги сабабли, камида учта кесимда 
бажарилиши лозим: биринчи кесим - кириш назорати (биринчи бошланғич 
диагностика), иккинчи кесим - жорий назорат (қиѐсий диагностика) ва учинчи 
кесим - чиқиш назорати (якуний диагностика). 
Ҳар бир педагог мазкур таълим муассасасининг методик иши тизимига мос 
равишда амалга ошираѐтган фаолиятни диагностика ва таҳлил қилиш дастури 
педагогик таълим-тарбия ва методик - жараѐнни ташкил этишдаги жараѐн ва 
омилларни аниқлаш, зарур ва кутилаѐтган ўзгаришларни бир кетма-кетликка 
қўйиш, бошқарув коррекциясини амалга ошириш - буларнинг ҳаммаси таълим 
муассасасига ютуқлар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилишда уларнинг қай 
даражада эканлигини, анъана билан инновация ўзаро қанчалик уйғунлашганини, 
манфаатдорлик вазияти вужудга келтирилганлигини, синов, тажриба, изланиш ва 
илмий-методик тадқиқот жараѐнида педагогик жамоа кўпчилигининг ички 
кечинмаларини билиш ва кўришга имкон беради. 
Шуни ѐдда тутиш керакки, диагностика у ѐки бу сифатлар ва 
хусусиятларнинг мавжудлиги ѐки уларнинг йўқлигини кўрсатиб беради, раҳбар эса, 
унинг натижаларидан фойдаланган ҳолда, педагогнинг касбий усишининг 
истиқболлари, йўллари ва усулларини аниқлашда ѐрдам бериши керак. 
Педагогнинг ўрганиш ишлари нафақат диагностик, балки истиқболли тавсифга эга 
бўлсагина, ушбу йўналишда олиб борилган ишларнинг у ѐки бу даражадаги 
натижавийлиги ѐки унинг фойдалилиги тўғрисида гапириш мумкин (В. М. 
Лизинский). 

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish