2–мавзу: «Шахс ривожланишининг психологик педагогик
диагностикаси» курсининг предмети, мақсад ва вазифалари.
Режа:
1.
Психодиагностика ва педагогик
диагностика ибораларини
эшитганингизда фикрингизга қандай сўзлар, иборалар келади. (Ақлий
ҳ
ужум) - 5 дақиқа.
2. Шахс ривожланишининг психологик
педагогик диагностикаси
курсини ўрганишнинг
аҳамияти ҳақидаги фикрлар мунозараси. (3х4
педагогик технология асосида) -25 дақиқа.
3. Шахс ривожланишининг психологик педагогик диагностикаси
курсининг предмети, мақсад ва вазифалари.
(Кичик гуруҳларда ишлаш
методи орқали) - 35 дақиқа.
4. Дарсга якун ясаш - 5 дақиқа.
Машғулот учун зарурий услубий тавсиялар ва ўқув дидактик
тарқатма материаллар
1. Психодиагностика ва педагогик диагностика ибораларини
эшитганингизда фикрингизга қандай сўзлар, иборалар келади, деган савол
билан магистрларга мурожаат этилади. Бунда
биз интерфаол усуллардан
бири ақлий ҳужум усулини қўллаймиз. Ақлий ҳужум - ғояларни генерация
(ишлаб чиқиш) қилиш методидир. «Ақлий ҳужум» методи бирор муаммони
ечишда талабалар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни
тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган энг самарали методдир.
Ақлий ҳужум методининг ѐзма ва оғзаки шакллари мавжуд. ―Ақлий ҳужум‖
иштирокчилари олдига қўйилган муаммо бўйича ҳар қандай мулоҳаза ва
таклифларни билдиришлари мумкин. Айтилган фикрлар ѐзиб борилади ва
уларнинг муаллифлари ўз фикрларини қайтадан хотирасида тиклаш
имкониятига эга бўлади. Метод самараси
фикрлар хилма-хиллиги билан
тавсифланди ва ҳужум давомида улар танқид қилинмайди, қайтадан
ифодаланмайди. Ақлий ҳужум тугагач, муҳимлик жиҳатига кўра энг яхши
таклифлар умумлаштирилиши, синфлаштирилиши тизимлаштирилиши ва
муаммони ечиш учун зарурлари танланиши мумкин.
2. «Шахс ривожланишининг психологик педагогик диагностикаси»
курсини ўрганишнинг
аҳамияти ҳақидаги фикрлар мунозарасини «3х4»
педагогик технология асосида ташкил этиш учун гуруҳ 4 та
кичик
гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ учун бир варақ қоғоз олиниб, унга
«Шахс ривожланишининг психологик педагогик диагностикаси» курсини
ўрганишнинг
аҳамияти ҳақида 3 тадан гуруҳ фикрини ѐзишини ҳамда, бу
фикрлар ѐзилган қоғозни (соат стрелкаси йўналиши бўйича) кейинги
гуруҳларга узатиш таклиф этилади. Кейинги гуруҳ эса яна бу ҳақда
учта фикр
билан тўлдириши ва кейинги гуруҳга узатиши лозим. Шу тарзда давом этиб,
ҳар бир қоғозда 12 тадан фикрлар мужассам бўлгач, гуруҳлар бу фикрларни
таҳлил этиб, гуруҳнинг бир умумлаштирилган фикрини билдиришлари талаб
этилади.
3. «Шахс ривожланишининг психологик педагогик диагностикаси»
курсининг предмети, мақсад ва вазифаларини муҳокама этиш учун кичик
гуруҳларда ишлаш методидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Кичик
гуруҳларда ишлаш учун гуруҳ 4 та кичик гуруҳга бўлинади ва уларга
қуйидаги тарқатма материаллар берилиб, ушбу масалалар бўйича
тақдимотлар тайѐрлаш топширилади.
1-гуруҳ учун тарқатма материал.
Do'stlaringiz bilan baham: