«Шахсларнинг педагогик қаровсизлиги» номли ўқув қўлланмасида батафсил
баѐн қилинди.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, 80 йилларгача, «Педагогик диагностика»
атамаси асосан мақолаларда, турли тезислар ѐки кам тиражли тўпламларда
учрайдиган, 80 йилдан бошлаб эса, шу вақтгача
педагогика ва психология
фанларининг ҳамкорлик соҳаси сифатида шаклланиб, ривожланиб келаѐтган,
кўпчилик алоҳида билим ва тажриба соҳаси, деб қарамаѐтган бу соҳа энг
долзарб соҳалардан бирига айланмоқда. Бунинг исботи сифатида қуйидаги
далилларни келтиришимиз мумкин.
1987 йилда А.И.Кочетов таҳрири остида «Мактабда педагогик
диагностика», 1988 йилда Н.К.Голубевнинг «Тарбия жараѐнини диагностика
ва прогноз қилиш» асарлари босмадан чиқди. 1990 йилда Тошкентда
К.З.Зариповнинг «Ўқитувчилар малакасини
оширишнинг узлуксиз тизимда
педагогик диагностика», 1992 йилда Екатеринбургда Е.А.Михайливичнинг
«Педагогик диагностиканинг назарий асослари» мавзусидаги докторлик
ишлари ҳимоя қилинди.
Чет элларда бу соҳада олиб борилган ва рус тилига таржима қилиниб,
ўзбек мутахассислари ҳам танишиш имкониятига эга бўлган ишлардан
К.Ингенкампнинг 1991 йилда босмадан чиққан «Педагогик диагностика»
(муаллифнинг ѐзишича педагогик диагностика атамаси у томонидан 1968 й.
таклиф қилинган ва киритилган) асарида анча кенг ѐритилган.
Педагогик диагностика мазмунига қисқача тўхталиб ўтамиз:
Тарбияланганлик даражасини диагностика қилиш - бу йўналиш
шахсларнинг тарбияланганлигини, уларнинг хулқ-атворини, одоб-ахлоқини,
тарбияланганлигини (тарбиявий таъсирларга берилиши)ни ўрганишдан
иборатдир.
Ташкилий-методик диагностика - педагогларнинг квалификациясини,
ўқув жараѐнининг услубий таъминланганлик даражасини баҳолашдир.
Дидактик диагностика - педагогик жараѐнни
такомиллаштириш учун
хизмат қилишдир (ўқув жараѐнининг ташкилий методик томонларидан
ташқари). Шахсларнинг оғзаки ва ѐзма жавобларини,
жавоблардаги типик
хатоларни, уларнинг сабабларини, ўқув фаолиятидаги салбий ўзгаришларни,
шахсларда ўқув меҳнат малака ва кўникмаларнинг ривожланганлик
даражасини, таълим олишга нисбатан мойилликлари диагностика қилинади.
Ижтимоий-педагогик
диагностика
-
шахсларнинг
педагогик
қаровсизлиги, мослашганлик даражаси, тарбияси оғир
болаларни
диагностика қилишда ижтимоий омилларни ҳисобга олувчи йўналишдир.
Диагностика педагоглар томонидан мактабдан, ўқув юртидан ташқарида
олиб борилади. Шу сабабли диагностика жараѐнида оила социологияси ва
иқтисоди, хуқуқ
социологияси, дам олиш социологияси, иқтисодий
социология каби соҳаларда қўлланиладиган методикалар ва кўрсаткичлардан
фойдаланишни тақозо этади.
Ижтимоий психологик-педагогик диагностика - бу йўналиш
социология,
ижтимоий психология, педагогикани ўз ичига қамраб олган
бўлиб, шахслар, педагоглар, ота-оналар гуруҳларини,
шахсларга оммавий
коммуникация воситаларининг (радио, телевизор, газеталар ва ҳ.к.)
таъсирини, шахсларнинг бурч ва хуқуқлари, улар орасидаги муносабатларни
ўрганишга йўналтирилгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: