Диагностик ёндашув таълим


Илмий ва амалий психодиагностиканинг асосий масалалари



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/50
Sana22.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#81895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
pedagogik diagnostika (2)

Илмий ва амалий психодиагностиканинг асосий масалалари. 
Психология фанида «психологик ташҳис қўйиш» сўзининг икки хил 
тушунчаси мавжуд. Биринчиси, «психодиагностика» - амалиѐтда турли 
психодиагностик усуллардан фойдаланиш мумкин бўлган психологик 
билимлар доирасини ифодалаб, у ўз ичига ташҳис жараѐнини амалга 
оширишда муҳим аҳамият касб этадиган қуйидаги қатор масалаларни қамраб 
олади:
1. Психологик хусусиятлар табиати ва уларни илмий баҳолаш 
имкониятларининг мавжудлиги қандай?
2. Психологик хусусиятларни аниқлаш жараѐнида ва миқдорий 
баҳолаш вақтдаги умумий бўлган илмий асослар ҳолати қай тарзда?
3. Ҳозирги вақтда қўлланилаѐтган психодиагностик усуллар қабул 
қилинган умумилмий, методологик талабларга қанчалик мос келади?
4. Психодиагностиканинг турли усулларига қўйиладиган методологик 
талаблар нималардан иборат?
5. Амалий психодиагностика, жумладан, ташҳис жараѐнларини амалга 
ошириш шароитларига қўйиладиган талаблар, олинган натижаларни қайта 
ишлаш ва таҳлил қилиш усулларининг ишончлилик даражасини асослиги 
қандай?
6. Психодиагностик методларнинг илмийлигини текшириш ва уларни 
яратиш жараѐнлари қандай амалга ошади?
Иккинчиси, «Психодиагностика» - психологик ташҳиснинг амалий 
жиҳати билан боғлиқ бўлган психологнинг махсус фаолият доирасини ўз 
ичига қамраб олади.
Бунда, нафақат илмий, назарий балки, психодиагностикани 


ташкиллаштириш ва уни амалга ошириш жараѐнига алоқадор амалий 
масалалар ѐритилади. Унинг таркибини:
1. Психодиагност сифатида психолог учун қўйиладиган махсус 
талабларни аниқлаш;
2. Ўз фаолиятини малакали ташкил этишда керак бўлган билим ва 
кўникмалар тартибини жорий қилиш;
3.Психологнинг психодиагностик методларни муваффақиятли ва 
малакали ўзлаштирилишидаги айрим амалий шарт-шароитларни яратиш 
ҳамда уларга риоя қилиш зарурати;
4. Психодиагностик доирада фаолият кўрсатадиган психологни амалий 
жиҳатдан тайѐрлаш ҳамда унинг компетентлигини баҳолашда дастур, метод 
ва усулларни ишлаб чиқиш масалалари ташкил этади.
Юқоридаги назарий ва амалий масалалар бир-бири билан ўзаро 
чамбарчас боғлиқ бўлиб, ушбу соҳада етук мутахассис бўлиш учун психолог, 
психодиагностиканинг ҳар иккала асослари билан яхши қуролланган бўлиши 
керак. Фақатгина назарий, амалий ѐки барча методларнинг илмий асосларини 
тушуна билмасдан мутахассис сифатида профессионализмга эришиб 
бўлмайди.
Демак, психодиагностика - психологик-педагогик диагностиканинг энг 
яхши ривожланган ва муҳим йўналишлардан бири бўлиб, унга шахснинг 
ақлий ривожланиш даражасини аниқлаш, ўз-ўзини баҳолаши, психологик 
ҳимоя усулларини шахс ўзининг психик ҳолатларини, уларнинг 
характерининг асосий сифатларини ва бошқа индивидуал-психологик 
хусусиятларини ўрганишга қаратилгандир.
2-гуруҳ учун тарқатма материал.

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish