киради.
Бошқарув жараѐнининг технологияси, шу
жумладан методик ишларни
бошқариш технологияси, маълумотларни таҳлил қилиш жараѐни сифатида 3
босқичдан иборат:
- диагностика - бошқарув объектининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни
йиғиш.
- олинган маълумотларни таҳлил қилиш.
- таъсир этадиган маълумотни бериш.
Шу тариқа айтиш мумкинки, тизимли, асл ва тезкор маълумот олишнинг энг
асосий воситаси – бу педагогик диагностикадир.
Таълим муассасаларининг оммавий аттестацияси ўтказилаѐтган ҳозирги
пайтда раҳбарларнинг бошқарув фаолияти давлат-ижтимоий экспертизанинг бош
объекта сифатида майдонга чиқади, диагностика, мониторинг ва ўзини-ўзи
экспертизадан ўтказиш эса умуммактаб методик ишлари тизимида алоҳида ўринни
эгаллайди.
Хулоса қилиб айтганда, диагностик ѐндашув мактабнинг ички методик
тизимида қуйидагиларга имкон беради:
- педагогларнинг индивидуал-шахсий хусусиятлари ва эҳтиѐжларини
уларнинг касбий ва шахсий ривожланишининг барча йўналишларида инобатга
олиш;
- педагогларнинг бошқарув-методик фаолиятининг оралиқ ва
якуний
натижаларини ҳолисона баҳолаш;
- ижодий фаолиятни ривожлантириш учун қулай шароитларни вужудга
келтиришнинг истиқболларини аниқлаш;
- педагогик жамоанинг методик фаолиятини жадаллаштириш орқали ҳар бир
педагогнинг касбий ўсиш дастурини белгилаб олиш;
- методик ишларни ташкил этишда нафақат касбий билимларни эгаллашдаги
ўзаро ѐрдам муаммосини, балки кичик ижодий гуруҳлар, илғор
тажриба
мактабларини тузишда психологик мослашувнинг хусусиятларини ҳам эътиборга
олиш;
- педагогларнинг умуммактаб ва индивидуал методик ишлари билан ўз
устида ишлаши ва ривожланиши, дунѐқарашини бойитиш ишларининг узвий
боғлиқлигини таъминлаш;
- мактаб ички бошқаруви тизимининг муҳим ва таркибий қисми бўлиб
ҳисобланган
таълим
муассасасида
методик
ишларнинг
муқобил
режалаштирилишини таъминлаш;
- ҳар бир таълим муассасаси учун муқобил
муаллифлик методик тизимни
лойиҳалаштириш ва жорий қилиш.
Демак, диагностика ва ўзини-ўзи диагностика қилиш замонавий диагностика
ҳар бир педагог ва раҳбарнинг фаолиятига аниқлик киритади, уларни таълим-
тарбия ва методик жараѐнни жадаллаштиришга қаратилган кўпгина амалий
вазифаларни ҳал қилишга йўналтиради.
Диагностика қилиш бошқарув пирамидасини ағдариб
ташлайди ва педагог
шахсини унинг касбий эҳтиѐжлари ва талаблари билан бирга биринчи устунга
чиқаради.
Раҳбарлар, педагоглар ва ўқувчилар фаолиятининг диагностикаси ва ўзини-
ўзи диагностика қилиш муаммолари бошқарув, таълим-тарбия бериш ҳамда
ўқитувчи ва раҳбарларнинг малакасини узлуксиз ошириш тизими билан боғлиқ
масалаларни ечишда ўта долзарб ва аҳамиятли бўлиб ҳисобланади. Диагностика
болалар ва педагог кадрлар билан ишларни ташкил этишда,
уларни
ривожлантириш ва методик ишлар тизимининг самарадорлигини оширишда илмий
ѐндашувни таъминлайди.
Ўз-ўзини таҳлил қилиш учун саволлар:
- Анъанавий диагностиканинг асосий камчиликлари нимада?
- Замонавий ва анъанавий диагностика тизимларининг фарқи нимада?
- Бошқарув тизимида асосий диагностик механизмларнинг аҳамиятли
хусусиятлари нимада?
- Методик ишларни ташкил этишда диагностик ѐндашув қандай аҳамиятга
эга?
Do'stlaringiz bilan baham: